UZBEK

Ишсизлик нафақалари
Иш излаётганлар учун нафақалар олиш шартлари
Иш излаётганлар учун нафақаларга белгиланган талаблар
- Суғурталанган ишчи иш қидириш учун ажратиладиган нафақани олиши учун қуйидига талабларнинг барчасига жавоббериши керак. (<Бандлик суғуртаси тўғрисида> ги Қонуннинг 40 ① моддаси)
· "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 40 ②-моддасига кўра ишдан базис давр давомида суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятида суғурталанган ишчи ўтказган ҳисобга олинадиган кунлар ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган “суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятида суғурталанган ишчи ўтказган ҳисобга олинадиган кунлар”) сони (кейинги ўринларда “базис давр” деб юритилади) камида жами 180 кундан иборат бўлиши лозим.
· Суғурталанган ишчи ишлаш ниятида эканлиги ва ҳали ҳамон ишга жойлашмаган бўлиши лозим (жумладан, фойда олиш мақсадидаги якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ҳам).
· Ишдан бўшаш сабаби "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 58-моддаси айтилган нафақа олиш ҳуқуқини бермайдиган ҳолатлардан бири бўлмаслиги лозим.
· Суғурталанган ишчи қайта ишга жойлашиш учун фаол тарзда иш излаётган бўлиши лозим.
· Bandlik sug‘urtasi to‘g‘risida"gi qonunning43-moddasiga ko‘ra ushbu nafaqalarniolish huquqiga egalikni e’tirof etilishi uchunariza bilan murojaat qilingan sana tegishli bo’lgan oydan oldingi oyning birinchi kunidan to‘g‘ridan-to‘g‘ri nafaqa olish to‘g‘risidagi ariza berilgankungacha bo‘lgan ish kunlari yig‘indisining 1/3 qismidan kam bo‘lishi yoki qurilishdagi kunbay ishchilar (Koreyastandart sanoat tasnifi bo‘yicha qurilish ishlaribilan shug‘ullanuvchilar) yordamolish huquqini tan olish haqida ariza bergan sanasidan oldin ketma-ket 14 kundavomida bo‘lishi(*faqat ish joyini o‘zgartirgan vaqtda kunbay ish haqi oluvchi ishchi bo‘lganlargagina taalluqli)
· Агар суғурталанган ишчининг энг охирги ишдан бўшаши учун ҳисобланадиган базис давр давомида суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятидаги ўша 180 кун ичидаги маълум вақтда суғурталанган ишчи "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 58-моддасига кўра нафақа олиш ҳуқуқини бермайдиган сабабга кўра ишдан бўшатилган кундан бошлаб суғурталанган ишчи суғурта қопламаси остида бўлган ва шартларни қаноатлантирадиган кунларнинг камида 90 куни давомида кунбай иш ҳақи олувчи ишчи сифатида ишлаган бўлиши лозим. (*фақат ишдан бўшаган вақтда кунбай иш ҳақи олувчи ишчиларгагина тааллуқли)
Базис даврнинг узайтирилиши
- Базис иш даври ишдан бўшатилган кунгача 18 ойни ташкил этади, аммо агар суғурталанган ишчи қуйидагилардан бирига тўғри келса, у ерда кўрсатилган давр базис давр ҳисобланади. (<Бандлик суғуртаси тўғрисида>иг Қонуннинг 40 ② моддаси,Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонунни ижро этиш тўғрисидаги қарорнинг 60-моддаси ва базис даврни узайтириш тўғрисидаги эслатма).
· Агар суғурталанган ишчининг 18 ойлик базис даври қуйидаги сабабларга кўра умуман иш ҳақи ишлаб топмаган 30 кунлик ёки ундан ортиқ муддатни ўз ичига олса, суғурталанган ушбу ишчи учун базис давр одатий 18 ойлик базис даврга юқоридаги муддатни қўшиб ҳисоблаган ҳолда белгиланади (агар базис давр 3 йилдан ортиқни ташкил этса, у 3 йил, деб ҳисобланади).
