UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Пенсия нафақаларини тўлаш
Пенсия нафақаларини ҳисоблаш усули
- Пенсия нафақалари қуйидаги шартлар асосида қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури учун ҳам, қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастури учун ҳам ё ойлик аннуитет тўловлари сифатида ёки бир йўла бир мартада бериладиган тўлов кўринишида тўланиши мумкин ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 17 ①-моддаси ва19 ②-моддаси).
· Аннуитет кўринишидаги пенсия нафақалари камида 10 йилдан бериш пенсия дастурига аъзо бўлган ва 55 ёш ёки ундан катта бўлган шахсларга тўланади (нафақаларни охиригача тўлаб бериш муддати камида 5 йил).
· Агар пенсия дастури аъзоси аннуитет кўринишида пенсия нафақаларини олиш учун зарур бўлган шарт-шароитларга эга бўлмаса ёки бир йўла бир мартада бериладиган тақсимот кўринишида пенсия нафақаларини олишни афзал кўрса, пенсия нафақалари бир йўла бир мартада тўлаб берилади.
- Пенсия нафақалари белгиланган ҳисоб рақамга қўйилган депозит каби шаклида пенсия дастуриаъзосининг шахсий пенсия дастурига ўтказилади ("Ишчи ходимларнинг пенсиянафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 17 ④-моддаси).
-Қуйидаги вазиятларда пенсия нафақаларини аъзонинг шахсий пенсия ҳисоб рақамигақўйиш талаб этилмайди ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаштўғрисида"ги Қонуннинг 17 ④-моддасининг махсус шарти; "Ишчи-ходимларнингпенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 9-3-(2) моддасининг 3-5гача бандлари; Шахсий пенсия дастурларигапенсия нафақаларини ўтказмасликка рухсат бериладиган ҳолатлар ва суммаларҳақида Эслатма):
· Пенсия нафақалари 55 ёшдан кейин пенсия чиқаётган аъзоларга берилганда;
· Пенсия нафақалари пенсия ҳисоб рақамини гаровга қўйиш орқали олинган кредитларни қайтариш учун фойдаланилганда;
※Бу ҳолатда, аъзонинг шахсий пенсия ҳисобрақамига еки урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармасига хисобига ўтказилмайдиган сумма гаров остидаолинган кредитнинг қайтарилмаган жами суммасидан ошмаслиги керак.
· Ойлик иш хаки миқдори 3миллион вон ёки ундан кам суммани ташкил этганда.
· Ишчи вафот этганида
· Ишга жойлашишга рухсат берувчи яшашмакоми билан Кореяда ишлаган ишчи ва ишдан кетганидан сунг Кореядан ташкаригачикиб кетган холатларда
· Бошка конунларга оид ишхакининг тулик еки бир кисмини ушлаб колиш талаб килинганда