UZBEK

Ишсизлик нафақалари
Қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома бўйича масъул шахс
Қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берувчи
- Ишсизлик нафақалари масаласида чиқарилган қарордан ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 89-моддасида таърифланган "дастлабки қарор") норози бўлган шахслар қарорни ўрганиб чиқувчи тегишли муассасага қарорни қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома тақдим этишлари мумкин. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 87 ① моддаси)
Қайта кўриб чиқиш бўйича ариза берувчи номидан иш олиб борадиган агент
- Қарорни қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берган шахс қонуний вакилдан ташқари қуйидаги шахсларни ўз агенти сифатида тайинлаши мумкин: ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 88-моддаси)
· Ариза берувчининг турмуш ўртоғи, туғишган аждоди ёки авлоди ёки ака-ука ёки опа-сингилларидан бири;
· Агар ариза берувчи компания бўлса, раҳбар ходим ёки оддий ишчи-ходим;
· Юрист ёки меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатчи;
· Қайта кўриб чиқиш Кенгаши томонидан ариза берувчи вакили бўлишга рухсат берилган ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 99-моддаси) бошқа шахс
Қайта кўриб чиқиш бўйича ариза берувчи мақомининг бошқа шахсга ўтиши
- Қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берган шахс вафот этганда, қайта кўриб чиқиш ишини, 57-моддада белгиланганидек, унинг оила аъзоси давом эттиради, агар вафот этган ариза берувчи ишсизлик нафақаларини олишга ҳақли бўлса, аммо агар ҳақли бўлмаса, вафот этган ариза берувчининг меросхўри ёки норозилик билдирилган дастлабки қарор бўйича бирор ҳуқуқ ёки манфаат мерос бўлиб ўтадиган бошқа бир шахс давом эттиради ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 89⑤-моддаси)
- Қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза берувчи мақоми ўзига ўтган шахс бу ҳақида қарорни ўрганиб чиқувчи тегишли идорага маълум қилиши ва мақом унга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим. ("Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 124 моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 137-моддаси ва илова қилинган 113-формаси)
Қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома бўйича қарши томон
- Ишсизлик нафақалари билан боғлиқоғлиизлик нафақалари билан бимоснома бўйича қарши томони қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнингмаълум қилиши ва мақом унга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатн"ги Қонуннинг 17-моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 87 ① моддаси)