UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Аксептлар ва кафолатларбуйича аванс тўловлар учун ариза
Аксептлар ва кафолатларбуйича аванс тўловлари олувчилар
- “Аксептлар ва кафолатлар буйича аванс тўловлар”, “Фуқаролик кодексини”нг учинчи томон мажбуриятларининг бажарилиши ҳақидаги 469-моддасига қарамасдан, иш берувчисига банкротлик ажримиэълон қилинган ёки иш берувчиси реабилитация жараёнларига жалб этилгандан кейин ўз ишидан айрилган ва тўланмаган иш ҳақлари, ишдан бўшатилганлик учун нафақалар ёки пенсия нафақалари ва бола туғилишидан олдин ва кейинги хомиладорлик таътили вактида туланадиган иш хакини (кейинги уринларда “кечиктирилган иш хаки”) олиш учун талабнома тақдим этган ишчи-ходимларга Бандлик ва меҳнат Вазирлиги томонидан берилади (“Иш ҳақи бўйича қарздорликларни ундиришни кафолатлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7 ①-моддаси, 2 (3) моддалари ва “Иш ҳақи бўйича қарздорликларни ундиришни кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 5-моддаси).
- Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртасига аъзо бўлган корхонада камида 6 ой ишлаган ишчи- иш берувчи банкрот, деб эълон қилинган ёки реабилитация жараёнларига жалб этилган ёки иш берувчи амалда тўловга ноқобил, деган мақомни олиш учун ариза тақдим этган санадан (бу сана меҳнат фаолияти тугаган сана ҳисобланади) 1 йил олдинги санадан бошлаб 3 йил ичида кечиктирилган иш хаки ва аксептлар ва кафолатларбуйича аванс тўловлари (кейинги уринларда“аксептлар ва кафолатлар буйича аванс тўловлари”) учунариза тақдим этиши мумкин (Манба: Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
Савол. Иш берувчининг тўловга ноқобиллик мақомини олгани туфайли уни бундан буён идентификациялаб бўлмаганда, ишчи-ходим ўзининг у иш берувчидаги меҳнат фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги фактни қандай қилиб кўрсатиб бера олади ва у ишчи-ходим шунда ҳам пенсия нафақаларини оладими?
Жавоб. Иш берувчининг тўловга ноқобиллиги туфайли меҳнат фаолиятининг тугагани қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш орқали исботлаш мумкин ва пенсия нафақалари қуйида баён қилинган тартибда тўланади:

Тасниф гуруҳи

Тавсифи

Меҳнат фаолияти тугаганини тасдиқловчи далил

▪ Компания бизнес фаолияти тўхтаганлиги ҳақида гувоҳнома (солиқ идораси томонидан берилган).

▪ Суброгацияланган тўлов олиш учун ариза берган талабгорнинг (аъзонинг) миллий суғурта дастурларига аъзо бўлиш ҳуқуқини йўқотганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Бандлик суғуртасига аъзо бўлиш ҳуқуқининг йўқотилганлиги тўғрисидаги эслатмадаги аъзо бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаслик кодига қаранг).

▪ Ариза берувчи (аъзо) талабгор ҳозирда бошқа иш берувчида ишлашини кўрсатувчи далилни тақдим этувчи ҳужжатлар (бандлик суғуртасига аъзо бўлиш ҳуқуқининг тикланганлигини билдирувчи далил ёки иш жойидан маълумотнома ва ҳоказо)

▪ Агар меҳнат фаолияти тугаганини юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар орқали исботлаб бўлмаса, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги ариза берувчидан меҳнат фаолияти тугагани ҳақидаги аффидевитни талаб қилади ва компания, унинг кадрлар бўлими ходими ёки компания ишчи-ходимлари билан телефон орқали боғланган ҳолда бунга ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қилади.

Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури бўйича пенсия нафақаларини тўлаш усули

▪ Иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумот асосида белгиланган пенсия ажратмалари ставкасига мос суммалар тўланади (тегишли солиқ ушланмалари айириб ташланади)

▪ Қилинган тақсимот ҳақида иш берувчига батафсил маълумот берилади.

Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастури бўйича пенсия нафақаларини тўлаш усули

▪ Ишчи-ходим пенсия ҳисоб рақамига ўтказилган пенсия бадал пуллари тўлаб берилади (тегишли солиқ ушланмалари айириб ташланади).

▪ Агар айрим пенсия маблағлари тўланмай қолган бўлса, бу ҳақида иш берувчига хабар қилинади.

Аксептлар ва кафолатлар буйича аванс тўловлари учунмурожаат қилиш йўли
-Аксептлар ва кафолатлар буйича аванс тўловларини олмоқчи бўлган фуқароқуйидаги кўрсатилган муддатда тўлов талабини тақдим этиш керак.(“Иш ҳақи бўйича қарздорликларни ундиришни кафолатлаш тўғрисида”гиҚонуннинг 7 ⑦-моддаси; “Иш ҳақи бўйичақарздорликларни ундиришни кафолатлаш тўғрисидагиқонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг9 модда ① банд (1) дан (3) гачабўлган моддаси; “Иш ҳақи бўйича қарздорликларниундиришни кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”гиҚоидаларнинг 5① ва ②-моддасиМалумот).

Бўлим

Ариза бериш муддати ва усули

Банкротлик тўлови

Реабилитация жараёни бошланганда, банкрот деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилганда ёки Бандлик ва Мехнат Вазирлиги уни иш хакини тўлашга лаёқатсиз деб топган тақдирда ва х.к.

Банкрот деб эълон қилинган ёки эътироф этган кундан бошлаб 2 йил давомида ваколати мавжуд махаллий бандлик ва мехнат агентлиги орқали Корея мехнат ижтимоий мухофазаси корпорациясига тақдим этилади.

Кредит тўлови

Ишчиларга тўланмаган иш хақини тўлаш учун якуний хукм, тўлов топшириғи ёки қарорига мувофиқ тўлов.

Хукм чиқарилганкундан бошлаб 1 йил ичида Корея мехнат ижтимоий мухофазаси корпорациясига тақдим этинг.

Иш берувчининг тўланмаган иш хақи тасдиқланган тақдирда, тўлов Бандлик ва Мехнат муносабатлари вазирлиги томонидан тўланмаган иш хақини тасдиқловчи далолатнома бериши ва иш берувчи томонидан ишчига тўловнинг қилиниши.

Тўланмаган иш хақини тасдиқловчи хужжат биринчи берилган кундан бошлаб 6 ой ичида Корея мехнат ижтимоий мухофазаси корпорациясига тақдим этилади.