Якка тартибдаги қўшимча нафақаларни тўлаш
Якка тартибдаги қўшимча нафақаларни олиш ҳуқуқига эга шахслар
- Агар қуйидаги талаблар қаноатлантирилса, ишсиз шахслар якка тартибдаги қўшимча нафақаларни олиши мумкин("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52 ① моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 73 ① моддаси; ва Таълим даргоҳида ўқувчи шахсларнинг якка тартибдаги қўшимча нафақаларни олиши учун қўйиладиган талаблар тўғрисида Эслатма).
· Ишсизлик мақоми ҳақида хабар берган кун ва иш изловчилар учун нафақалар тўлаш даврининг охирги кунида оралиғидаги даври ичида бандлик маркази раҳбари томонидан таклиф этилган (жумладан, чуқур маслаҳат бериш ёки гуруҳли маслаҳат бериш ҳам) ишларга киришга ҳаракат қилган бўлса ҳам, камида 3 марта юқорида айтилган иш ўринларига иш берувчилар қабул қилмаган ишсиз шахслар; қуйидаги гуруҳларга мансуб бўлган қарамоғдаги одами бўлган ишсиз шахслар
√ 18 ёшдан кичик ёки 65 ёшдан катта шахслар
√ "Ногиронлиги бор бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш ва касбий реабилитаця қилиш тўғрисида"ги Қонунга кўра ногирон ҳисобланадиган шахслар
√ Камида 1 ойлик соғайиш даврини талаб қиладиган беморлар
√ Алоҳида даромадга эга бўлмаган турмуш ўртоқ
√ "Олий таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига кўра таълим даргоҳида ёки "Олий таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган магистратурада ўқувчи шахс
※ Қуйидагилардан ташқари: ишдан ажралмаган ҳолда учувчилик мактабида, сиртқи таълимда, учувчилик мактабида сиртқи ўқийдиганлар ёки онлайн коллежда ўқийдиганлар.
· Кунлик иш ҳақи ва ўзи ва турмуш ўртоғи мулкининг жами қиймати қуйидаги мезондан кам бўлган ишсиз шахс (Якка тартибдаги қўшимча нафақалар бўйича иш ҳақи ва мулк мезони тўғрисида Эслатма)
Туркум
|
Мезон
|
Далил материллар
|
Кунлик иш ҳақи
|
Шартларни қаноатлантирадиган ишсиз шахснинг энг охирги иш жойида ишдан бўшашидан олдин кунлик иш ҳақи 80 000 вондан ортиқ бўлмаслиги
|
Тааллуқли эмас
|
Мулкнинг жами қиймати
|
Нафақа олиш шартларини қаноатлантирадиган шахс ёки унинг турмуш ўртоғининг номига расмийлаштирилган уй-жой/бинога эгалик қилиш
|
Нафақа олиш шартларини қаноатлантирадиган шахс ёки унинг турмуш ўртоғидан олинадиган мулк солиғининг жами суммаси 160 000 вондан ошмаслиги
|
Умумий мулк солиғи бўйича солиқ ундирилганлик тўғрисида гувоҳнома
|
Нафақа олиш шартларини қаноатлантирадиган шахс ёки унинг турмуш ўртоғининг номига расмийлаштирилган ҳеч қандай уй-жой/бинога эгалик қилмаслик
|
Нафақа олиш шартларини қаноатлантирадиган шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мулкининг умумий қиймати 200 миллион вондан кам бўлиши
|
① Умумий мулк солиғи бўйича солиқ ундирилганлик тўғрисида гувоҳнома (талаб қилинади) ② Ижара/Ойлик ижара шартномаси (агар тааллуқли бўлса) ③ Ижара ҳақисиз ижарага олинган уй тўғрисида гувоҳнома (агар тааллуқли бўлса)
|
Изоҳлар
|
1. Нафақа олиш шартларини қаноатлантирадиган шахсга ва унинг турмуш ўртоғига тааллуқли умумий мулк солиғи ундирилганлиги тўғрисида гувоҳнома; гувоҳноманинг энг охирги берилгани Мулк солиғи ҳар йили июн ойининг бошида ундирилади 2. Агар сиз бирор уй-жой/бинога эгалик қилмасангиз, "ҳеч қандай солиқ ундирилмайди" қабилидаги мазмунда берилган умумий мулк солиғини ундириш ҳақидаги гувоҳномани тақдим этишингиз зарур.
|
Якка тартибдаги қўшимча нафақалар олиш учун ариза
- Якка тартибдаги қўшимча нафақалар олмоқчи бўлган ишсиз шахс иш изловчилар учун нафақалар бериладиган давр якунига етмасдан тегишли бандлик маркази раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим. ("Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 73 ③ моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қоидаларнинг 95-моддаси ва илова қилинган 89-формаси)
· Якка тартибдаги қўшимча нафақалар олиш учун ариза
· Нафақаларни олиш ҳуқуқига эгалик тўғрисида гувоҳнома
· Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги мулки қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар
Якка тартибдаги қўшимча нафақаларни бериш даври
- Якка тартибдаги қўшимча нафақалар 60 кун ёки ундан кам бўлган муддат давомида берилади ва бу муддат Бандлик ва меҳнат Вазирлиги томонидан белгиланган мезон асосида белгиланади ва бунда 60 кунлик давр ичида такрор олинган ишсизлик нафақалари кўлами ҳисобга олинади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52 ② -моддаси; "Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 73 ②-моддаси)
- Агар қўшимча нафақалар тўланадиган бўлса, ишсиз шахсга нафақаларни бериш даври қўшимча нафақалар тўланадиган қўшимча кунлар сонини одатий нафақалар бериладиган даврга қўшиш орқали ҳисобланади.. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ① моддаси)
Якка тартибдаги қўшимча нафақаларнинг кунлик суммаси
- Якка тартибдаги қўшимча нафақаларнинг кунлик суммаси ишсиз шахс оладиган иш изловчилар учун нафақалар кунлик суммасининг 70% қисмига тенг бўлади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ② моддаси)
- Агар ҳисобланган иш изловчилар учун нафақаларнинг кунлик суммаси иш изловчилар учун нафақаларнинг кунлик минимал суммасидан кам бўлса, иш изловчилар учун нафақаларнинг кунлик минимал суммаси иш изловчилар учун нафақаларнинг кунлик суммасини ташкил этади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 54 ③ моддаси)
Якка тартибдаги қўшимча нафақаларни тўлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш
Якка тартибдаги қўшимча нафақаларни тўлаш билан боғлиқ масалаларни ўзаро ҳал этиш
- Иш изловчилар учун бериладиган одатий нафақалар олувчи шахсга тўлиқ тўлаб берилгандан кейингина якка тартибдаги қўшимча нафақалар тўланади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 55 ① моддаси)
- Айни дамда қўшимча ўқув-тайёрлов нафақаларини олаётган шахсга мазкур нафақаларни тўлиқ охиригача олиб бўлмагунча, ҳеч қандай якка тартибдаги қўшимча нафақалар тўлаш мумкин эмас. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 55 ③ моддаси)
- Айни дамда одатдан ташқари қўшимча нафақаларни олаётган шахсга мазкур нафақаларни тўлиқ охиригача олиб бўлмагунча, ҳеч қандай якка тартибдаги қўшимча нафақалар тўланмайди. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 55 ④ моддаси)