Автобусдабахтсизҳодисарўйберганда
Автобусдан фойдаланган вақтингизда ҳар хил турдаги вазиятлар содир бўлиши, жумладан, тўқнашувлар, автобуснинг бирдан кескин тўхташи ёки юриши ёки кучли ёмғир ёки қор ёғиши натижасида автобус полининг сирпанчиқ бўлиши натижасида тан жароҳати олишингиз ва нарса-буюмларингизга зарар етиши мумкин. Шундай ҳолат содир бўлса, бунга қандай жавоб чоралар кўришингиз мумкин?
Кўриладиганчораларнималарданиборат?
- Агар автобусда бахтсиз ҳодиса содир бўлса, ҳайдовчи ёки бошқа иштирокчи (кейинги ўринларда “ҳайдовчи ва бошқалар” деб юритилади) дарҳол автобусни тўхтатиши лозим ва зарур чораларни кўриши керак, жумладан, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиши керак ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ①-моддаси).
※ Юқоридаги чораларни кўрмаган шахсларга нисбатан 5йилгача қамоқ ёки 15 миллион вонгача жарима жазоси қўлланиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 148-моддаси).
- Агар воқеа жойига полиция ходими етиб келган бўлса, ҳайдовчи ёки бошқалар полицияга қуйидагиларни хабар қилиши лозим. Агар полиция ходими воқеа жойида йўқ бўлса, ҳайдовчи ва бошқалар яқин атрофдаги полиция маҳкамасига (ёки полиция таянч пункти, патрул хизмати ва ҳудудий полиция бўлимига) қуйидагиларни хабар қилиши лозим, аммо агар фақат автобусга шикаст етган бўлса ва йўлдаги хавфни олдини олиш ва ҳаракатни яна давом эттириш мумкинлигини таъминлаш учун чоралар кўрилган бўлса, полицияга хабар беришнинг ҳожати йўқ ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ②-моддаси).
· Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жой
· Вафот этганлар ёки жароҳат олганлар сони ва жароҳатларнинг қанчалик жиддийлиги
· Мулкка етган зарар ва зарарнинг қанчалик жиддийлиги
· Бошқа кўрилган чоралар
※ Содир бўлган бахтсиз ҳодиса бўйича кўрилган чоралар ҳақида хабар бермаган шахсларга нисбатан 300,000 вонгача жарима ёки озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 154 (4)-моддаси).
- Йўл ҳаракати ҳодисаси содир бўлганда, ҳайдовчи ва бошқаларнинг зарур чораларни кўриши ёки бу ҳақида полицияга хабар беришига тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 55-моддаси).
※ Юқоридаги талабларни бажармаган ва бахтсиз ҳодиса юзасидан зарур чораларни кўрмаган ва хабар қилмаган шахсларга нисбатан 6 ойгача қамоқ ёки 2 миллион вонгача жарима ёки озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 153 (5)-моддаси).
- Бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар олган полиция маҳкамасидаги полиция ходими, агар жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва бошқа йўл ҳаракати хавфларини олдини олиш учун зарур бўлса, ҳайдовчи ва бошқаларга полиция ходими (бу ерда муниципал полиция ходими назарда тутилмаяпти) етиб келгунча воқеа жойидан кетмай кутиб туришларини буюриши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ③-моддаси).
- Полиция ходими бахтсиз ҳодисага жавобгар бўлган ҳайдовчи ва бошқаларга воқеа жойида жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган кўрсатмаларни бериши мумкин ("Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ④-моддаси).
Товон пулини олиш тартиби қандай?
- Автобусдаги бахтсиз ҳодисага жавобгар шахс, "Автомобиллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар учун товон тўлашни кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига кўра ва "Фуқаролик ишлари тўғрисида"ги Қонуннинг 750 ва 756-моддаларига кўра, тан жароҳатлари ва мулкий зарарлар учун жавобгардирлар.
- Аксарият ҳолларда бахтсиз ҳодисалардаги автобус йўловчилари олган тан жароҳати ва моддий зарарлар учун товон автобус хизматининг икки томонлама кооперативида товон тўлаш жараёни орқали қопланади. Ушбу жараён орқали товон пули олган йўловчи, "Автомобиллар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар учун товон тўлашни кафолатлаш тўғрисида"ги Қонунга кўра, зарарлар учун товон талаб қила олмайди.
- Бундан ташқари, сизда жамоат транспортидан фойдаланиш вақтида кўриладиган зарарни қоплайдиган суғурта полиси бўлса, масалан, жамоат транспортида олинган жароҳат учун товон суғуртаси бўлса, бу ҳақида суғурта компаниясига хабар бериб, бахтсиз ҳодиса ҳақида полицияга хабар бериш ёки бермаслик ҳақида маслаҳат, шунингдек, тезкор тартибда товон пули олишингиз мумкин.
