Йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш
Қандай ҳаракатлар метрода йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳисобланади?
- “Метрода йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш” дейилганда, метрода талаб қилинадиган йўл ҳақини тўламасдан юриш ҳаракатлари тушунилади.
- Гарчи бундай ҳаракатларга қарши доимий равишда жазо чоралари кўриб борилаётган ва тарғибот ишлар олиб борилаётган бўлса-да, метрода йўл ҳақи тўламасдан юриш ҳаракатлари нафақат кўпайиб бормоқда, балки бундай ҳаракатлар янада бошқача кўринишларда содир этилмоқда ва бу ҳаракатни содир этишнинг янгича усуллари ўйлаб топилмоқда. Қуйида йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлашнинг кўп учрайдиган кўринишларидан бир қанча келтирилган:
· Ҳақли бўлмаган шахсларнинг талабалар, ногиронлар ва кекса ёшли фуқароларга берилган имтиёзли йўл ҳақи карталаридан фойдаланиши.
· Фавқулодда кириш-чиқиш учун мўлжалланган ўтиш эшигидан ўтиб метрога кириш ҳаракати.
· Метрога кириш учун ўтиладиган турникетдан бир вақтд 2ёки ундан ортиқ киши ўтиб кетиши.
· Фавқулодда кириш-чиқиш учун мўлжалланган ўтиш эшигидан алдов йўли билан ўтиб кетиш, масалан, ҳожатхонага кириб қайтиб чиқаман, деб.
(Манба: Сеул шаҳар автобуси, 6-oy ойидан буён жадал олаётган ноқонуний қатновларини кузатиш ишлари амалга оширилди. 2012.6.1.)
Қандай ҳаракатлар автобусда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳисобланади?
- “Автобусда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш” дейилганда, автобусда талаб қилинадиган йўл ҳақини тўламасдан юриш ҳаракатлари тушунилади.
- Қуйидаги ҳаракатларнинг барчаси кўп учрайдиган автобусда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳаракати ҳисобланади ва бундай ҳаракатлардан сақланиш лозим:
· Йўл ҳақи катрочкасини терминалдан ўтказмаслик.
· Нақд пулда йўл ҳақини тўлиқ тўламаслик.
· Ярмидан йиртилган қоғоз пуллар билан тўлаш.
· Қўшимча йўл ҳақини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида йўл ҳақи катрочкасини терминалдан эртароқ ўтказиб қўйиш.
· Автобусда йўловчилар тиқилинч бўлган вазиятдан фойдаланиб автобусга орқа эшикдан чиқиш ва йўл ҳақини тўламаслик.
(Манба: Сеул шаҳар автобуси, 6-oy ойидан буён жадал олаётган ноқонуний қатновларини кузатиш ишлари амалга оширилди. 2012.6.1.)
Йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш қонунга хилоф!
- Жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашдан бўйин товлаш адолатга хилофдир. Йўл ҳақини тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатларидан кўриладиган зарар жамоат транспортидан ҳалол фойдаланадиган йўловчилар гарданига тушади ва бу ҳаракатнинг қонунга хилоф ҳисобланади.
Бу ҳаракатнинг оқибатлари қуйидагича
Метрода йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳаракати учун қандай жазо берилади?
- Агар метрода йўл ҳақи тўлашдан бўйин товласангиз, босиб ўтган масофангиз учун йўл ҳақи, шу билан бирга, ушбу йўл ҳақининг 30 бараваригача бўлган миқдорда жарима ҳам ундирилади ("Темирйўл корхонаси тўғрисида"ги Қонуннинг 10 ①-моддаси).
· Агар метрода йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳаракати билан қўлга тушсангиз, “босиб ўтган масофангиз учун тўлашингиз керак бўлган йўл ҳақи ҳамда ушбу йўл ҳақининг 30 бараваригача бўлган миқдорда” жарима ундирилади.
· Агар қўшимча белгиланган жаримани тўламасангиз, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Бу ҳаракат учун қуйидаги жазолар қўлланилиши мумкин:
√ Йўл ҳақи тўламаган ҳар қандай шахсга 100,000 вон ёки ундан кам миқдорда жарима ёки қамоқ ёки кичик жарима жазолари қўлланилади ("Майда жиноятларга жазо тайинлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3 (39)-моддаси).
√ Метрода йўл ҳақи тўлашда фойдаланиш учун қалбаки пул ясаган ёки пулга ўзгартириш киритган шахсларга ёки мана шундай қалбаки ёки ўзгартириш қилинган пуллардан фойдаланган шахсларга номаълум муддатга қамоқ ёки 2 йилдан кам бўлмаган муддатга қамоқ жазоси тайинланади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 207 ① ва ④-моддаси).
- Бошқа шахслар томонидан йўқотиб қўйилган имтиёзли йўл ҳақи картасидан фойдаланган ҳолда метрога тушиш ҳаракати бировнинг мулкини ўзлаштириш сифатида баҳоланиши мумкин ва бунинг учун 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга қамоқ жазоси ёки жарима ёки 3 миллион вондан ортиқ бўлмаган миқдорда кичик жарима жазоси қўлланилади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 360 ①-моддаси).
Автобусда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳаракати учун қандай жазо берилади?
- Шаҳар ичидаги йўналишларда юрадиган автобусларда йўл ҳақи тўлашдан бўйин товлаш ҳаракати билан қўлга тушган ҳар қандай шахс тўланмаган йўл ҳақи, бундан ташқари, ушбу йўл ҳақининг 30 баравари миқдорида жаримани нақд пул шаклида тўлаши талаб этилади ("Шаҳар ичидаги автобус транспорти корхонаси стандарт шартномасининг"13-2-моддаси).
· Агар қўшимча белгиланган жаримани тўламасангиз, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин. Бу ҳаракат учун қуйидаги жазолар қўлланилиши мумкин:
√ Йўл ҳақи тўламаган ҳар қандай шахсга 100,000 вон ёки ундан кам миқдорда жарима ёки қамоқ ёки кичик жарима жазолари қўлланилади ("Майда жиноятларга жазо тайинлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3 (39)-моддаси).
√ Автобусда йўл ҳақи тўлашда фойдаланиш учун қалбаки пул ясаган ёки пулга ўзгартириш киритган шахсларга ёки мана шундай қалбаки ёки ўзгартириш қилинган пуллардан фойдаланган шахсларга номаълум муддатга қамоқ ёки2йилдан кам бўлмаган муддатга қамоқ жазоси тайинланади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 207 ① ва ④-моддаси).
- Бошқа шахслар томонидан йўқотиб қўйилган имтиёзли йўл ҳақи картасидан фойдаланган ҳолда автобусга чиқиш ҳаракати бировнинг мулкини ўзлаштириш сифатида баҳоланиши мумкин ва бунинг учун 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга қамоқ жазоси ёки жарима ёки 3 миллион вондан ортиқ бўлмаган миқдорда кичик жарима жазоси қўлланилади ("Жиноий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 360 ①-моддаси).