UZBEK

Ишсизлик нафақалари
Ноқонуний ҳаракатлар билан олинган ишсизлик нафақаларини қайтариш
Нафақаларни қайтариш мезони
- Ишсизлик нафақаларини қаллобликёки бошқа ноқонуниййўллар билан олган шахслардан нафақаларнинг ҳаммасиниёки маълум қисминиқайтариш қуйидагимезонлар асосида талаб қиланди.("Бандлик суғуртаситўғрисида"ги Қонуннинг 62①- моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидагиқонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг104-моддаси)
1. Ишсизлик нафақаларини тўлиқ қайтариш
2. (Юқорида айтилганларга қарамасдан) Фақат қуйидаги ҳолатлар сабабли эътироф этилган ишсизлик даври давомида олинган ишсизлик нафақаларинигина қайтариш ("Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 80-моддаси) (фақат бир ҳолатда содир этилган ноқонуний ҳаракатга нисбатан)
1) Нафақа олувчи шахс ўзининг ишсизлик мақомини эътироф эттирмоқчи бўлган давр давомида меҳнат фаолиятини амалга оширганлик ҳақидаги маълумотни беришни унутиб қўйганда ёки ишсизлик мақомини эътироф этиш ҳақидаги аризани тақдим этишда нотўғри маълумотлар тақдим этганда
2) Нафақа олувчи ишсизлик мақомини эътироф этиш ҳақидаги аризани тақдим этишда ишсизлик мақомини эътироф этиш ҳуқуқига эгалик даври давомидаги қайта ишга жойлашиш ҳаракатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганда.
※ 1 ойдан кам муддатга ишга ёлланган кунбай ишчи эътироф эттирмоқчи бўлган ишсизлик даври давомида иш ҳақи тўланадиган меҳнат фаолиятини амалга оширганлиги ҳақида хабар берган бўлса ва мазкур шахс меҳнат фаолиятини амалга оширган кунлар сони ва мазкур давр давомидаги ишсизлик мақоми эътироф этилган кунлар сони ўртасидаги тафовут 3 кун ёки ундан кам бўлса, у шахсдан фақат эътироф этилган ишсизлик даври давомида олинган ишсизлик нафақаларигина мажбурий ундрилади.
3. Нафақа олувчи ёки иш берувчини бандлик маркази раҳбари ишсизлик нафақаларини олишга юмшатилган чеклов амал қиладиган шахс сифатида ўрганиб чиқиш жараёнидан олдин у шахс ўзининг ноқонуний ҳаракати ҳақида ўз ихтиёри билан маълум қилса, у шахсдан эътироф этилган ишсизлик даврининг фақат меҳнат фаолиятини амалга оширган кунлари учун олган ишсизлик нафақалари мажбурий ундирилади. (Бу қоида ихтиёрий равишда хабар берилган ҳолатда фақат 1 марта амал қилади)