UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Улуш тўлов
Улуш тўлов ставкаларига мисоллар
- Шахс даволаниш учун касалхонага ётқизилганда
· Касалхонада даволаниш вақтидаумумий даволаниш қиймати(Соғлиқнисақлашва ижтимоий таъминот Вазирлиги томонидан белгиланган ва оммавий хабарқилинганидековқат харажатлари ва ногирон шахсларгастоматолгик даваоланиш учунбериладиган қўшимчасумма бунга кирмайди)нинг 100/20 улушуникасалхонададаволаниш пайтида овқатланиш[касалхонада даволанаётган беморнинговқат сифати ва хизматларгатаъсир ўтказадиган қўшимча омилларга кирадиганқўшимча харажат(бунданкейин “овқат учун қўшимча тўлов”деб юритилади)ни ўз ичигаолади]нинг100/50улушини қўшилган харажатни бемор томондан тўланади.( “Миллий ТиббийСуғурта тўғри-сидаги қонун”нинг 44(1) моддаси, Миллий Тиббий Суғурта тўғрисидаги қонун ижро этиштўғрисидаги қарор-нинг 19(1)моддаси ва илова қилинган 2-жадвалнинг (1) A 1)– кичик банди)
·Лекин, олий умумий касалхонада “Миллий Тиббий Суғурта тўғрисидаги Қонун”нинг43-моддасига асосланиб рўйхатдан ўтказиилган палата орасида 2 кишилик,3кишилик,4кишиликумумий палата ва руҳий касалхонадаги 2кишилик, 3кишилик,4кишилик умумийпалаталардан фойдаланилганида касалхонада даволаниш пули билан чекланиб, ҳарбири 100/50, 100/40, 100/30 улуши, умумий касалхона,касалхона,клиника хамда санатория(“Ногиронларгаижтимой ёрдам тўғрисидаги қонун”нинг 58(1) моддаси 4- бандига биноан тиббиётреабилититацияси жиҳозлари сифатида “Тиббиёт жиҳозлари тўғрисидаги қонун”нинг3-2 моддаси шартларни ўз ичига олган тиббиёт органи санаторик болница билан чекланади) Рухий кассаликлар шифохонасида рўйхатданўтказган палата орасида 2 кишилик,3кишилик,4кишилик умумий палата ва руҳийкасалхонадаги 2 кишилик, 3кишилик,4кишилик умумий палаталардан фойдаланилганидакасалхонада даволаниш пули билан чекланиб, ҳар бири 100/50, 100/40, 100/30улуши бўлиб Соғлиқни сақлаш Вазирлиги белгилаган карантин палаталаридаволаниш пули билан чекланиб 100/10 улушини ташкли қилади. (“Миллий ТиббийСуғурта тўғрисидаги қонун”нинг 44(1) моддаси “Миллий Тиббий Суғурта тўғрисидагиқонун иржо қарорлари”нинг 19(1)моддаси ва илова қилинган 2-жадвалнинг (1) A 1)– кичик банди)
- Агар поликлиникага қатнаб ёки амбулатор даволаниш мақсадга мувофиқ бўлса
· "Тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунга кўра оралиқ тиббий қаровни амалга оширадиган шифохона беморларидан бўлган шахсга шифохонада даволанишдан кўра поликлиникага қатнаб ёки амбулатор даволаниш мақсадга мувофиқ бўлса ва у шахс Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот Вазирлиги томонидан белгиланган ва оммавий хабар қилинган беморлар гуруҳларига кирса, у шахс қуйидагиларга тенг миқдорда улуш тўлов тўлаши лозим: i) тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами қийматининг 40/100 қисми; ва ii) шифохонада даволаниш давридаги овқат учун тўловнинг 50/100 улуши ["Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 44 ①-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 19 ①-моддаси ва илова қилинган 2-жадвалнинг (1) A 2)-кичик банди].