Метрода бахтсиз ҳодиса рўй берганда
Бир талай сабабларга кўра, жумладан, тўқнашув, поезднинг релсдан чиқиб кетиши, ёнғин ва ҳоказолар туфайли метродаги йўловчилар метродан фойдаланиш чоғида тан жароҳати ва моддий зарар кўришлари мумкин. Шундай ҳолатлар содир бўлса, қандай чоралар кўришингиз мумкин?
Кўриладиган чоралар нималардан иборат?
- Метро вагонлари бошқарувчиси ва метро иншооти раҳбари (кейинги ўринларда "Метро бошқарувчиси ва бошқалар" деб юритилади) темир йўл бахтсиз ҳодисаси ёки вагонлар ишлашидаги хавфли ҳолатлар (кейинги ўринларда "темир йўл бахтсиз ҳодисаси ва бошқа ҳолатлар" деб юритилади) содир бўлганда инсонларга жароҳат етиши ва моддий зарарни минимал камайтириш, вагоннинг нормал ҳолатда ишлаши учун зарур бўлган чораларни кўрадилар, жумладан, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, йўқолган буюмлар билан ишлаш, йўловчи транспорти ва метро иншооти фаолиятини тиклаш кабилар билан шуғулланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 60 ①-моддаси).
· "Темирйўл бахтсиз ҳодисаси" дейилганда, темирйўл вагони иш фаолияти ва темирйўл иншоотлари фаолиятини бошқариш билан боғлиқ ва ўлим, тан жароҳати ёки моддий зарарга сабаб бўлган қуйидагилардан бирига тегишли бўлган бахтсиз ҳодисалар тушунилади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси 11-қисми ва “Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунни ижро этиш қоидаларининг 1-2).
1. Темир йўл транспорт ҳодисалари: Тўқнашувлар, релслардан чиқиб кетиш ҳодисалари, поездларда ёнғин ва бошқа темир йўл транспорт ҳодисалари
2. Темир йўл хавфсизлиги билан боғлиқ бахциз ҳодисалар: темир йўл ёнғинлари, темир йўл иншоотлари шикастланиши ва бошқа темир йўл транспорт ҳодисалари
· "Темир йўл бахтсиз ҳодисаси" темир йўл хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдириши ва темир йўл ҳалокатига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсани англатади (“Темир йўл хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддаси12-қисмива “Темир йўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидаларининг 1–3) .
1. Aгар поезд бошқариш учун рухсатнома олинмаган бўлимда ҳаракат қилса
2. Aгар поезд ҳаракат қилмоқчи бўлган йўлда тўсиқ бўлса поезднинг ҳаракатланишини кўрсатадиган сигнал пайдо бўлганда. Бироқ, қайта тиклаш ва техник хизмат кўрсатиш учун назоратчи томонидан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
3. Поезд ёки темир йўл транспорти станциядан тўхташ сигналини тасдиқлашсиз ўтказиб юборганда
4. Поезд ёки темир йўл вагонлари станциялар ўртасида сирпанганда
5. Поезд ҳаракатланиши тўхтатилган ва қурилиш ёки таъмирлаш ишлари олиб бориладиган участкада ҳаракатланганда
6. Йўлнинг хавфсиз ишлашига ҳалақит берадиган темир йўл релсларининг шикастланиши ёки рухсат этилган техник хизмат доирасидан чиққан релслар бузилиши ҳолати рўй берганда
7. Йўлнинг хавфсиз ишлашига халақит берадиган темир йўл транспорт воситаларининг ғилдирак, ўқлари ва ўқ подшипникларидаги ёриқлар каби носозликлар бўлса
8. Портловчи каби хавфли моддалар ёки хавфли материаллар темир йўл транспортидан оқиб чиқса
9. Юқоридаги 1 дан 8 гача бўлган ҳодисаларга тенг бўлган ва темир йўл бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган нарсалар
· "Ҳаракатланишга тўсқинлик" темир йўл транспорти воситаларининг ишлашига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай темир йўл транспорт ҳодисалари ва ярим темир йўл аварияларидан ташқари ҳар қандай ҳолатларни англатади ("Темир йўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси 13-қисми ва "Темир йўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни ижро этиш қоидаларининг 1-4).
1. Темир йўл ҳаракати назоратчиси олдиндан тасдиқланмасдан станция орқали ўтиш
2. Қуйидаги тоифаларга мувофиқ ҳаракатни кечиктириш. Бироқ, бошқа темир йўл авариялари ёки ишдаги бузилишлар сабабли хизматни кечиктириш ҳолатлари бундан мустасно
а) Тезюрар поездлар ва электр поездлари: 20 дақиқа ёки ундан кўпроқ
б) Оддий йўловчи поезди: 30 дақиқа ёки ундан кўпроқ
c) Юк поездлари ва бошқа поездлар: 60 дақиқа ёки ундан кўпроқ
- Темирйўл бахтсиз ҳодисаси ва бошқа ҳолатлар содир бўлганда, машинистлар ва йўловчиларга вагонга чиқиши ёки бекатга тушишига ёрдам берувчи ходимлар воқеа жойини тарк этмасликлари, балки қуйидаги чораларни кўрадилар ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"и Қонуннинг 40-2 ⑤-моддаси ва "Темирйўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 76-8 ①-моддаси).
