UZBEK

Жамоат транспортидан фойдаланиш
Билишингизлозимбўлганнарсалар
Такси турлари ва йўл ҳақи графиклари ҳақида билмоқчи эдим.
- Одатда, такси турлари дейилганда, одамлар кўз ўнгида компания таксилари, шахсий таксилар ва модел таксилар гавдаланади.
- "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, таксилар қуйидаги тоифаларга бўлинади ("Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида"ги Қонуннинг 3 ②-моддаси, "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 3 (2)-моддаси ва "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 9-моддасига қаранг).

Енгил

Қуйидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланадиган такси транспорти компанияси:

1. Двигател ҳажми 1,000 см3 дан кичик бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

2. Узунлиги 3,6 м дан кичик ва эни 1,6 м дан кичик бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

Кичик

Қуйидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланадиган такси транспорти компанияси:

1. Двигател ҳажми 1,600 см3 дан кичик бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

2. Узунлиги 4,7 м дан кичик ва эни 1,7 м дан кичик бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

Ўртача

Қуйидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланадиган такси транспорти компанияси:

1. Двигател ҳажми 1 600 см3 ёки ундан катта бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

2. Узунлиги 4,7 м дан ортиқ ва эни 1,7 м дан ортиқ бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

Йирик

Қуйидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланадиган такси транспорти компанияси (2. банд метрополия шаҳарлардан ташқари бошқа районларда фаолият кўрсатадиган такси транспорти компанияларига тааллуқли эмас):

1. Двигател ҳажми 2,000 см3 ёки ундан катта бўлган таксилар (йўловчи сиғими 6 ёки ундан ортиқ ва 10 ёки ундан кам киши бўлган)

2. Двигател ҳажми 2,000 см3 ёки ундан катта бўлган ва йўловчи сиғими 13 ёки ундан кам киши бўлган таксилар

Модел

Двигател ҳажми 1,900 см3 ёки ундан катта бўлган таксилар (йўловчи сиғими 5 ёки ундан кам киши бўлган)

Ҳашамдор

Двигател ҳажми 2,800 см3 ёки ундан катта бўлган автомобиллардан ташийдиган такси дастури