√ Касаллик; жароҳат
√ Корхона фаолиятининг вақтинча ёпилиши
√ Хомиладорлик, туғиш ва болага қараш туфайли вақтинчалик ишга чиқмаслик
√ Корхона эгасининг буйруғи билан хориж мамлакатда ишлаш (агар у мамлакатда иш ҳақи тўланмаган бўлса)
√ "Касаба уюшмалари фаолияти ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунга кўра меҳнат низоси келиб чиқиши
√ Бирга яшайдиган қариндошларига қараш учун вақтинча ишга келмаслик ("Фуқаролик ҳолати тўғрисида"ги Қонуннинг 777-моддасига биноан турмуш ўртоқ; саккизинчи қариндошлик даражасигача бўлган қондош қариндошлар; ва учинчи қариндошлик даражасигача турмуш ўртоқ томонидан қариндошлар)
√ Ҳарбий хизматни ўташ муносабати билан вақтинчалик ишга чиқмаслик
√ Корхона хўжайини буйруғи билан ишчининг бандлик суғуртаси амал қилмайдиган иш жойига жўнатилиши
√「Бандлик суғуртаси тўғрисидаги қонун」нинг 21-моддаси 1-бандига кўра иш жойиниўзгартириши муқаррар бўлган иш берувчи таътил бериб, таътил учун нафақа каби пул ва қимматбаҳо нарсаларнитўламаган тақдирда
√ Ноҳақ ишдан бўшатиш
· Қуйидаги барча талаблар бажарилган тақдирда: ишдан бўшатилган кунгача 24 ой
√ Ишдан бўшатилган вақтда ишчи ҳафтасига 15 соатдан кам ишлаган ва ҳафтасига 2 кундан кам ишлаган бўлса.
√ Ишдан бўшатилган кунгача 24 ойлик "суурта билан қопланадиган ҳисобга олинадиган кунлар" давомида, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган ишчи сифатида 90 кун ва ундан ортиқ ишлаган бўлса.
Суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолияти даврининг шартларни қаноатлантирадиган кунларини ҳисоблаш
- Ишчининг Суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолияти даврининг иш ҳақи тўланган кунлари сонини жами йиғиндиси суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятининг шартларни қаноатлантирадиган кунлари сонини ташкил этади. (<Бандлик суғуртаси тўғрисида>ги Қонуннинг 41 ① моддаси)
- Суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятининг шартларни қаноатлантирадиган кунлари сонини ҳисоблашда, агар шахс охирги марта суғурталанганлик мақомини олган санадан олдин иш изловчилар учун бериладиган нафақаларни олган бўлса, иш изловчилар учун бериладиган нафақаларга алоқадор суғурталанганлик мақоми ўз кучини йўқотган санадан олдин келган суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолиятининг шартларни қаноатлантирадиган кунлари ҳисобдан чиқариб ташланади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 41 ② -моддаси)
Суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолияти даврининг шартларни қаноатлантирадиган кунларини ҳисоблаш
- Суғурта қопламаси остида бўлган меҳнат фаолияти даври дейилганда, ишчи ишдан бўшаган вақтда суғурта қопламаси остида бўлган ва нафақалар олиш ҳуқуқи тааллуқли бўлган меҳнат фаолияти даври тушунилади ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 10 ва 10-2-моддаларида назарда тутилган, иш вақти нормаланмаган ишчи сифатидаги меҳнат фаолияти даврлари бундан мустасно). ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 50 ③ -моддаси)
- Олдинги суғурта қопламаси остида бўлган иш жойида ишчи суғурталанганлик мақомини йўқотган бўлса ва шу мақом йўқотилган санадан бошлаб 3 йил ичида ишчи суғурта қопламаси остида бўлган ҳозирги иш жойида янги суғурталанганлик мақомини олган бўлса, олдинги суғурта қопламаси остида бўлган иш жойидаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга қўшилади. ("Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 50 ④ (1) -моддаси)
· Аммо агар олдинги суғурта қопламаси остида бўлган иш жойида ишчи суғурталанганлик мақомини йўқотганлиги туфайли ишсизлик нафақаларини олган бўлса,олдинги суғурта қопламаси остида бўлган иш жойидаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга қўшилмайди.