UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Узлуксиз меҳнат фаолияти даврини ҳисоблаш
Узлуксиз меҳнат фаолияти даври тушунчасига таъриф
- "Узлуксиз меҳнат фаолияти даври" меҳнат шартномаси тузилгандан бошлаб ушбу шартнома муддати тугагунгача бўлган даврни билдиради. Агар меҳнат шартнома муддатли шартнома бўлса, умумий олганда, меҳнат муносабатлари ушбу шартнома муддати тугаши билан ниҳоясига етади (Пенсия жамғармасидан оралиқ тўлов тўлаш бўйича маъмурий йўриқлар, 38-бет, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги; Маъмурий шарҳ: Бандлик соҳасида дискриминацияга қарши кураш департаменти. -2457, 12/6/2013, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
- Юқоридаги таърифга асосан, узлуксиз меҳнат фаолияти даври 1 йил ёки ундан ортиқ муддатни ёки ҳафталик иш соатлари сони 1 ҳафталиқ ўртача қиймат ҳисобида ҳисоблаганда 15 соат ёки ундан кўпни ташкил этадиган ишчи-ходимлар пенсия нафақаларини олиш ҳуқуқига эга ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ①-моддасининг махсус шарти).
1-савол. Агар менинг меҳнат шартномам шу йилнинг 2 январида бошланиб, кейинги йилнинг 1 январида (бу сана байрам кунига тўғри келса) якунланадиган бўлса, мен бу ҳолатда пенсия нафақаларини олишга ҳақлиманми?
1-жавоб. Муддатли меҳнат шартномаси бўйича, агар шартнома муддати байрам куни ёки иш куни ҳисобланмайдиган кунда (бу ҳолатда, 1 январда), яъни ишчи-ходимлар ўз вазифаларидан озод бўлган кунда тугайдиган бўлса, меҳнат муносабатлари ўша кунда ҳам давом этган, деб ҳисобланади. Бу шуни билдирадики, меҳнат фаолиятингиз муддати ўша кундан кейинги иш кунида якунига етади; бошқача айтганда 2 январда. Шунга кўра, бу ҳолатда, иш берувчингиз сизга пенсия нафақалари тўлаши талаб этилади "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонунга оид саволлар, 47-бет, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
2-савол. Меҳнат таътили даври узлуксиз меҳнат фаолияти даврига қўшиладими?
2-жавоб. "Узлуксиз меҳнат фаолияти даври" ишчи-ходим иш берувчига меҳнат қиладиган ва хизматлар кўрсатадиган, шу билан бирга, иш берувчига бўйсунган ҳолда у билан узлуксиз равишда меҳнат муносабатларида бўладиган даврни англатади. Шунга кўра, иш берувчи рухсати билан олинган ҳар қандай вақтинчалик таътил даври узлуксиз меҳнат фаолияти даврига қўшилади. Аммо шахсий сабабларга кўра, масалан, хорижда таълим олиш мақсадида, меҳнат фаолиятидан олинган таътил даври, жамоавий шартнома ёки жорий этилган ички меҳнат қоидаларига боғлиқ ҳолда, узлуксиз меҳнат фаолияти даврига қўшилиши ёки қўшилмаслиги мумкин ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонунга оид саволлар, 57-бет, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
3-савол. Амалий ўрганиш (амалиёт,стажировка) даври узлуксиз меҳнат фаолияти даврига қўшиладими?
3-1-жавоб. Агар амалий ўрганиш (стажировка) даврида, меҳнат фаолияти иш берувчига бўйсунган ҳолда ва меҳнат муносабатлари асосида амалга оширилган бўлса, бу давр пенсия нафақаларини ҳисоблаш мақсадида узлуксиз меҳнат фаолияти даврига киритилади (Кванжу район суд ажрими, 4/18/ 2004, иш рақами 2002Gadan1180).
3-2-жавоб. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибида ўзгариш бўлса, масалан, амалий ўрганувчи ёки амалиётчи стажёр кейинчалик ўша корхона тўлиқ ставка асосида ишга қабул қилиниб, у ерда меҳнат фаолиятини давом эттирган бўлса, пенсия нафақаларини ҳисоблаш мақсадида узлуксиз меҳнат фаолияти даврига амалиёт ўталган давр ҳам, амалиётчи одатий ишчи-ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширган давр ҳам қўшилиши керак (Олий суд ажрими, 7/11/ 1995, иш рақами 93Da26168).
Меҳнат шартномаси янгиланганда ёки шартнома қайта имзоланганда, узлуксиз меҳнат фаолияти даври қандай бўлади?
- Агар меҳнат шартномаси унинг муддат тугаган санада ёки тугашидан олдинги санада янгиланган бўлса ёки худду ўша шартлар асосида янги шартнома имзоланган бўлса, ҳар икки шартнома муддатлари ҳам пенсия нафақаларини ҳисоблаш мақсадида узлуксиз меҳнат фаолияти даврига қўшилади (Олий суд ажрими, 7/11/ 1995, иш рақами 93Da26168).
- Ҳатто янги тузилган ёки янгиланган шартнома муддати амалда бўлган шартнома муддати тугаган санадаёқ бошланмаса ҳам, агар оралиқ давр шартнома муддати билан солиштирганда у қадар катта, деб ҳисобланмаса ва мавсумий омиллар туфайли ёки иш ўрнининг хусусиятлари ва тури сабабли, масалан, мактаб таътиллари каби ҳолатлар сабабли ёки ишга қайтишдан олдин бироз куч тўплаш мақсадида вақтинчалик танаффус қилиш сабабли ушбу оралиқ даврда ишчи-ходим ишламаса ёки иш ҳақи олмаса, меҳнат муносабатлари ушбу оралиқ даврда ҳам давом этган, деб ҳисобланади. (Олий суд ажрими, 12/7/2006 йил, иш рақами 2004Da29736).