UZBEK

Ишсизлик нафақалари
Яна қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома бўйича масъул шахс
Яна қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берувчи
- Дастлабки қарорни қайта кўриб чиққан шахс томонидан чиқарилган қарордан норози бўлган шахс Кўриб чиқиш Кенгашига қарорни яна кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома тақдим этиши мумкин ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 99-моддаси). ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 87 ① моддаси)
Яна қайта кўриб чиқиш бўйича ариза берувчи номидан иш олиб борадиган агент
- Қарорни яна қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берган шахс қонуний вакилдан ташқари қуйидаги шахсларни ўз агенти сифатида тайинлаши мумкин: ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 88-моддаси)
· Ариза берувчининг турмуш ўртоғи, туғишган аждоди ёки авлоди ёки ака-ука ёки опа-сингилларидан бири;
· Агар ариза берувчи компания бўлса, раҳбар ходим ёки оддий ишчи-ходим;
· Юрист ёки меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатчи;
· Қайта кўриб чиқиш Кенгаши томонидан ариза берувчи вакили бўлишга рухсат берилган бошқа шахс
Яна қайта кўриб чиқиш бўйича ариза берувчи мақомининг бошқа шахсга ўтиши
- Яна қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берган шахс вафот этганда, яна қайта кўриб чиқиш ишини, 57-моддада белгиланганидек, унинг оила аъзоси давом эттиради, агар вафот этган ариза берувчи ишсизлик нафақаларини олишга ҳақли бўлса, аммо агар ҳақли бўлмаса, вафот этган ариза берувчининг меросхўри ёки норозилик билдирилган дастлабки қарор бўйича бирор ҳуқуқ ёки манфаат мерос бўлиб ўтадиган бошқа бир шахс давом эттиради ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 89⑤-моддаси)
- Яна қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берувчи мақоми ўзига ўтган шахс бу ҳақида қарорни ўрганиб чиқувчи Кўриб чиқиш Кенгаши раҳбарига ёзма шаклда маълум қилиши ва мақом унга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим. ("Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 142 ва 124 моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 137-моддаси ва илова қилинган 113-формаси)
Яна қайта кўриб чиқиш бўйича аризадаги қарши томон
- Ишсизлик нафақалари билан боғлиқ қарорни яна қайта кўриб чиқишда қарши томон тегишли қарорни чиқарган бандлик маркази ёки Корея ишчилар касаба уюшмалари хизмати ҳисобланади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 100-моддаси)