Кисавурлик ҳаракатларидан огоҳ бўлинг
Кисавурлик қурбонига айланишингиз мумкин бўлган кўпгина усуллар
- Метро ва автобусларда доимл эҳтиёт бўлиб юришингиз керак бўлган ҳолат кисавурликдир.
- Кисавурлар фойдаланадиган сиз сезмай қоладиган жуда кўп воситалар борки, улар шу қадар кўпки, ўзингиз сезмай қолган ҳолда бунинг қурбонига айланишингиз мумкин. Қуйида мана шундай кисавурлик ҳаракатининг ўзига хос "сир-асрорлари" санаб ўтилади.
· Сумкани очиш ёки лезвие билан сумкани кесиш.
· Костюм ёки куртка ички чўнтагини лезвие билан кесиш.
· Автобусда ўғриларнинг бири йўл сўраш ёки бошқа маълумот сўраш орқали жабрланувчи эътиборини чалғитади, иккинчи шериги эса бу орада жабрланувчи чўнтагини уриб кетади.
· Ўғриларнинг бири жабрланувчи олдида иккинчиси эса унинг ортидан юриб автобусга чиқади, олд томондаги шериги ҳайдовчига саволлар берган ҳолда вақтдан ютиб туради. Ортдан бораётган шериги эса жабрланувчига тезроқ автобусга чиқинг, дея хархаша қилади ва бу орада эътибори чалғиган жабрланувчининг қимматли нарсаларини уриб кетади.
· Ўғриларнинг бири танга ёки калит каби предметларни жабрлануви оёғи остига ташлаб юборади. Жабрланувни уни олиш мақсадида энгашган вақтда, иккинчи шериги жабрланувчи бўйнидаги занжирни узиб, қўлига ушлаб олади.
· (Одатда метроларда содир бўлади) Эшик ёпилишидан бир неча лаҳза олдин бошқа йўловчиларга тегишли буюмларни токчадан олиш ва вагондан тезда чиқиб кетиш.
· Ўғрилар кўпчилик шериклари билан транспортга чиқадилар. Сўнг баланд овозда тортишиш каби усуллар билан улар йўловчилар эътиборини тортадилар. Шундан сўнг, йўловчилар эътибори бутунлай қий-чув тўполон томон бўлиб турган вақтда улар чўнтакларни уриб кетадилар.
<Манба: Полиция агентлиги блоги>
Ўзингизни ҳимоя қилинг!
- Юқоридаги санаб ўтилганлардан ташқари яна бошқа бир талай кисавурлик усуллари мавжуд, аммо ўзингизни жиноят жабрланувчиси бўлиб қолишдан ҳимоялаш учун бир қанча эҳтиёт чораларини кўришингиз мумкин. Қуйида мана шундай бир қанча оддий, аммо самарали чоралар санаб ўтилади:
· Доимо ҳамён ва орқага осиладиган сумкангизни олдингизда олиб юринг.
· Ичкилик ичгандан сўнг метро вагони ёки бекатида ухлаб қолманг.
· Тиқилинч оломон таъсирида сизга келиб қаттиқ урилиб кетган шахсга нисбатан ўзингизни ҳушёр тортинг.
· Ҳамёнингизни орқа чўнтагингизга солманг.
· Қимматбаҳо буюмларингизни, сумкангизни метро вагони токчасига қўйманг.
<Манба: Сеул метроси блоги)>
Кўриладиган жазо чоралари нималардан иборат?
- Агар айбдор деб топилсангиз, кисавурлик учун 6 йилгача қамоқ ёки 10 миллион вонгача жарима жазоси берилади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 329-моддаси).
· Юқорида тилга олинган жиноятни такрор содир этган ёки 5 ёки ундан ортиқ шахс билан биргаликда содир этган шахсларга 2 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин ("Алоҳида жиноятларга оғирлаштирилган жазо тайинлаш ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 5-4 ②-моддаси).
- Агар ёнида қирғин қурол билан ёки 2 ёки ундан ортиқ шахс билан бирга кисавурлик қилганликда айбдор, деб топилса, у шахсга нисбатан 1 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси қўлланилади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 331 ②-моддаси).
· Юқорида тилга олинган жиноятни такрор содир этган ёки 5 ёки ундан ортиқ шахс билан биргаликда содир этган шахсларга 2 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин ("Алоҳида жиноятларга оғирлаштирилган жазо тайинлаш ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 5-4 ②-моддаси).
Метро ва автобусдаги жинсий жиноятлар: Қандай чоралар кўришингиз мумкин
Қандай ўзингизни ҳимоя қилишингиз керак ва қандай чоралар кўришингиз мумкин
- Маълумотларга кўра, автобуслар ва метроларда шилқимлик қилиш ва номақбул тарзда яширин камера билан суратга олиш каби жинсий жиноятлар кўпайиб бормоқда.
- Бу ҳолатлардан ўзингизни ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чоралари нималардан иборат ва бу ҳолатлар содир бўлганда қандай чоралар кўришингиз мумкин?
· Метро бекати зиналари баланд бўлган ёки эскалатор чиқиш масофаси узоқ бўлган жойларда сумкангизни ёки китоб каби бошқа буюмларингизни орқангизга олиб олган ҳолда ҳаракатланинг. Шунингдек, олд томон билан эмас, балки ён томон билан туриб олиш ҳам ёрдам бериши мумкин.
