UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртаси нафақаларини чеклаш
Атайин ёки буткул эътиборсизлик туфайли суғурта нафақаларининг чекланиши.
- Суғурта нафақаларини олиш ҳуқуқига эга шахс қуйидаги ҳолатларга қўл урса, ДТСХ суғурта нафақаларини бермайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ①-моддаси):
· У шахс атайин ёки буткул эътиборсизлик туфайли жиноятга сабаб бўлса ёки атайин бахтсиз ҳодисага сабаб бўлса;
· У шахс атайин ёки буткул эътиборсизлик туфайли ДТСХ ёки тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ йўриқларга амал қилмаса;
· У шахс "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 55-моддасида айтилган ҳужжатларни ёки бошқа нарсаларни тақдим этишдан бош тортса ёки атайин ёки буткул эътиборсизлик туфайли саволлардан ёки тиббий кўриклардан ўзини четга олса;
· У шахс бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра касаллик, жароҳат ёки табиий офат учун суғурта нафақалари ёки товон пуллари олса ва бу унинг тадбиркорлик фаолияти ёки ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
- Суғурта нафақасини олиш ҳуқуқига эга шахс бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра давлат ёки маҳаллий ҳокимликдан тиббий суғурта нафақасига эквивалент нафақалар ёки тиббий хизматлардан фойдаланиш харажатларига эквивалент моддий ёрдам олган бўлса, ДТСХ юқорида айтилган нафақалар ёки моддий ёрдамнинг максимал лимит суммасигача бўлган қийматда суғурта нафақалари бермайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ②-моддаси).
Суғурта бадаллари тўланмаганлиги туфайли нафақаларининг чекланиши
- Суғурталанган ходим ойлик суғурта бадалини бир ойдан ошиқ вақт давомида тўламаган тақдирда, ДТСХ Суғурталанган ходим ёки унинг қарамоғидагиларга тўланмаган суғурта бадаллари тўлиқ тўланмагунча суғурта нафақаларини бермаслиги мумкин. Аммо ойлик суғурта бадалларини тўламаслик ҳолатлари жами 6 мартадан кам бўлса (неча марта тўламаганлик ҳолатларини ҳисоблашда, тўланмаган суғурта бадалларининг аллақачон тўлаб бўлинганлари ҳисобга киритилмайди, кечикишлар давомийлиги ҳисобга олинмайди), ёки суғурталанган ходим ёки унинг қарамоғидаги шахснинг даромади, мол-мулки ва ҳоказолар миллий соғлиқни сақлаш суғуртаси тўғрисидаги қонунни ижро этиш тўғрисидаги қарорнинг 26-моддасида белгиланган мезонлардан паст бўлса, юқорида қоида амал қилмайди, суғурта бадалларини тўлаш қанча муддатга кечиккан бўлишидан қатъий назар ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ③ (1)-моддаси ва 69 ④ (2)-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 26-моддаси).
- Суғурта бадалларини тўлаш учун жавогар ҳисобланган иш берувчи суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ойлик иш ҳақи асосида белгиланадиган суғурта бадалларини тўламаса, ДТСХ суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидагиларга суғурта нафақаларини бермаслиги мумкин, фақат агар ушбу суғурта бадалларининг тўланмаганлиги ишчи-ходимнинг ўзининг айби билан бўлган бўлса ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ④-моддаси).
- Юқорида айтилган қоидаларга қарамасдан, агар тўланмаган суғурта бадалларини бўлак-бўлак қилиб тўлашга ДТСХ дан рухсат олинса ва бўлак-бўлак қилиб тўлашга рухсат олинган суғурта бадаллари бир ёки ундан ортиқ марта тўланган бўлса, суғурта нафақалари берилиши мумкин: аммо агар суғурта бадалларини бўлак-бўлак қилиб тўлашга рухсат олган шахс ушбу бўлак-бўлак қилиб тўлашга рухсат берилган суғурта бадалларини ҳеч қандай асосли сабабларсиз камида 5 маротаба ёки ундан ортиқ тўламаса (агар ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"гиҚонуннинг 53 (1)-моддасига кўра тасдиқланган бўлак тўловлари сони бештадан кам бўлса, ўшанча бўлак тўловлари сониназарда тутилади), бу қоида амал қилмайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ⑤-моддаси).
- Суғурта нафақаларини тўлаш назарда тутилмайдиган даврда (кейинги ўринларда “нафақалар тўхтатилган давр” деб юритилади) олинган суғурта нафақалари фақат қуйидаги ҳолатлардагина суғурта нафақалари сифатида эътироф этилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 53 ⑥-моддаси):
· Кечиккан суғурта бадалларини уни тўлаш учун белгиланган санагача тўлиқ тўланганда ва бу сана ДТСХ нафақалар тўхтатилган даврда суғурта нафақалари олинганлиги ҳақидаги Билдиришнома жўнатган санадан бошлаб икки ой ўтгандан кейинги ойдаг ўрин олган бўлса;
· Бўлак-бўлак қилиб тўлашга рухсат берилган суғурта бадаллари камида бир марта тўловни амалга оширишнинг охирги санасигача тўланган бўлса ва ушбу охирги сана ДТСХ нафақалар тўхтатилган даврда суғурта нафақалари олинганлиги ҳақидаги Билдиришнома жўнатган санадан бошлаб 2 ойдан ўтгандан кейинги ойда ўрин олган бўлса (аммо бўлак-бўлак қилиб тўлашга рухсат олган шахс ушбу бўлак тўловларни камида 5 марта ҳеч қандай асосли сабабларсиз тўламаса, унинг суғурта нафақаларини олиш ҳуқуқи рад этилади).