UZBEK

Ишсизлик нафақалари
Ишсизлик мақомининг эътироф этилиши
Ишсизлик мақомини эътироф этиш нима?
- “Ишсизлик мақомининг эътироф этилиши" дейилганда, нафақа олиш талабларини қаноатлантирадиган ишсиз шахснинг фаол тарзда иш излаётганлигининг бандлик маркази раҳбари томонидан тасдиқланиши тушунилади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 2(4)-моддаси)
- Иш изловчилар учун нафақалар талабларни қаноатлантирадиган нафақа олувчининг бандлик маркази раҳбари томонидан тасдиқланган ишсизлик кунлари учун тўланади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 44 ① моддаси)