Метро бекатларида хавфсизлик қандай таъминланади?
Метро вагонлари ва иншоотларида хавфсизлик бошқаруви
- Метро вагонлари бошқарувчиси ва метро иншооти бошқарувчиси (кейинги ўринларда “Метро бошқарувчиси ва ҳоказолар” деб юритилади, бунга темир йўл бошқарувчиси кирмайди) метро вагонини бошқараётганда ёки метро иншооти фаолиятини юритаётганда, метро вагони ва метро иншоотидаги хавфсизликни бошқаришга оид ташкилий тизимни белгилайди ва бу тизим ходимлар, иншоотлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, фойдаланиш тартиботлари, ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш режаси кабиларни (кейинги ўринларда "Хавфсизликни бошқариш тизими" деб юритилади) ўз ичига олади ва бу тизим лойиҳаси Ер, инфратузилма ва транспорт Вазирлиги томонидан маъқулланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 7-модаси ①- ва ③-банди).
· Ушбу хавфсизликни бошқариш тизимига зид равишда вагонни бошқарган ёки метро иншооти фаолиятини бошқарган ҳар қандай шахсга нисбатан 3 йилгача қамоқ ёки 30 миллион вонгача жарима жазоси қўлланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 79 ② (1)-моддаси). Ушбу хавфсизликни бошқариш тизимининг тегишли ваколатли орган томонидан маъқулланишига алдов ёки бошқа ноқонуний воситалар ёрдамида эришган ҳар қандай шахсга нисбатан 2 йилгача қамоқ ёки 20 миллион вонгача жарима жазоси қўлланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 79 ③ (1)-моддаси).
- Юқорида айтилган сабабга кўра, махсус темирйўл жиноят полицияси ходими фойдаланиш зарур деб ҳисоблаган ҳолатларда кишан, арқон, газ сепкич, шокер ёки дубинка каби мосламалардан мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 48-5 ① ва ②-моддаси).
· Метро вагонларини бошқариш ёки метро иншоотлари фаолиятини бошқаришда жиддий ва аниқ муаммолар вужудга келишига сабаб бўлган ҳар қандай шахсга нисбатан 2 йилгача қамоқ ёки 20 миллион вонгача жарима жазоси қўлланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 79 ③ (2)-моддаси).
<Ёнғин чиқиши каби фавқулодда вазиятда нима қилиш керак?>
· Агар метро бекатида тутун чиқаётганини кўрсангиз ёки агар ёнғин бошланганини кўрсангиз, платформадаги фавқулодда вазият учун мўлжалланган ички алоқа телефони орқали дарҳол ходимларга хабар қилинг.
· Ўзингизни босган ҳолда метро ходимлари берган кўрсатмалар асосида метрони тарк этинг.
√ Ер усти эвакуацияси: Зиналар орқали бирин-кетин қатор бўлиб эвакуцияланиш учун чироқ линияларига қараб ҳаракатланинг. Оғзингизга ҳўлланган дастрўмолни ёки енгингизни тутган ҳолда ва паст бўлиб ҳаракатланинг.
√ Туннел эвакуацияси: Платформа охиридаги йўлак кириш жойини очинг ва йўлаклар орқали эвакуацияланинг. Оғзингизга ҳўлланган дастрўмолни ёки енгингизни тутган ҳолда ва паст бўлиб ҳаракатланинг.
· Фавқулодда вазиятлардаги ички алоқа телефонлари, фавқулодда вазият чироқлари, газ ниқоблари (противогаз), шунингдек, бекатларда ўт ўчириш мосламаларидан қандай фойдаланиш ҳақидаги йўриқларни олиш учун <Сеул метроси блоги>га қаранг.
<Манба: Сеул метроси блоги>
Метронинг доимо хавфсиз ишлаши қандай таъминланади?
Метроҳаракатинингвақтинчатўхтатилиши
- Қуйидаги ҳолатлар содир бўлса ва у ҳолат метро вагонларининг хавфсиз ҳаракатланишига халал бермоқда, деб топилса, метро ҳаракати вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 40 ①-моддаси).
· Зилзила, тўфон, кучли дўл, кучли қор ёғиши, табиий офат ёки ноқулай об-ҳаво шароити содир бўлса ёки шундай офат кутилаётган бўлса.
