UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Пенсия маблағларининг хатлашдан ҳимояланиши ва ҳоказолар
Пенсия маблағларининг хатлашдан ҳимояланиши
- Бир йўла бир мартада бериладиган ва аннуитет асосида тўланадиган пенсия нафақаларининг ва бошқа шунга ўхшаш дебиторлик қарзларининг 50% қисми кредиторлар томонидан хатланишдан ҳимояланади ("Фуқаролик-ҳуқуқий қарорлар ижроси тўғрисида"ги Қонуннинг 246 ① (4) ва (5)-моддаси).
- Агар хатланишдан ҳимояланган сумма кун кечириш минимал харажатлари асосида белгиланган маълум минимал суммадан кам бўлса ёки оила хўжалиги учун кун кечириш стандарт харажатлари асосида белгиланган суммадан ортиқ бўлса, даромад даражасига қараб, қуйидаги суммалар амал қилади ("Фуқаролик-ҳуқуқий қарорлар ижроси тўғрисида"ги Қонуннинг 246 ① (4)-моддаси; ("Фуқаролик-ҳуқуқий қарорлар ижроси тўғрисидаги Қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 3 ва 4-моддаси):

Пенсия нафақалари

Хатлашдан ҳимояланадиган сумма

Ойига 3 миллион вонгача

Ойига 1,85 миллион вон

Ойига 3 миллион вондан 6 миллион вонгача

Ойлик аннуитетнинг ½ қисми

Ойига 6 миллион вондан ортиқ

3 миллион вон + (ойлик аннуитетнинг ½ қисми ― 3 миллион вон) x 1/2

Пенсия нафақаларига эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтказилиши ёки гаров таъминоти сифатида қўйилишининг таъқиқланиши
- Пенсия дастури тизими (урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармасини уз ичига олади)нинг туловини олиш хукукини васият килиб утказиш еки тортиб олиш ва гаров сифатида бериш мумкин эмас. ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 7 ①-моддаси).
- Аммо, пенсия дастури маблағларини гаровга қўйишга алоҳида истисно вазиятларда рухсат берилади, масалан, пенсия дастури аъзоси уй харид қилганда ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 7 ②-моддаси).