UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртаси бадалларини ҳисоблаш
Ойлик суғурта бадалини ҳисоблаш
- Суғурталанувчи ишчи-ходимлар учун ойлик суғурта бадаллари суммасини ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 69 ④-моддаси):
1. Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланган бадал: суғурта бадали ставкасига кўпайтирилган ойлик иш ҳақи
① Ойлик иш ҳақи
· Суғурталанган шахснинг ойлик иш ҳақи миқдори ҳар бир суғурталанган ишчи олган иш ҳақи асосида ҳисобланади("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 70 ①- моддаси).
· Ишга бормаслик ёки бошқа сабаб туфайли иш ҳақининг барчасини ёки маълум қисмини олмаган ва иш берувчи ҳомийлигидаги суғурта суғурталанувчиси бўлган шахс томонидан ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган суғурта бадали миқдори ишчи иш ҳақи олмаган ойдан олдинги ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланади("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 70 ②- моддаси).
② Суғурта бадали ставкалари
· Суғурта бадали ставкаси 709/10,000 ни ташкил этади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 73 ①- моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 44 ①- моддаси).
· Хорижда ишлаётган суғурталанган ишчилар учун суғурта бадали ставкаси юқорида кўрсатилган суғурта ставкасининг 50/100 қисмини ташкил этади("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 73 ②- моддаси).
※ Иш ҳақи қамрови
- Иш ҳақи дейилганда, меҳнат фаолиятини амалга ошириш эвазига ишчи-ходимлар иш берувчилар, давлат ёки маҳаллий ҳокимликлардан оладиган пул ва бошқа қимматликлар назарда тутилади, хусусан, иш ҳақи, хизмат ҳақи, маош, мўяна, йиллик оклад, бонус ва мукофотлар ва ҳоказолар назарда тутилади, аммо қуйидагилардан ташқари ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 70 ③ моддасининг олдинги қисми; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 33 ①-моддаси):
· Пенсияга чиққандаги нафақа;
· Соврин ёки ютуқ пули, таржима ёки сценарий ҳақи;
· "Даромад солиғи тўғрисида"ги Қонунга кўра меҳнат фаолиятидан олинган солиқ ундирилмайдиган даромад: аммо "Даромад солиғи тўғрисида"ги Қонуннинг 12 (3) J, M ва O моддасида назарда тутилган солиқ ундирилмайдиган даромад турлари бундан мустасно.
- Агар Миллий тиббий суғурта корпорацияси иш ҳақига оид маълумотлар ноаниқ ёки етарлича эмаслиги туфайли иш ҳақига оид маълумотлар ишончли эмас, деб ҳисобласа, Тўлов маълумотлари йўл бўлган ишчилар учуг суғурта бадаллари стандартига мувофиқ олинган суммани ишчининг иш ҳақи, деб ҳисоблайди. ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 70 ③ моддасининг кейинги қисми; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 33 ②- моддаси).
2. Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган бадал: суғурта бадали ставкасига кўпайтирилган ойлик иш ҳақи
① Ойлик иш ҳақи
· Агар ходимнинг даромади (бундан буён матнда "маошдан ташқари даромад" деб юритилади) йилига 20 миллион вондан ошса, қуйидаги суммалар йиғиндиси сифатида ҳисобланади.(“Миллий Тиббий суғурта тўғрисидаги қонун” 71(1) моддаси, “Миллий Тиббий суғурта тўғрисидаги қонун ижро этиш қоидалари”нинг 41(4)
√ (мукофотлардан ташқари йиллик даромад ― 20 миллион вон) х 1/12
※ Бироқ, солиққа тортилмайдиган даромадлар бундан мустасно, агар"Даромад солиғи тўғрисида" ги қонуннинг 14(3) моддаси 6- биноандаромад 10 миллион вон ёки ундан кам бўлса, фоизли даромад ва дивиденддаромадлари қўшилмайди (“Миллий Тиббий суғурта тўғрисидаги қонун ижро этиш қоидалари”нинг 41(1) моддаси ҳар бир кичикбандидан ташқари қисман шарт ва “Миллий Тиббий суғурта тўғрисидаги қонун ижро қоидалари” 44(1) моддаси ҳар бир кичик бандиданбошқаси.)
② Суғурта бадали ставкалари
· Суғурта бадали ставкаси 709/10 000 ни ташкил этади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 73 ①- моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 44 ①- моддаси).
· Хорижда ишлаётган суғурталанган ишчилар учун суғурта бадали ставкаси юқорида кўрсатилган суғурта ставкасининг 50/100 қисмини ташкил этади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 73 ②- моддаси).
Ойлик суғурта бадалларининг юқори ва қуйи чегараси
- Ойлик суғурта бадалларининг юқори ва қуйи чегараси қуйидагича ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 69 ⑥- моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 32- моддаси ва “Ойлик тиббий суғурта бадалининг юқори ва қуйи чегаралари тўғрисида Билдиришноманинг” 2 ва 3- моддаси).
1. Юқори чегара
· Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган бадал: 7,822,560 вон
· Ойлик даромад асосида ҳисобланадиган бадал: 3,911,280 вон
2. Қуйи чегара
· Ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланадиган бадал: 19,780 вон
Суғурта бадалини йиғиш даври
- Суғурталанувчи суғурталаниш ҳуқуқига эга бўлган сана ўрин олган ойдан кейин келадиган ойдан бошлаб суғурталанувчи суғурталаниш ҳуқуқини йўқотган санадан олдинги сана ўрин олган ойгача суғурта бадали ундирилади: аммо суғурталанувчи суғурталаниш ҳуқуқига исталган ойнинг биринчи кунида эга бўлган бўлса ёки агар тиббий ҳимояга ҳақли бўлган шахс,миллийтиббий суғурта қопламаси учун аризабериш орқалисуғурта обуначиси мақомига эгабўлса ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 5(1)-моддаси, 2-кичик параграфи А-пункти), суғурта бадали кейинги ойдан бошлаб йиғилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 69 ②-моддаси).