UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини (пул кўринишидаги нафақа) олиш
Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатлари нима?
- Суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидаги шахс (суғурталанувчи ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи ва туғишган аждодлари ва авлодлари) фавқулодда вазият ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган сабабларга кўра суғурта бўйича назарда тиббиёт муассасаси фаолиятига яқин фаолият кўрсатадиган, аммо суғурта бўйича назарда тутилмаган муассасада касаллик, жароҳат ёки фарзанд туғиш бўйича тиббий хизматлардан фойдаланганда, ДТСХ суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидаги шахсга тегишли бўлган тиббий хизматдан фойдаланиш учун нафақа қийматига тенг бўлган суммани тўлаб беради ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 49 ①-моддаси).
Суғурта бўйича назарда тиббиёт муассасаси фаолиятига яқин фаолият кўрсатадиган муассасалар
- Суғурта бўйича назарда тутилган тиббиёт муассасаси фаолиятига яқин фаолият кўрсатадиган муассасалар қуйидагилар ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 49 ①-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 23 ②-моддаси):
· "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 42 моддасига кўра суғурта бўйича назарда тутилган тиббиёт муассасалари сафидан чиқарилган тиббиёт муассасалари;
· Сурункали буйрак етишмовчилигидан азоб чекадиган ва перитонеал диализ (қорин пардасини ювиш) туфайли тиббий хизматлардан фойдаланиш учун нафақа олган беморларга қуйидаги товарларни сотадиган суғурта бўйича назарда тутилмаган дори-дармон дистрибюторлари;
√ Қорин пардасини ювиш суюқлиги;
√ Автоматик равишда қорин пардасини ювиш учун хизмат қиладиган истеъмол қилиш мумкин бўлган материаллар (фақат бу восита ДТСХ да рўйхатдан ўтган дори-дармон дистрибюторидан харид қилинган бўлса).
· Тиббий кислород концентратори ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда тегишли беморларга оксигенотерапия билан даволаш хизматларини кўрсатадиган, аммо суғурта бўйича назарда тутилмаган, лекин ДТСХ да рўйхатдан ўтган тиббиёт муассасалари (фақат беморга шундай хизмат кўрсатилган бўлса);
· Қандли диабетдан азият чекадиган беморларга қондаги қанд миқдорини аниқлаш текшируви учун ва инсулин инъекция қилиш учун истеъмол қилиш мумкин бўлган материалларни сотадиган, аммо суғурта бўйича назарда тутилмаган, лекин ДТСХ да рўйхатдан ўтган муассасалар;
· Сийдик пуфаги фаолиятининг нейроген бузилишидан азият чекадиган беморларга ўз-ўзини катетерлаш учун хизмат қиладиган истеъмол қилиш мумкин бўлган материалларни сотадиган, аммо суғурта бўйича назарда тутилмаган, лекин ДТСХ да рўйхатдан ўтган муассасалар;
· Нафас олиш аппарати ёки механик аспиратор талаб этиладиган беморларга шундай мосламаларни ижарага берадиган, аммо суғурта бўйича назарда тутилмаган, лекин ДТСХ да рўйхатдан ўтган муассасалар;
· Миллий тиббий суғурта Хизматида тиббиёт муассасасидан бўлмаган муассаса сифатида рўйхатдан ўтган ва беморга нафас йўлига узлуксиз ижобий босим берувчи аппаратни вақтинча қарзга берувчи муассасалар
Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларига нафақа олиш учун сабаблар ва бунинг учун ариза бериш усуллари
- Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларига нафақа олиш учун сабаблар ва нафақани олиш учун ариза бериш усуллари қуйидагича ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 23 ① ва ③-моддаси).

Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларига нафақа олиш учун сабаблар

Ариза бериш усуллари

Суғурталанувчи ишчи-ходим ва унинг қарамоғидаги шахс суғурта бўйича назарда тутилган тиббиёт муассасасидан фойдаланишнинг иложи бўлмаганлиги ёки бундай муассасанинг йўқлиги туфайли суғурта бўйича назарда тутилмаган муассасада касаллик, жароҳат ёки фарзанд туғиш (бола ўлик туғилса, 16 ҳафта ёки ундан ортиқ даволаниш даври) бўйича тиббий хизматлардан фойдаланганда.

Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 18-формаси)

Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатлари ҳақида батафсил маълумот кўрсатилган билдирги нусхаси ёки тиббий хизматдан фойдаланиш харажатлари ҳақида солиқ бўйича ҳисоб-фактура (агар дорихона бўлса, рецепт ва солиқ бўйича ҳисоб-фактура)

Суғурта бўйича назарда тутилган тиббиёт муассасасидан фойдаланишнинг иложи бўлмаганлигининг сабабини тасдиқловчи ҳужжат.