· Агар сизга бирор кимса кутилмаганда тегиниб кетса, ҳатто секингина бўлса ҳам, дарҳол бу сизга ёқмаганини кўрсатинг ва у ердан тезда узоқлашинг.
· Метро вагони оломон билан тўлиб тошганда, имкон қадар биринчи ёки охирги вагонга чиқиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Шилқимлик қилувчилар қилмишлари ошкор бўлиши билан қочиб кетиш йўлларини доимо яхши биладилар. Биринчи ва охирги вагонларда фақат бир томонга ҳаракатланиш мумкин, шу туфайли улар бу вагонларга чиқмасликни афзал кўрадилар.
· Агар тиқилинч метро вагонида ёки автобусда бегона эркак ортдан яқинлашиб келиб турганда унга орқа томон билан туриб олмасдан, балки унга нисбатан 45 градус бурчак остида туриш ёки туриш ҳолатингизни ўзгартириб, елкаларингизни бироз бурган ҳолда турсангиз, бу каттагича шилқимлик жиноятини олдини олишга ёрдам беради.
· Имкони бўлса, бошқа жойга ўтинг.
· Уяли телефонингизда 112 рақамига матнли хабар жўнатишга ҳаракат қилинг.
√ Шилқимлик қилувчи шахслар кўпинча уларнинг ўлжалари полицияга хабар беришдан уялиши ёки тортинишига ишонадилар. Вазият қандай бўлишини сезган ҳолда олдиндан хабар қилиш мана шундай жиноятларнинг олдини олишнинг энг самарали чораси бўла олади.
√ Агар метро ёки автобусда шилқимлик ҳаракатига гувоҳ бўлсангиз ёки шу жиноят жабрланувчиси бўлсангиз, дарҳол телефонингизни олиб, 112 рақамига матнли хабар жўнатинг.
√ Айниқса метрода, сиз кетаётган вагон рақами (у вагонлар аро утиш эшиги, поезд кабиналарининг орасидан утишдадеворнинг чап тарафи тепасида кўрсатилган!) ва вагон қайси йўналишдакетаётганлиги ҳақидаги маълумотни жўнатинг (хатто қайси бекатдан ўтиббораётганингиз ҳақидаги маълумотни жўнатсангиз, нур устига аъло нур бўлади).(Мисол учун: соат 08:20да, Саданг метро бекатиданБангбэ йўналиши бўйича 4169-сонли поезд вагони 3 ва 4 эшиклар ўртасида, қоракуртка кийган 20 ёшлардаги эркак зўравонни тутинг).
√ Хабар келиши билан метро вагонига энг яқин бўлган метро полиция маҳкамаси ёки полиция маҳкамаси гумонланувчини қўлга олиш учун дарҳол ўз ходимини жўнатади.
<Манба: Сеул транспорт корпорацияси расмий блоги, поездларда фавқулотдаги вазиятларда қандай йўл тутиш лозим)>
Кўриладиган жазо чоралари нималардан иборат?
- Метро ёи абтобусда шилқимлик ҳаракатини амалга оширган ҳар қандай шахсга нисбатан 3 йилгача қамоқ ёки 30 миллион вонгача жарима жазоси қўлланилиши мумкин ("Жинсий жиноятларга жазо тайинлаш ва ҳоказолар бўйича алоҳида ҳолатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси).
- Метрода ёки автобусда камера ёки шундай функциясига эга механик қурилма, жумладан, уяли телефон, смартфон ва шу кабилар ёрдамида инсон хоҳишига қарши равишда ўша инсоннинг шаҳвоний майл уйғотувчи ёки у инсонни таҳқирловчи тана аъзоларини суратга олган шахсларга нисбатан 7 йилгача қамоқ ёки 50 миллионвонгача жарима жазоси қўлланади ("Жинсий жиноятларга жазо тайинлаш ва ҳоказолар бўйича алоҳида ҳолатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 14 ①-моддаси).
- Гарчи, фото ёки видеога олиш (жумладан, шахснинг танасини фото вавидеога олиш), фото-видеога олинган шахснинг хоҳиш-иродасига зид бўлмаса-да, олинган ушбу фото-видеоларни (нусхаларининг нусхаларини ҳам, бундан буён шулар ҳам назарда тутилади) кейинчалик фото-видеога олинган шахс хоҳишига зид равишда тарқатиш, сотиш, ижарага бериш, тақдим этиш ёки оммавий намойиш этиш ёки экранда кўрсатиш (бундан буён “тарқатиш ва ҳк.” деб аталади) ҳаракати учун 7 йилгача қамоқ ёки 50 миллион вонгача жарима жазоси қўлланади ("Жинсий жиноятларга жазо тайинлаш ва ҳоказолар бўйича алоҳида ҳолатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 14 ②-моддаси).
- Юқорида айтилган тасвирларни фото-видеога олинган шахснинг розилигисиз ахборот коммуникация тармоқлари орқали тарқатган ҳар қандай шахсга 3 йилгача қамоқ жазоси қўлланади ("Жинсий жиноятларга жазо тайинлаш ва ҳоказолар бўйича алоҳида ҳолатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 14 ③-моддаси).