Метро ва автобуслардан фойдаланиш
Қандай транспорт туридан фойдаланасиз? Тежамкорликка кўп эътибор берадиган ва бироз пиёда юришдан чўчимайдиганлар учун метро ва автобус кўпинча энг мақбул танлов ҳисобланади.
Метро ва автобуснинг атроф-муҳитга зарари кам, йўловчи саломатлиги учун яхши, шунингдек, тезкор ҳамда қулай транспортдир. Аммо уларнинг энг устун жиҳати йўловчининг транспорт харажатларида пул тежаш имкониятини тақдим этишида бўлса керак.
Гарчи метро ва автобус йўловчига бир қанча суммани тежаш имкониятини берса-да, яна бундан-да кўпроқ пул тежаш йўллари мавжуд. Келинг, шу йўлларни кўриб чиқамиз.
Метроваавтобусхаражатлариданпултежанг!
Метройўлкарточкасиданфойдаланиш
- Метрода қатнаш харажатларидан пул тежашнинг биринчи йўли бу метро йўл карточкасидан фойдаланишдир.
· Метро “йўл карточкаси” белгиланган давр давомида маълум маротаба метродан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва бу одатий чипта харид қилиб метродан фойдаланишга қараганда арзонроққа тушади. Буни метрода мунтазам қатновчилар учун арзон қийматда харид қилиш имконини берувчи ўзига хос имтиёз дейиш мумкин. Метродан ҳар куни фойдаланувчилар учун ушбу катрочкага эга бўлиш машаққати у берадиган чегирмага арзийди.
· Аммо ушбу картадан фақат нархи (2,500 вон) турадиган ва қайта пул тўлдириш мумкин бўлган алоҳида карточка орқали фойдаланилади, шунингдек, бу карточкадан автобусларда фойдаланиб бўлмайди.
<Метро йўл ҳақи карточкаси>
※ Сеулдаги метро йўл ҳақи карточкалари ҳақида батафсил маълумот олиш учун, < Сеул метроси >, < Сеул тезкор жамоат транспорти >, ва < Метро 9 > сайтларига ташриф буюринг. Кореянинг бошқа минтақаларида бу борада ҳолат қандайлиги ҳақида маълумот учун ўша минтақанинг тезкор жамоат транспорти бўйича ҳукумат идораси веб-сайтига ташриф буюринг.
Автобус танлаш
- Сеул ва Кёнгида ўртасида кўп қайнайдиганларга Сеул ва Кёнгиданинг арзон автобусларидан фойдаланиш тавсия этилади. Сеул ва Кёнгидада жамоат транспорти учун тўлов графиклари турлича. Бунда Сеул автобуслари шаҳарлараро йўналишлар учун арзон йўл ҳақи таклиф этса, Кёнгида автобуслари шаҳар ичидаги йўналишлар учун арзон йўл ҳақи таклиф этади. Масалан, агар манзилингизга 1 та автобусда етиб борадиган бўлсангиз, Сеул автобуслари фақат базавий йўл ҳақини олади, аммо Кёнгидо автобуслари 10 км дан кейин ҳар 5 км масофа учун қўшимча 100 вон йўл ҳақи олади, шу боис, агар борадиган манзилингиз масофаси 10 км дан ортиқ бўлса ва сиз у ерга 1 та автобусда борадиган бўлсангиз, Сеул автобуслари сизга арзонга тушади.
- Мисол учун, 9401 ва 9001 рақамли икки шаҳарлараро автобус Кёнгидадаги Бундан ва Сеулдаги Квангва-мун ўртасида қатнайди. Ушбу икки автобуснинг йўналиши жуда ўхшаш, аммо 9401 рақамлиси Сеул автобуси бўлса, 9001 рақамлиси Кёнгидо автобуси саналади. Ўз-ўзидан маълум бўладики, 9401 рақамли автобус наригисидан арзонроқ. Сеул ва Кёнгида ўртасида қатнайдиган ва йўналиши ўхшаш бўлган ушбу икки автобусдан Сеул автобусига чиқсангиз, йўл ҳақидан анча пул тежаб қоласиз. Автобус давлат рақам белгисига қараб, унда кўрсатилган ҳудуд белгиси орқали у автобус қайти ҳудудга тенишли эканинин билишингиз мумкин.
Жамоаттранспортичегирмакредиткартасиданфойдаланиш
- Бугунги кунда йўл ҳақи учун чегирмалар таклиф этадиган бир талай кредит карталар мавжуд. Агар кредит картадан фойдалансангиз, анча пул тежашингиз мумкин, бунинг учун жамоат транспортидан қачон ва қай ҳолатда фойдаланишингиз билан боғлиқ одатларингиз ўрганиб чиқишингиз ва ушбу одатларингизга максимал мос келадиган чегирма таклиф этувчи кредит картани танлашингиз керак.