UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Тиббий кўрик бўйича ёрдам
Тиббий кўрикдан ўтишни таъминлаш
- ДТСХ суғурталанувчи ва унинг қарамоғидаги шахс (ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи ва туғишган аждод ва авлодлари назарда тутилмоқда. Кейинги ўринларда ҳам шу ҳолат амал қилади) учун касалликларни эрта аниқлаш ва ундан кейинги тиббий хизматларни кўрсатиш учун тиббий кўриклардан ўтишни таъминлайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52①-моддаси).
- Тиббий кўриклар "Тиббий текширувлар тўғрисида"ги Асос Қонунга кўра тайинланган тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда "тиббий кўрик ўтказувчи муассасалар" деб юритилади) ўтказилиши керак ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 25 ②-моддаси).
Тиббий кўрик турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
- Тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга шахслар, ўтиш даврийлиги ва ҳар бир тиббий кўрик тури ҳақида хабар бериладиган шахслар қуйидагича ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 25 ③, ④ ва ⑤-моддаси; ва “Саратон касалликларини назорат қилиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида” номли илова қилинган 1-жадвали; ва Тиббий кўрикдан ўтишни таъминлаш мезони тўғрисидаги Эслатманинг 8 ② (1) -моддаси ва 9 ①-моддас):

Тиббий кўрикдан турлари

Кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга шахслар

Тиббий кўрик даврийлиги

Ўтказиладиган тиббий кўрик ҳақида хабар бериладиган шахс

Умумий тиббий кўрик

20 ёшдан катта бўлган суғурталанувчи ишчи-ходим ва унинг қарамоғидаши шахслар

▪ Ҳар 2 йилда камида бир марта

▪ Офис ишида ишламайдиган ишчи-ходимлар учун ҳар йили бир марта

▪ Суғурталанувчи ишчи-ходим учун тиббий кўрик: Тегишли иш берувчи

▪ Суғурталанувчи ишчи-ходимнинг қарамоғидаги шахслар учун тиббий кўрик: тиббий кўрикдан ўтувчи шахс

Саратонни аниқлаш кўриги

Ошқозон саратони

40 ёшдан катта бўлган эркаклар ва аёллар

2 йил

 

Жигар саратони

Жигар саратонига чалиниш хатари юқори бўлган (масалан, гепатит В вируси юзаки антигени мусбат бўлган беморлар, анти-HCV мусбат бўлган беморлар ёки жигар серрози ёки гепатит В ёки С орқали юққан сурункали жигар касалликлариндан азият чекадиган беморлар) 40 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар

6 ой

Йўғон ва тўғри ичак саратони

50 ёшдан катта бўлган эркаклар ва аёллар

1 йил

Кўкрак бези саратони

40 ёшдан катта бўлган аёллар

2 йил

Бачадон бўйни саратони

20 ёшдан катта бўлган аёллар

2 йил

Упка саратони

54 ешдан катта 74 ешдан кичик эркаклар ва айоллар орсида упка саратони хавфи юкори булган гурух [чекиш тарихи 30 йил (Уртача кунлик сигарет истеъмоли куХ чекиш муддати) юкори тажриьбали чекувчилар Еки упка саратони скиринга мухтож булганлар

2 йил

Гўдаклар ва ёш болалар тиббий кўриги

6 ёшдан кичик бўлган қарамоғдаги бола

14 кун лик дан35 кунликкача

бўлган гўдаклар

Ҳар тиббий кўрик вақтида бир марта

Суғурталанувчи ишчи-ходим

4 ойдан ~ 6 ойгача бўлган гўдаклар

9 ойдан  12 ойгача бўлган гўдаклар

18 ойдан 24 ойгача бўлган гўдаклар

30 ойдан 36 ойгача бўлган гўдаклар

42 ойдан 48 ойгача бўлган гўдаклар

54 ойдан 60 ойгача бўлган гўдаклар

66 ойдан 71 ойгача бўлган гўдаклар

Тиббий кўрик харажатларини тўлаш
- Умумий тиббий кўриклар, ҳаёт цикли бўйича тиббий кўриклар ва гўдаклар ва болалар тиббий кўриклари харажатларини тўлиқ ДТСХ ўз бўйнига олади (Тиббий кўрикдан ўтишни таъминлаш мезони тўғрисидаги Эслатманинг 12 ①-моддаси).
- Тиббий суғуртага аъзо бўлганлар ва назарда тутилаётган йилда тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган шахслардан бўлган ва олдинги йил ноябрь ҳолатига кўра тўлаган ойлик суғурта бадаллари миқдори 50% ёки ундан кам бўлган паст даражани ташкил этган суғурталанувчи ишчи-ходим ва унинг қарамоғидагиларнинг саратонни аниқлаш бўйича тиббий кўрик харажатларининг 5/100 қисмини давлат ва яна шунча фоиз қисмини (яъни жами 10/100 қисмини иккаласи ўз бўйнига олади) маҳаллий ҳокимлик ўз бўйнига олади (Сеул метрополия шаҳрида эса, давлат 3/100 қисмини ва маҳаллий ҳокимлик 7/100 қисмини ўз бўйнига олади) ва қолган 90/100 қисмини ДТСХ ўз зиммасига олади. (Саратонни аниалаш кўрикларидан ўтишни таъминлаш мезони тўғрисидаги Эслатманинг 10 (2)-моддаси ва 11 ②-моддаси).
· Бачадон бўйни саратони бўйича тиббий кўриклар харажатларини суғурталанувчи ишчи-ходим учун ДТСХ тўлиқ ўз бўйнига олади.