1. Бахтсиз ҳодиса ва вазият ҳақида йўл ҳаракати назорати органларига ёки қўшни бекат темирйўл ходимларига хабар қилиш.
2. Вагонда эълонларни ўқиб эшиттириш.
※ Агар микрофон орқали маълум қилишнинг имкони бўлмаса, рупор карнай ёки бошқа шунга ўхшаш қурилмалар орқали эълон қилинг.
3. Агар йўловчилар хавфсизлиги учун зарур бўлса, уларни вагондан эвакуация қилиш.
4. 2 Иккинчи бахтсиз ҳодисани олдини олиш учун вагон ағдарилиб кетишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўриш.
5. Агар йўловчилар хавфсизлиги учун зарур бўлса, вагондан фавқулодда вазият эшикларини очиш.
6. Жароҳатланганлар учун шошилинч ёрдам чораларини кўриш ёки беморларни тиббиёт муассасаларига етказишда ёрдам бериш.
- Агар темирйўл бахтсиз ҳодисаси ва бошқа ҳолатлар содир бўлса, метро бошқарувчиси ва бошқалар қуйидаги тамойиллар асосида иш юритади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"и Қонуннинг 60 ②-моддаси ва "Темирйўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 56-моддаси):
· Бахтсиз ҳодисада кўриладиган чоралар ва тиклаш ишларида инсон ҳаётини қутқариш ва ҳимоялашни биринчи ўринга қўйинг
· Агар бахтсиз ҳодиса содир бўлса, фавқулодда вазиятларда чоралар кўриш тартиботига мувофиқ тарзда зудлик билан зарур чораларни кўринг, жумладан, биринчи ёрдам кўрсатиш, беморларни шошилинч равишда тиббиёт муассасасига етказиш учун транспорт ҳозирлаш, шунингдек, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш
· Агар метро вагонларини ишлатиб бўлмаса, фавқулодда вазиятларда чоралар кўриш тартиботига мувофиқ тарзда зарур чораларни кўринг, жумладан, беморларни тиббиёт муассасасига етказиш учун муқобил транспорт воситаларини ҳозирлаш
Товон пулини олиш тартиби қандай?
- Метродаги бахтсиз ҳодиса учун жавобгар шахс, "Фуқаролик ишлари тўғрисида"ги Қонуннинг 750 ва 756-моддаларига кўра, тан жароҳати ёки моддий зарар учун жавобгардир.
- Метродаги бахтсиз ҳодиса туфайли йўловчилар тан жароҳати олганда ёки моддий зарар кўрганда, аксарият ҳолларда, уларга товон пули берилади, бу метро корхонасининг жавобгарлик суғурта полиси ёки шаҳар ҳокимлигининг жавобгарлик суғурта полиси бўйича амалга оширилади. Ушбу жараён орқали товон пули олган йўловчи, "Фуқаролик ишлари тўғрисида"ги Қонунга кўра, зарарлар учун товон талаб қила олмайди.
※ “Жавобгарлик суғуртаси” дейилганда, кўриладиган зарарга нисбатан суғурта тушунилади ва унинг мақсади қуйидагича: агар полис эгаси суғурта амал қилиш муддати давомида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли кўрилган зарар учун 3-томон олдида жавобгар бўлса, суғурталовчи полис эгасига полис эгасининг ўз мажбуриятларини бажариши натижасида келиб чиққан зарур учун товонни тўлаб беради (Қонун чиқарувчи маҳкама қошидаги Корея қонунчилик тадқиқотлари институти, Юридик атамаларнинг қўлланилишига мисоллар тўплами).
- Бундан ташқари, сизда жамоат транспортидан фойдаланиш вақтида кўриладиган зарарни қоплайдиган суғурта полиси бўлса, масалан, жамоат транспортида олинган жароҳат учун товон суғуртаси бўлса, бу ҳақида суғурта компаниясига хабар бериб, бахтсиз ҳодиса ҳақида полицияга хабар бериш ёки бермаслик ҳақида маслаҳат, шунингдек, тезкор тартибда товон пули олишингиз мумкин.
< Метро кечикиши натижаси кўрилган зарар учун мен товон ундиришим мумкинми?>
· Мунтазам метродан фойдаланадиган ҳар қандай йўловчи бахтсиз ҳодиса ёки ноқулай об-ҳаво шароити сабабли юзага келган носозлик натижасида метро вагонининг кеч қолиб келиши қанчалик инсонни асабийлаштиришини яхши билади. Агар метро вагони кечикиб келиши натижасида сиз зарар кўрсангиз, бунинг учун товон ундира оласизми?
· Метро ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ёки кечикиши натижасида кўриладиган зарарлар, одатда, ҳар бир метро корхонасининг йўловчи транспорти стандарт шартномасига асосан қопланади.