UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Тиббий хизмат олиш учун нафақалар
Тиббий хизматдан фойдаланиш бўйича нафақа элементлари
- Суғурталанувчи ишчи-ходим ёки унинг қарамоғидаги шахсга (ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи ва туғишган аждод ва авлодлари назарда тутилмоқда, кейинги ўринларда худди шу амал қилади) касаллик, жароҳат, бола туғилиши ва ҳоказолар учун тиббий хизмат олиш учун қуйидаги нафақалар берилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 41 ①-моддаси):
· Диагностика ва тиббий текширувлар;
· Даволаниш учун дори-дармонлар ва материаллар;
· Даволаш, жарроҳлик ёки бошқа турдаги тиббий хизматлар;
· Касаллик олдини олиш ва реабилитация;
· Шифохонага ётқизиш;
· Ҳамширалар қарови;
· Бошқа жойга ўтказиш;
※ Тиббиёт муассасалари қамрови
- Тиббий хизматландан фойдаланиш учун нафақалар (ҳамширалик қарови ва бошқа жойга ўтказишдан ташқари) қуйидаги тиббиёт муассасалари томонидан тақдим этилади ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 42 ① моддасининг олдинги қисми):
· "Тиббий хизмат тўғрисида"ги Қонунга кўра ташкил этилган тиббиёт муассасалари;
· "Фармацевтика ишлари тўғрисида"ги Қонунга кўра рўйхатга олинган дорихоналар;
· "Фармацевтика ишлари тўғрисида"ги Қонунга кўра ташкил этилган Корея кам учрайдиган касалликларни даволаш учун дори воситалари Маркази;
· Давлат тиббиёт клиникалари, давлат тиббиёт ва соғлиқни сақлаш марказлари ва "Ҳудудий аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунда тилга олинган давлат тиббиёт клиникаларининг ҳудудий бўлинмалари;
· "Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик билан шуғулланувчи қишлоқларда соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлар билан таъминлаш бўйича алоҳида чоралар тўғрисида"ги Қонунга кўра ташкил этилган давлат тиббиёт клиникалари;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири давлат манфаатлари ёки давлат сиёсатига тўғри келмайдиган қуйидаги тиббиёт муассасалари ёки дорихоналарни соғлиқни сақлаш муассасалари рўйхатидан чиқариши мумкин ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 42 ① моддасининг кейинги қисми; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 18 ①-моддаси).
· "Тиббий хизмат тўғрисида"ги Қонунга кўра ташкил этилган филиал тиббиёт муассасалари;
· "Ижтимоий таъминот хизматлари тўғрисида"ги Қонунга кўра ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларида қамоқ режимида сақланаётган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этилган тиббиёт муассасалари;
· Қуйида санаб ўтилган тиббий муассасалар гуруҳларига кирувчи ва суғурталанувчи ёки унинг қарамоғидаги шахс томонидан даволаниш харажатларининг маълум қисми учун тўланадиган улуш тўловни олмаслик ёки уни камроқ миқдорда олиш орқали суғурталанувчи ёки унинг қарамоғидаги шахсни бирор ҳаракатга ундаш ёки мажбурлаш, шунингдек, белгиланганидан ортиқ тиббий муолажалар қилиш ёки тиббий хизматлар учун жуда катта тўлов талаб қилиш каби ҳаракатларни амалга оширганлик сабабли қарор билан фаолияти тўхтатилган тиббиёт муассасалари:
√ "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра 5 йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба фаолияти тўхтатилган ёки қўшимча жарима ундирилган тиббиёт муассасалари;
√ "Тиббий хизмат тўғрисида"ги Қонунга кўра 5 йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба лиценцияси тўхтатилган тиббий соҳа ходими томонидан ташкил этилган ва бошқариладиган тиббиёт муассасалари;
· "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида" ги Қонунга фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб-таомиллар жараёни кетаётган ёки фаолияти тўхтатиладиган соғлиқни сақлаш муассасасини ташкил этган таъсисчи томонидан ташкил этилган тиббиёт муассасалари ёки дорихоналар;