※ Юқоридаги таснифга қарамай, 「Экологик тоза транспорт воситаларини ишлаб чиқиш ва тарқатишга кўмаклашиш тўғрисида」ги Қонуннинг 2-моддаси 3-6-бандлари бўйича электромобиллар, қуёшда ишлайдиган автомобиллар, гибрид транспорт воситалари ва водородли электромобиллардан фойдаланган ҳолда такси ташиш дастурига кўра таснифланади. Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги томонидан белгиланган(「Йўловчи транспорти ташиш иши тўғрисида」ги қонуннинг 9 ② моддаси).
- Такси йўл ҳақи графиклари турли муниципалитетларда турлича, шу боис, бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун муниципалитетингиз веб-сайтини текширинг.
※ Мисол учун, Сеулдаги такси транспорти йўл ҳақи графиги ҳақида маълумот олиш учун <Сеул веб-сайти-сохалар бўйича маълумот-Транспорт-автобус, метро, такси - такси - такси хизматлари ҳақи>га ташриф буюринг.
Йўловчилар учун таъқиқланган ҳаракатлар
- Ҳеч қачон йўл ҳақи борасида қаллоблик қилманг! Ноқонуний равишда таксидан фойдаланган ҳар қандай шахсга 100,000 вонгача жарима ёки озодликдан маҳрум этиш ёки кичик жарима жазолари қўлланиши мумкин ("Майда жиноятларга жазо тайинлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3 ① (39)-моддаси).
- Ҳеч қачон ҳаракатланиб кетаётган такси ҳайдовчисига куч ишлатиш ёки пўписа қилиш ҳаракатини қилманг. Ҳаракатланиб кетаётган такси ҳайдовчисига(жумладан, такси ҳайдовчиси йўловчининг машинага чиқиб-тушиши каби ҳолатлар учун вақтинчалик тўхтаб турганда, бундан буён бир хил) куч ишлатиш ёки пўписа қилиш ҳаракатини содир этган ҳар қандай шахсга 5 йилгача қамоқ ёки 20 миллион вонгача жарима жазоси қўлланиши мумкин ("Алоҳида жиноятларга оғирлаштирилган жазо тайинлаш ва ҳоказолар тўғрисида"ги конуннинг 5-10 ①-банди.)
· Ҳаракатланиб кетаётган такси ҳайдовчисига куч ишлатиш ёки пўписа қилиш ва тан жароҳати етказиш ҳаракатини (жумладан, “Йўловчи ташиш хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 2(3) моддасида назарда тутилган гйўловчи ташиш фаолияти учун фойдаланилган автотранспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи йўловчи олиш ёки йўловчи тушириш мақсадида вақтинча автоуловни тўхтатган такси ҳайдовчисига нисбатан ҳам куч ишлатиш ёки пўписа қилиш ҳам. Бунда ҳам қуйидаги жазолар амал қилади) содир этган шахсларга3 йилдан кам бўлмаган чекланган муддатли қамоқ ёки агар ҳайдовчи вафот этса, 5 йилдан кам бўлмаган чекланган муддатли қамоқ жазоси берилади ("Алоҳида жиноятларга оғирлаштирилган жазо тайинлаш ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 5-10 ②-моддаси).
Хавфсизликкамаринитақинг
- Юқори тезлик ва йўл ҳолати кабиларни ҳисобга олган ҳолда миллий автомагистраллар ва шосселарда юрувчи таксиларда йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари лозим ("Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида"ги Қонуннинг 27-2 ①-моддаси, "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 17-2 ① ва ②-моддаси).
· Аммо қуйидаги ҳолатларда йўловчилардан хавфсизлик камари тақиш талаб қилинмайди ("Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида"ги Қонуннинг 27-2 ①-моддаси, "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 17-2 ③-моддаси).
√ Йўловчи жароҳат, касаллик, ногиронлик ёки хомиладорлик сабабли хавфсизлик камарини тақиши мақсадга мувофиқ бўлмаса
√ Йўловчининг бўйи, вазни ёки бошқа жисмоний ҳолати сабабли хавфсизлик камарини тақиш мақсадга мувофиқ бўлмаса
- Такси ҳайдовчиси такси жойидан қўзғалишидан олдин йўловчига ёзиб олинган овозли хабар орқали ёки оғзаки равишда хавфсизлик камарини таъқиб олиш кераклигини айтиши лозим ("Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисида"ги Қонуннинг 26 ③-моддаси, "Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 58-2 -моддаси).
Шикоятларингизнитақдимэтинг
- Такси хизмати сифатини ошириш мақсадида ҳар бир муниципалитет йўловчилар шикоятларини қабул қилади, шу жумладан, йўловчиларни таксига чиқармаслик ва кўп йўл ҳақи олиш каби ҳолатлар юзасидан билдирилган шикоятларни ҳам. Сеул аҳолиси “120 Дасан қўнғироқ мурожаатларни қабул қилиш марказига (☎120 рақамига, ҳудуд кодини термасдан)” ҳолат юзасидан хабар беришлари мумкин ва бошқа ҳудудлар аҳолиси эса тегишли шаҳар ҳокимлиги, шаҳар кенгаши ёки округ ҳокимлигининг тегишли бўлимига ҳолат юзасидан хабар беришлари мумкин.
