UZBEK

Давлат тиббий суғуртаси
Давлат тиббий суғуртасининг мазмун-моҳияти
Давлат тиббий суғуртасига таъриф
- “Давлат тиббий суғурта тизими” Кореядаги ижтимоий ҳимоя тизимларидан бири бўлиб, бу тизим хатарларни суғурталанувчилар ўртасида тақсимлайди ва суғурталанувчиларга зарур тиббий хизматларни олиш ҳуқуқини беради. Давлат тиббий суғурта тизимига кўра, суғурта бадалларини мунтазам тўлаб бориш фуқарлолар зиммасида ва Давлат тиббий суғурта хизмати (“ДТСХ”), суғурталовчи, ушбу суғурта бадаллари билан боғлиқ фаолиятни юритиш, бошқариш ва зарур бўлса, касалликлар ёки жароҳатлар учун кетадиган харажатлар оилаларга катта юк бўлишини олдини олиш учун ушбу бадалларни таъминлаш билан шуғулланади (ДТСХ веб-саҳифаси – тизим маркази – давлат тиббий суғуртаси).
Давлат тиббий суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари
- Мажбурий суғурталаниш ва суғурта бадалларини тўлаш
· Агар аҳоли учун мазкур тиббий суғуртага ўзини суғурта қилдириш ихтиёрий қилиб қўйилса, фақат юқори касаллик хатари остида бўлган инсонларгина ушбу суғурта полисини харид қиладилар ва бу ҳолат мазкур тиббий суғурта тизими кўзлаган мақсадларни амалга оширишни қийинлаштиради, айниқса, хатарларни фуқаролар ўртасида тенг тақсимлаш ва тиббий харажатларни аҳоли биргаликда тўлашини кўзда тутувчи мақсадларни. Шу нуқтаи назардан, қонунда белгиланган талабларни қаноатлантирадиган барча фуқаролар учун мазкур тиббий суғуртани харид қилиш ва суғурта бадалларини тўлаш мажбурийдир, уларнинг хоҳиш истагидан қатъий назар. (ДТСХ веб-саҳифаси – тизим маркази– давлат давлат тиббий суғуртаси).
- Суғурта бадалларини фуқароларнинг тўлов қобилиятига қараб ундириш
· Хусусий компаниялар суғурталарида суғурта бадаллари суғурта ҳимояси қамрови, касаллик хатарлари даражаси ва шартнома шартлари кабилардан келиб чиқиб белгиланса, ижтимоий суғурта усуллари асосида бошқариладиган давлат тиббий суғуртасида тиббий харажатлар билан боғлиқ масалаларни ижтимоий бирдамлик тамойилларига асосланган ҳолда ҳал этиш назарда тутилади. Шунга мувофиқ, давлат тиббий суғуртаси учун тўланадиган бадаллар миқдори фуқаронинг тўлов қобилияти, жумладан, унинг даромад даражаси ва ҳоказоларга қараб белгиланади. (ДТСХ веб-саҳифаси – тизим маркази– давлат тиббий суғуртаси).
- Тенг суғурта қопламаси (ҳимояси)
· Хусусий суғурта компаниялари суғурталарида суғурта қопламаси (ҳимояси) миқдори, шартнома шартлари ва ҳоказоларга қараб турлича миқдорда белгиланади. Аммо ижтимоий суғурта ҳисобланган мазкур давлат тиббий суғуртасида, тегишли қонунларга мувофиқ, бадаллар миқдоридан қатъий назар, суғурталанувчиларга тенг суғурта қопламаси (нафақалари) тўлаб бериш назарда тутилади. (ДТСХ веб-саҳифаси – тизим маркази– давлат давлат тиббий суғуртаси).