· Метро вагони ҳаракатига халал берадиган бошқа катта таъсирли ҳолат содир бўлса ёки содир бўлиши кутилса.
Хавфли ашёларнинг таъқиқланиши
- Ҳар қандай шахс йўловчиларга зарар етказадиган қуйидаги буюмлар ёки материлларни метрода олиб юриши таъқиқланади, қуроллар, портловчи моддалар, зарарли кимёвий моддалар ёки ёнувчан материаллар (кейинги ўринларда "хавфли ашёлар" деб юритилади) ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"и Қонуннинг 42-моддаси, "Темирйўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 78 ①-моддаси).
1. Портловчи моддалар
2. Босим остидаги газ
3. Тезда аланга олувчи суюқлик
4. Тезда аланга олувчи материал
5. Оксидловчи материал
6. Заҳарловчи материаллар, жумладан, заҳар ёки касаллик юқтирувчи материал
7. Радиоактив материал
8. Тирик тўқималарга жиддий хавф туғдирувчи ёки вагонга зарар етказувчи коррозияловчи материал
9. Машинист хонасидаги ходимлар ўз вазифаларини нормал равишда бажара олмайдиган даражага олиб келадиган ўта кучли оғриқ ёки беҳузурликка олиб келувчи анестетик материал
10. Ўқ отар қуроллар, ўткир тиғли қуроллар ва хавфлилиги юқорида тилга олинганларга тенг бўлган бошқа қуроллар
11. Юқоридаги 1–10 бандларда тилга олинмаган ва кимёвий ўзгаришлар орқали инсонларга хавф туғдирадиган ёки вагонга жисмоний зарар етказадиган бошқа ашёлар
- Вагонда хавфли ашё олиб кетаётган шахсни исталган темирйўл ишчиси ҳайдаб чиқариши ва куч билан чиқариб юбориши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 50 (1)-моддаси).
- Асосли сабабларсиз вагонга хавфли ашё олиб кетаётган ёки ортган ҳар қандай шахсга нисбатан 2 йилдан ортиқ бўлмаган қамоқ ёки 20 миллион вонгача жарима жазоси берилиши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 79 ③ (16)-моддаси).
Йўловчилар хавфсизлиги учун хавфсизлик текширувлари
- Метро вагонларининг хавфсиз ишлаши ёки метро иншоотларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус темирйўл жиноят полицияси ходими инсонлар, йўловчилар шахсий буюмлари ва юкларини текшириши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 48-2 ①-моддаси).
· Юқорида тилга олинган сабабга кўра, махсус темирйўл жиноят полицияси ходими фойдаланиш зарур деб ҳисоблаган ҳолатларда кишан, арқон, газ сепкич, шокер ёки дубинка каби мосламалардан мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 48-3 ① ва ②-моддаси).
· Ушбу хавфсизлик мақсадида амалга ошириладиган текширув талабини рад этган ҳар қандай шахсни темирйўл ходими вагондан ёки бекатдан чиқариб юбориши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 50 (6)-моддаси).
Темирйўл ишчилари томонидан бериладиган расмий кўрсатмалар
- Вагон ёки метро иншоотларидан фойдаланаётганда, йўловчилар хавфсизлиги, ҳимоя ва метродаги тартибни таъминлаш мақсадида метро ходимлари томонидан берилган расмий кўрсатмаларга йўловчилар амал қилишлари керак ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 49 ①-моддаси).
· Темирйўл ходими томонидан берилган расмий кўрсатмаларни бажармаган ҳар қандай шахсни темирйўл ходими вагондан ёки бекатдан чиқариб юбориши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 50 (7)-моддаси).
· Темирйўл ходими томонидан берилган расмий кўрсатмаларни бажаришни рад этган ҳар қандай шахсга нисбатан 10 миллион вонгача бўлган миқдорда кичик жарима жазоси қўлланилиши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 82 ① (14)-моддаси).
- Темирйўл ходимининг ўз вазифасини бажаришига куч ишлатиш ёки қўрқитиш орқали тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 49 ②-моддаси).
· Темирйўл ходимининг ўз вазифасини бажаришига тўсқинлик қилган ҳар қандай шахсни темир йўл ходими вагон ёки бекатдан чиқариб юбориши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 50 (7)-моддаси).
