UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Хомиладорлик, туғиш ва хомила тушиши ва ҳоказолар билан боғлиқ тиббий харажатлар учун ёрдам олишга ҳақли шахслар ва бу ёрдам учун ариза тақдим этиш
Хомиладорлик, туғиш ва ҳоказолар билан боғлиқ тиббий харажатлар учун ёрдам олишга ҳақли шахслар
- Хомиладор бўлган ёки бола туққан (жумладан, хомила тушиши ва бола ўлик туғилиши ҳолатлари ҳам, кейинги ўринларда ҳам шу ҳолатлар ҳам назарда тутилади) суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидаги шахс (агар бу ҳақида тегишли гувоҳнома ёки ҳужжатни тақдим этса), хомиладорлик ёки бола туққанлик билан боғлиқ тиббий харажатлар учун суғурта нафақаси олиши мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 50-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 23 ①-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 24 ①-моддаси).
Хомиладорлик, туғиш ва ҳоказолар билан боғлиқ тиббий харажатлар учун ёрдам олиш бўйича ариза тақдим этиш усуллари
- Хомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ тиббий харажатлар учун ёрдам олишга ариза бермоқчи бўлган ҳомиладор аёл ёки икки ёшдан кичик боланинг расмий вакили (бундан буён “Ҳомиладор аёл” деб юритилади) ҳомиладорлик/туғиш харажатларини тиббий суғурта қоплаши учун аризани ва ҳомиладорлик ёки бола туғиш ҳақидаги гувоҳномани ДТСХ га, молия муассасасига ёки тегишли давлат идорасига тақдим этиши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 23 ④-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 24 ①-моддаси ва 64 ③ (1)-моддаси; ва Хомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ тиббий харажатлар учун моддий ёрдам бериш мезони тўғрисидаЭслатманинг3 ①-моддаси ва 1-формаси).
※ Хомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ тиббий харажатлар учун моддий ёрдам олиш ҳақидаги аризани < ДТСХ веб-сайтидаги фуқаролар шикоятларини интернет орқали қабул қилиш марказига тақдим этишингиз мумкин (minwon.nhis.or.kr) >.