- Дори воситаси рецепт асосида тайёрланадиган бўлса
· Агар беморга дори воситаси шифокор томонидан ёки даволовчи стоматолог томонидан берилган рецепт асосида тайёрланиб берилса, бемор тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами қийматининг 30/100 қисмини тўлаши лозим: ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 44-моддаси 1-банди; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарори 2- Иловасининг 1-формаси 1)
√ Суғурталанган бемор 65 ёшдан катта бўлса ёки унинг қарамоғидагилар (суғурталанувчининг турмуш ўртоғи ва туғишган аждод ва авлодлари назарда тутилмоқда) рецепт асосида дори воситаларини олса ва тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами 10 000 вондан ошмаса, у шахснинг ўзи тўлаши керак бўлган суммаси қуйидагича ташкил этади ["Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорга илова қилинган 2-жадвалнинг (1) 1-банди; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламент 13-моддаси ва илова қилинган 4-жадвалнинг 1-банди]
① Тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами қиймати 10 000 вондан ошмаса: 1 000 вон
② Тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами қиймати 10 000 вондан ошиб, 12 000 вондан ошмаса: тиббий хизматлардан фойдаланиш учун бериладиган нафақаларнинг жами қиймати X20/100 ни ташкил этади.
※ Улуш тўловлар ҳақида батафсил маълумот "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг илова қилинган 2-жадвалида ва Улуш тўлов бўйича алоҳида қоидалар мезонидабаён қилинган.
Савол. Ўзимни бетоб ҳис этиб, шифокорга учраш учун яқин орадаги шифохонага борган эдим. Шифокор менга олий тоифали умумий шифохонада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишим кераклигини айтди. Олий тоифали умумий шифохона нима?
Жавоб. Олий тоифали умумий шифохона белгиланган талабларни қаноатлантирадиган ва жиддий касалликлар учун юқори даражадаги билим ва малакани талаб қиладиган тиббий хизматларни кўрсатишга ихтисослашган умумий профилдаги шифохонадир.
Олий тоифали умумий шифохоналарда камида 20 та тиббий бўлим мавжуд бўлиши керак ва ҳар бир ихтисослашган бўлим учун фақат шу бўлимнинг ўзига бириктирилган тиббиёт мутахассислари бўлиши лозим, бу талаб "Олий тоифали умумий шифохона мақомини бериш ва баҳолаш тўғрисида"ги Регламентда белгилаб қўйилган, шунингдек, бундай шифохоналар, "Тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунга асосан, керакли ишчи кучи, иншоотлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган бўлиши керак ("Тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида"ги Қонуннинг 3-4 ①-моддаси.
Тўлов усуллари
- Тиббий хизматландан фойдаланиш учун нафақалар оладиган шахс тиббиёт муассасидан тўловни тўлаш кераклиги ҳақида талабнома олгандан сўнг, улуш тўловни ўша тиббий муассасасига тўлаши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 19 ② моддасининг олдинги қисми).
※ Диагностика билан боғлиқ гуруҳли тўлов тизими нима?
Диагностика билан боғлиқ гуруҳли тўлов (ДББГ) тиббий харажатлар бўйича тўлов тизими бўлиб, бунда даволаниш тартиб-таомиллари ўхшаш бўлган беморларга қилинадиган барча даволаш чоралари учун бир хил нарх белгиланади. ДББГ тизимига кўра, касаллик турига кўра таснифланган шифохонада даволаниш харажатларининг белгиланган суммасини беморлардан тўлаш талаб этилади, кўрсатилган тиббий хизматлар тури ва миқдоридан қатъий назар.
Агар қуйидаги жарроҳлик амалиётлари учун шифохонада даволаш хизмати кўрсатилган бўлса, диагностика билан боғлиқ гуруҳли тўлов (ДББГ) тизими амал қилади: кўз гавҳари операцияси, тонзиллотомия ва аденоидэктомия, анал ва перианал жарроҳлик амалиётлари, чов чурраси ва сон чурраси (янги туғилган чақалоқлардан ташқари) жарроҳлик амалиётлари, аппендэктомия, бачадон ўсимтасини олиб ташлаш (хавфли ўсимталардан ташқари) ва кесарча кесиш билан туғдириш.
ДТСХ томонидан қопланадиган юқори чегара қийматдан ортиқ бўлган сумма
- Суғурталанувчи гарданига юкланадиган улуш тўловларнинг жами йиллик миқдори "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг илова қилинган 3-жадвалида белгиланган улуш тўловларнинг максимал юқори чегарасидан ошса, чегарадан ортиқ суммани ДТСХ тўлайди ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 44 ②-моддаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги"ги Қарорнинг 19 ④-моддаси).