· Темирйўл ходимининг ўз вазифасини бажаришига куч ишлатиш ёки қўрқитиш орқали тўсқинлик қилган ҳар қандай шахсга нисбатан 5 йилгача қамоқ ёки 50 миллион вонгача жарима жазоси қўлланилиши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 79 ①-моддаси).
Метрода бажаришингиз ман этилган ҳаракатлар!
Метро қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш таъқиқланади ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"и Қонуннинг 47 ①-моддаси, "Темирйўл хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қоидаларнинг 79 ва 80-моддаси).
1. Йўловчилар учун тўсилган жойларга асосли сабабларсиз кириш, жумладан, назорат хоналари, двигател хоналари, генератор хоналари ёки оммага мурожаат қилиш хоналари
2. Вагон асбоб-ускуналари ва қуролларини асосли сабабларсиз ишлатиш, жумладан, вагон иш ҳолатида бўлган вақтда фавқулодда тўхтатиш тугмасини босиш ёки вагон эшигини очиш
3. Вагондан бирор нарсани ташқарига улоқтириш, зеро бу вагон ташқарисида бўлган бирор кимсага хавф туғдирадиши мумкин
4. Чекиш
5. Темирйўл ходимлари ёки йўловчиларга нисбатан жинсий таҳқирлашга сабаб бўладиган ҳаракатларни қилиш
6. Бошқаларга зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракат, жумладан, спиртли ичимлик истеъмол қилиш, гиёҳванд моддалар қабул қилиш ва ҳоказо
7. Хавфсизлик чораларини кўрмасдан метрода ҳайвонлар ёки ўсимликларни олиб юриш ва бу орқали йўловчиларга зарар етказиш
8. Қонунда белгиланган инсонлар билан мулоқот қилиш хасталигига чалинган шахсларнинг темирйўл ходими рухсатисиз вагонга чиқиши
9. Темирйўл ходими рухсатисиз йўловчиларга ноқулайлик яратадиган ҳаракатларни амалга ошириш, жумладан, тиланчилик қилиб пул сўраш, нарса-буюмлар тарқатиш ёки сотиш, йўловчиларга нутқ сўзлаш ёки тавсиялар эълон қилиш
- Ҳайдовчи, поезд экипажи ёки ёки бекат ходимлари тақиқланган ҳаракатлар қилаётган шахсни тўхтатиши ёки тақиқланган ҳаракатни аудио-видеога ёзиб олиши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 47 ②-моддаси).
Кўриладиган жазо чоралари
- Юқорида санаб ўтилган таъқиқланган ҳаракатларни амалга оширган ҳар қандай шахс ва унга тегишли буюмларни темирйўл ходими вагондан чиқариб юбориши мумкин ("Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг 50 (4)-моддаси).
- Юқоридаги 1 ва 3-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда йўловчиларга кириш тақиқланган жойга ёки йўловчи поездидан нарсаларни улоқтириш каби ҳаракатларни қилган шахслар 5 миллион вонгача бўлган миқдорда жаримага тортилади (“Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддаси ②-банди 8-қисми).
- Юқоридаги 2-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда поезд ҳаракатланаётганда фавқулодда тўхтатиш тугмачасини босган ёки лифт эшигини очган шахс 2 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки 20 миллион вонгача жарима билан жазоланади (“Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 79-модда ③-банди 18-қисми).
- Юқоридаги 4-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда йўловчи поездида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахс 1 миллион вонгача жаримага тортилади (“Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддаси ④-банди 2-қисми).
- Юқоридаги 5-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда жинсий шармандаликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатни содир этган шахс 5 миллион вонгача жарима билан жазоланади (“Темирйўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси ⑤-банди).
- Юқоридаги 6-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ва бошқаларга зарар етказадиган хатти-ҳаракатни содир этган шахс 1 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки 10 миллион вонгача жарима билан жазоланади (“Темир йўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси ④-банди 12-қисми).
- Юқоридаги 7-бандда кўрсатилган талабларни бузган ҳолда жамоат ёки йўловчиларга зарар етказадиган ҳаракатни содир этган шахс 500 минг вонгача жаримага тортилади (“Темир йўл хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддаси ⑤-банди 2-қисми).