Сурункали буйрак етишмовчилигидан азоб чекадиган бемор қорин пардасини ювиш суюқлиги ёки автоматик равишда қорин пардасини ювиш учун хизмат қиладиган истеъмол қилиш мумкин бўлган материалларни суғурта бўйича назарда тутилмаган дори-дармон дистрибюторидан харид қилганда ва бундай материалларни шифокор рецепти асосида фойдаланганда.

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 18-формаси)

Шифокор рецепти нусхаси

Солиқ бўйича ҳисоб-фактура нусхаси; тўлов квитанцияси; азо бўлган ёки бировни қарамоғида бўлганлар учун тўловларда озод қилинувчи ҳужжатлар 1нусхадан топширилади.

Сийдик пуфаги фаолиятининг нейроген бузилишидан азият чекадиган бемор ўз-ўзини катетерлаш учун хизмат қиладиган истеъмол қилиш мумкин бўлган материалларни суғурта бўйича назарда тутилмаган дори-дармон дистрибюторидан харид қилганда ва бундай материалларни шифокор рецепти асосида фойдаланганда.

Оксигенотерапия билан даволаш талаб қилинадиган беморга Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот Вазирлиги томонидан белгиланган ва оммага маълум қилинган усуллар асосида ва шифокор рецепти бўйича оксигенотерапия билан даволаш хизмати кўрсатилганда.

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 19-формаси)

▪ Шифокор рецепти нусхаси

▪ Оксигенотерапия билан даволаш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

Солиқ бўйича ҳисоб-фактура нусхаси; тўлов квитанцияси; азо бўлган ёки бировни қарамоғида бўлганлар учун тўловларда озод қилинувчи ҳужжатлар 1нусхадан топширилади.

Қандли диабетдан азият чекадиган бемор қондаги қанд миқдорини аниқлаш текшируви учун ва инсулин инъекция қилиш учун истеъмол қилиш мумкин бўлган материаллар ёки диабетни назорат қилиш қурилмалари суғурта бўйича назарда тутилмаган дори-дармон дистрибюторидан харид қилганда ва бундай материалларни шифокор рецепти асосида фойдаланганда.

※ Қандли диабетни назорат қилиш қурилмалари учун тиббий нафақалар 2020 йил 1 январдан кейин берилган рецептлар асосида сотиб олиш учун берилади.

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 19 ③-формаси)

▪ Шифокор рецепти нусхаси

Солиқ бўйича ҳисоб-фактура нусхаси; тўлов квитанцияси; азо бўлган ёки бировни қарамоғида бўлганлар учун тўловларда озод қилинувчи ҳужжатлар 1нусхадан топширилади.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот Вазирлиги томонидан белгиланган ва оммага маълум қилинган касаллик тури билан оғриган ва нафас олиш аппарати ёки механик аспиратор талаб этиладиган бемор шундай мосламаларни ижарага олганда ва бундай мосламаларни шифокор рецепти асосида фойдаланганда.

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 19 ④-формаси)

▪ Шифокор рецепти нусхаси

▪ Бемор нафас олиш аппарати ёки механик аспираторни ижарага олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

Солиқ бўйича ҳисоб-фактура нусхаси; тўлов квитанцияси; азо бўлган ёки бировни қарамоғида бўлганлар учун тўловларда озод қилинувчи ҳужжатлар 1нусхадан топширилади

Уйқусида апноэ кузатиладиган беморлар доктор рецепти асосида нафас йўлига узлуксиз ижобий босим берувчи аппаратни қарзга олиб, ишлатганда

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 19 ⑤-формаси)

▪ Шифокор рецептидан 1 нусха

▪ Нафас йўлига узлуксиз ижобий босим берувчи аппаратни ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатдан 1 нусха

Солиқ бўйича ҳисоб-фактура нусхаси; тўлов квитанцияси; азо бўлган ёки бировни қарамоғида бўлганлар учун тўловларда озод қилинувчи ҳужжатлар 1нусхадан топширилади

Суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидаги шахс суғурта бўйича назарда тутилмаган тиббиёт муассасасида фарзандни дунёга келтирганганда.

▪ Тиббий хизматдан фойдаланиш харажатларини тўлаб бериш ҳақидаги ёзма талабнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 18-формаси)

▪ Бола туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

※ Тиббий харажатлар учун моддий ёрдам тўлов стандарти ва миқдори ҳақида “Тиббий харажатлар учун моддий ёрдам тўлов усули ва миқдори” номли илова қилинган 6- жадвалдан маълумот олишингиз мумкин.