Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақаларини талаб қилиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати
Амал қилиш даврининг тугаш санаси
- Пенсияга чиқувчи ишчи-ходимнинг пенсия нафақаларини талаб қилиб даъво қилиш ҳуқуқи 3 йил амал қилади ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).
- Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақаларини талаб қилиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ушбу ҳуқуқ кучга кирган санадан бошлаб уч йилни ташкил этади (Фуқаролик кодексининг 166 ①-моддаси).
※Ушбу ҳуқуқ кучга кирган санаси белгиланмаган бўлса, пенсияга чиқилган сана, яъни меҳнат фаолияти охирги кунидан кейинги сана, пенсия нафақаларини талаб қилиш ҳуқуқи кучга кирган сана ҳисобланади.
Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақаларини талаб қилиш ҳуқуқи амал қилиш муддатининг тугаш даври камайиб боришини вақтинча тўхтатиш
Тугаш даври камайиб бориши вақтинча тўхтатиладиган ҳолатлар
- Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақаларини талаб қилиш ҳуқуқи амал қилиш муддатининг тугаш даври камайиб боришини вақтинча тўхтатиш қуйидаги ҳолатларда қўлланади (Фуқаролик кодексининг 168-моддаси).
· Талаб қилиш бўйича даъво тақдим этилганда;
· Хатлаш ҳақида суд буйруғи ёки активларни музлатиш ҳақида суд таъқиқи чиқарилганда; ёки
· Маъқулланганда
Тугаш даври камайиб бориши вақтинча тўхтатилгандан сўнг камайиб боришнинг яна давом эттирилиши
- Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақаларини талаб қилиш бўйича даъво тақдим этиш ҳуқуқининг амал қилиш муддатининг камайиб бориши тўхтатилган нуқтадан давом эттирилганда, тўхтатишдан яна давом эттиришгача ўтган вақт ҳисобга олинмайди (Фуқаролик кодексининг 178 ①-моддаси).
- Камайиб боришнинг тўхтатилиши судда кўрилган иш талаби билан амалга оширилган бўлса, камайиб боришнинг яна давом этиши суд иши бўйича чиқарилган суд хулосаси санасидан бошланади (Фуқаролик кодексининг 178 ②-моддаси).