√ Шикоят тақдим этаётганда, маълумотларни имкон қадар батафсил баён қилинг, жумладан, таксининг давлат рақам белгиси, қонунбузарлик содир бўлган жой ва вақт ва ҳолат билан боғлиқ бошқа аниқ тафсилотларни. Иложи бўлса уяли телефонингиз билан таксининг давлат рақам белгисини суратга тушириб олинг.
√ Агар ҳайдовчи йўловчини таксига олмаса ёки кўп ҳақ олган бўлса, такси ҳайдовчисига нисбатан 1 миллион вонгача кичик жарима жазоси қўлланади ("Такси транспорти бизнесини ривожлантириш тўғрисида"ги Қонуннинг 16 ① ва 23 ② (1)-моддаси).
Йўқолган нарсаларни қандай топиш
- Ҳамён ёки уяли телефон каби шахсий буюмларингизни ҳеч таксида қолдириб кетганмисиз? Энг аввало шахсий буюмларингизни ҳар ерда қўйиб кетишдан сақланишни маслаҳат берамиз, аммо уларни таксида қолдириб кетган бўлсангиз, ваҳимага тушманг. Бу вазиятда қандай чоралар кўришингиз мумкин.
- Агар такси давлат рақам белгиси ва таксидан тушган жой ва вақтингиз эсингизда бўлса:
· Агар у такси компаниясига тегишли такси бўлса, ўша такси компанияга мурожаат қилинг,
· Агар у жисмоний шахсга тегишли шахсий такси бўлса, буюмингизни топиш учун бевосита ўша такси ҳайдовчисига ёки шахсий таксилар уюшмаси билан боғланинг.
- Агар такси давлат рақам белгиси ва таксидан тушган жой ва вақтингиз эсингизда бўлмаса:
· Ҳар бир шаҳар ва провинция веб-сайтида мавжуд жамоат транспорти топилмалар идораси саҳифасидан излаб кўринг.
※ Сеулда <Сеул жамоат транспорти:га ташриф буюришингиз мумкин. Taкси саҳифаси> ёки <120 Дасан қўнғироқ мурожаатларни қабул қилиш маркази (☎ 120 рақамига, ҳудуд кодисиз)> га қўнғироқ қилиб, йўқолган буюмингизни изланг. Хусусан, Сеул жамоат транспорти топилмалар идораси Корея ахборот ва коммуникация технологиялари ассоциациясининг <Уяли телефонларни тиклаш бўйича қўнғироқларни қабул қилиш маркази> билан ҳамкорлик қилади, шунга кўра, йўқолган телефонингизни шу ердан ҳам излашингиз мумкин.
- Агар йўл ҳақини кредит картаси билан тўлаган бўлсангиз, у таксини топиш янада осон бўлади. Йўл ҳақи тўлов квитанциясида такси давлат рақам белгиси, йўловчи чиққан пайт ва такси оператори контакт маълумотлари кўрсатилган бўлади.
· Ҳатто кредит карта орқали қилинган тўлов квитанциясини йўқотиб қўйган бўлсангиз ҳам, такси оператори ҳақида маълумот олиш учун кредит картани берган компания орқали қилинган тўлов операцияси рақамини олишингиз мумкин.
Агар таксида қолдириб кетилган буюмни топиб олсам, нима бўлади?
- Агар йўқолган буюмнинг эгасининг контакт маълумотларини топсангиз, уни бевосита эгасига қайтаришингиз мумкин. Агар контакт маълумотларини тополмасангиз, ушбу йўқолган буюмни такси ҳайдовчисига ёки яқин атрофдаги полиция маҳкамаси, шу жумладан, қуйи полиция таянч пунктлари ва патрул хизматларига ёки Чежу автоном вилоятининг автоном полиция маҳкамасига ҳам тақдим этишингиз мумкин ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддаси, ①-банди).
※ Агар уяли телефон топиб олсангиз, бу ҳақида яқин атрофдаги почта бўлимига хабар беринг ёки уни почта қутисига ташланг. Шу йўл билан телефон <Уяли телефонларни тиклаш бўйича қўнғироқларни қабул қилиш маркази> га топширилади ва сўнг телефонни эгасига топшириш учун марказ уни ўзида сақлаб туради.
- Йўқолган буюмни қайтарганингиз учун сизга мукофот олишингиз мумкин. Йўқотиб қўйган буюми қайтарилган шахс уни топиб олган шахсга йўқолган буюм қийматининг 5/100 дан 20/100 гача бўлган миқдорида мукофот бериши керак ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси).
· Аммо буюм қайтарилганидан сўнг 1 ой вақт ўтгач, мукофотни талаб қилиб бўлмаслиги мумкин ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ва 6-моддаси).
- Йўқолган буюмни қайтарганингиз учун сизга мукофот олишингиз мумкин. Йўқотиб қўйган буюми қайтарилган шахс уни топиб олган шахсга йўқолган буюм қийматининг 5/100 дан 20/100 гача бўлган миқдорида мукофот бериши керак ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси).
· Аммо буюм қайтарилганидан сўнг 1 ой вақт ўтгач, мукофотни талаб қилиб бўлмаслиги мумкин ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ва 6-моддаси).
- Эгаси олиб кетмаган йўқолган буюмлар 7 кун давомида жамоат транспорти топилмалар идорасида сақланади, шундан сўнг, улар тегишли ҳудуднинг полиция маҳкамаси ёки автоном полиция махкамасига топширилади. Агар буюм эгаси 1 йилу 6 ой ичида уни олиб кетмаса, нақд пул ва бошқа қимматликлар давлат ёки Чежу автоном вилоятининг ихтиёрига ўтади ва бошқа нарсалар эса полиция тасдиғи билан хайрия қилинади ("Йўқолган буюмлар тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддасига қаранг).