UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртасига суғурталанувчи ишчи-ходимнинг аъзо бўлиш шартлари
Суғурталанувчи ишчи-ходимлар турлари
- Барча иш жойларининг ишчи-ходимлари ва давлат ишчи-ходимлари ва мактаб ходимлари суғурталаниши лозим ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 6 ② моддасининг асосий гапи):
- фақат шу шарт биланки, агар қуйидаги шахслар суғурталанувчи ишчи-ходим бўлиши лозим бўлмаса ("Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 6 ② моддасининг махсус эслатмаси; ва "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 9-моддаси):
· Бир ойдан кам муддатга ишга ёлланган кунбай ишчилар;
· "Ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга кўра амалдаги ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар (жумладан, кўнгилли бўлмаган ҳолда тайинланган таркиб ходимлари ҳам), қўмондонлик ходимлари ва ҳарбий зобитликка номзодлар;
· Сайловда ғолиб чиқиш орқали лавозим эгаллайдиган, аммо шунга мос ойлик ҳақ ёки маош олмайдиган давлат ходимлари;
· Нотўлиқ ставкада ишловчи ишчи-ходимлар ёки ойига 60 соатдан кам ишловчи соатбай ҳақ оладиган ишчи-ходимлар;
· Нотўлиқ ставкада ишловчи ўқитувчилар ва ходимлар ёки давлат ходимлари ва нотўлиқ ставкада ишловчи ўқитувчилар ва ойига 60 соатдан кам ишловчи соатбай ҳақ оладиган ходимлар;
· Жойлашган жойиш қатъий белгиланмаган жойлардаги бизнесда ишловчи ишчи-ходимлар ва иш берувчилар;
· Ишчи-ходимлар ёлламайдиган ёки фақат нотўлиқ ставкада ишловчи ишчи-ходимлар ёки ойига 60 соатдан кам ишловчи соатбай ҳақ оладиган ишчи-ходимларни ёллайдиган иш берувчилар;
※ Бир узлуксиз ой ёки ундан ортиқ муддатга ишга ёлланган кунбай ҳақ оладиган ишчи-ходимлар мазкур суғуртага ўзларини суғурта қилдиришга ҳақли ёки ҳақ эмаслигини белгилаш билан боғлиқ суд прецеденти (2013 йил 24 октябрда Олий суд томонидан чиқарилган 2013du12461-сонли қарор)
Собиқ "Давлат тиббий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг (2011 йил 31 декабрдаги 11141-сонли Қонун билан бутунлай ўзгартириш киритилган, кейинги ўринларда "Қонун" деб юритилади) мақсади ва вазифалари, ушбу Қонунда кўрсатилган суғурталанувчи ишчи-ходим тушунчаси билан назарда тутилувчи ишчи-ходимлар турлари ва иш жойи тушунчасининг мазмун-моҳиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ҳолат бўйича, яъни қурилиш компанияси томонидан турли қурилиш объектларида турли ишларни бажариш учун ишга ёлланган кунбай ҳақ олувчи ишчи бир қурилиш объектида бир ойдан кам ишлаган, аммо унинг турли қурилиш объектларида турли қурилиш ишларини бажариши учун кетган жами меҳнат даври бир ойдан ортиқни ташкил этганлиги бўйича шундай қарор қабул қилиш асосли ва мақсадга мувофиқдир: ишчи бир ой ёки ундан кўп вақт давомида қурилиш компаниясига, яъни иш берувчига тегишли бўлган ва иш берувчи томонидан ёлланган ва шунга кўра, у Қонунда назарда тутилган суғурталанувчи ишчи-ходим мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эгадир, агар бу ерда ўзига хос бошқа сабаб мавжуд бўлмаса.