UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомида ўзгариш
Мақомда ўзгариш бўлишининг сабаблари
- Суғурталанувчи ишчи-ходим мақоми қуйидаги ҳолатлар содир бўлган саналарда ўзгаради ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 9 ①-моддасининг (1) дан (4) гача бандлари ва 7 (2)-моддаси):
· Якка тартибдаги тадбиркор суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эга шахсларнинг бўлмаган иш берувчисига айланган ёки ишчи-ходим, давлат ходими ёки мактаб ходими (кейинги ўринларда "ишчи-ходим ва ҳоказо" деб юритилади) сифатида ишга ёлланган санада;
· Суғурталанувчи ишчи-ходим ушбу мақомга эга бўлган шахслардан иборат бошқа бир иш жойининг иш берувчисига айланган ёки ишчи-ходим ва ҳоказо сифатида ишга ёлланган санада;
· Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга иш берувчининг меҳнат муносабатлари муддати тугаган санадан кейинги санада;
· Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эга шахслардан иборат иш жойида бизнес фаолиятининг тўхтатилиши ёки бизнеснинг ёпилиши содир бўлган санадан кейинги санада.
Мақомда ўзгариш бўлганлиги ҳақида хабар қилиш
- Агар суғурталанувчи ишчи-ходимнинг ушбу мақомида ўзгариш бўлса, суғурталанувчи ишчи-ходимнинг иш берувчиси ва суғурталанувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг оила хўжалиги раҳбари бу ўзгаришлар ҳақидаги тафсилотларни Давлат тиббий суғурта Хизматига (кейинги ўринларда, "ДТСХ" деб юритилади) ушбу мақом ўзгариши содир бўлган санадан бошлаб 14 кун ичида ва қуйидаги тафовутга мувофиқ тақдим этиши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 9 ②-моддаси; "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 4 ① ва ②-моддаси).

Мақомда ўзгариш бўлишининг сабаблари

Ўзгариш ҳақида хабар берадиган шахс

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Суғурталанувчи якка тартибдаги тадбиркор ушбу мақомга эга бўлган шахслардан иборат иш жойининг иш берувчисига айланганда ёки ишчи-ходим ва ҳоказо сифатида ишга ёлланганда;

Суғурталанувчи ишчи-ходимнинг иш берувчиси

▪ Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлганлик ҳақида хабарнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 6-формаси)

▪ Оила таркиби реестри тўғрисидаги гувоҳномадан бир нусха (агар суғурталанувчи ишчи-ходим ва унинг қарамоғидаши шахс ўртасида қариндошликни резидент рўйхатга олиш ҳужжатининг нотариал тасдиқланган нусхаси орқали тасдиқлаб бўлмаса).

Суғурталанувчи ишчи-ходим ушбу мақомга эга бўлган шахслардан иборат иш жойининг иш берувчисига айланганда ёки ишчи-ходим ва ҳоказо сифатида ишга ёлланганда.

Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга иш берувчи ва ҳоказоларнинг меҳнат муносабатлари муддати тугаганда.

Суғурталанувчи якка тартибдаги тадбиркор оила хўжалиги раҳбари

▪ Суғурталанувчи якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлганлик ҳақида хабарнома ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 5-формаси)

▪ Суғурта бадали миқдори камайтирилганлиги ва суғурта бадалидан озод бўлганликни тасдиқловчи ҳужжатли далил

※ Агар иш берувчи суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлиш ҳуқуқининг йўқотилганлиги ҳақидаги хабарномани ДТСХ га тақдим этса, ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Регламентнинг 8-формаси), суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлганлик ҳақидаги ёки ушбу мақомда ўзгариш бўлганлиги ҳақидаги хабарнома тақдим этилган, ҳисобланади.

Суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эга шахслардан иборат иш жойида бизнес фаолиятининг тўхтатилиши ёки бизнеснинг ёпилиши содир бўлганда.