UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
"Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ишчи-ходим
Ишчи-ходим тушунчасига таъриф
- “Ишчи-ходим” тушунчаси иш ҳақи эвазига бизнес ёки корхонага меҳнат қилиб берадиган шахсни билдиради, қилинган меҳнат тури қандай эканидан қатъий назар. ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 2 (1)-моддаси; "Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонуннинг 2 ① (1)-моддаси).
1-суд преценденти – "Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонунга кўра ишчи-ходим мақомини белгилаш мезони
Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонунга кўра ишчи-ходим мақомига эгаликни белгилашда иш берувчи ва ишчи-ходим ўртасидаги шартнома меҳнат шартномасими, пудрат шартномасими ёки лойиҳа ишини амалга ошириш шартномасими, бундан келиб чиқилмайди,балки меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларнинг амалдаги мазмун моҳиятидан келиб чиқилади, бошқача айтганда, иш ҳақи эвазига бизнес ёки корхонага меҳнат қилиб берган шахс бу меҳнат фаолиятини иш берувчига нисбатан бўйсуниш муносабати асосида амалга оширганми ёки йўқми, шундан келиб чиқилади. (Олий суд ажрими, 1/25/ 2017 йил, иш рақами 2015-da-59146).
2-суд преценденти – Гўзаллик мактаби (косметология, пардоз, макияж ва ҳоказо) йўриқчиси билан боғлиқ суд иши, унда йўриқчи ўзининг таълим бериш билан боғлиқ вазифаларини бажаришда иш берувчига тўғридан-тўғри бўйсунмайди ва йўриқчининг даромади иш ҳақи сифатида эмас, балки тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад сифатида маълум қилинган ва солиққа тортилган, шунингдек, йўриқчи та асосий миллий суғурталарнинг (соғлиқ суғуртаси, миллий пенсия суғуртаси, бандлик суғуртаси, иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси) бирортасига ҳам аъзо бўлмаган.
Йўриқчиларнинг базавий иш ҳақи миқдори меҳнат қилинган соатларга пропорционал равишда соатлар сони, шунингдек, ўқитилган фанга қараб фарқ қилган ва дасрга умуман ўқувчи келмаганда, дарс бекор қилинган ва бунинг учун йўриқчиларга иш ҳақи тўланмаган, йўриқчиларнинг таълим беришдан топган даромади иш ҳақи сифатида эмас, балки тадбиркорлик фаолиятидан топилган даромад сифатида солиққа тортилган ва йўриқчиларнинг иш ҳақидан даромад солиғи ушланмаган, фақат тадбиркорлик фаолиятидан топилган даромад солиғи ва резидентлик солиғи ушланган, йўриқчилар юқорида тилга олинган мактабнинг ишчи-ходимлари сифатида 4 асосий суғурта турлари деб аталадиган, яъни соғлиқ суғуртаси, миллий пенсия суғуртаси, бандлик суғуртаси, иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртасига аъзо бўлмаганлар, жавобгар йўриқчиларнинг иши ёки ахлоқ меъёрларига оид ҳеч қандай қоидалар жорий этмаган, жумладан, йўриқчиларнинг вазифалари ва интизом чоралари кўрсатилган меҳнат фаолияти қоидалари, ахлоқ кодекси ёки ходимлар фаолиятига оди меъёрларни жорий этмаган, бу муаммолар ё охирги йилларда сони ошиб бораётган вақтинчалик ишчилар дуч келган муаммолар ёки иш берувчилар томонидан ўзининг иқтисодий устунлигидан фойдаланган ҳолда йўл қўйилаётган яққол ўзбошимчалик ҳолатларидир. Бундан ташқари, йўриқчилар ўқитиладиган фанлар тафсилотлари ёки ўқитиш усуллари борасида иш берувчи томонидан шахсан назорат қилинмаганлиги таълим бериш ишининг қандай йўлга қўйилганлигини кўрсатади ва бу ҳолат улар ишчи-ходим мақомида бўлмаганлигини кўрсатувчи далил бўла олмайди. Шунга кўра, юқорида айтилган фактлар асосида айтиб ўтилган гўзаллик мактаби йўриқчисининг ишчи-ходим мақомида эгалигини рад этиб бўлмайди (Олий суд ажрими, 9/7/ 2007 йил, иш рақами 2006-do-777).
- 2010 йил 1 декабрдан бошлаб, 4 ёки ундан кам тўлиқ ставкадаги ишчи-ходими бўлган тадбиркорлик субъектларига"Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонунда белгиланган талаблар амал қилади ва улар қуйида қоидаларга мувофиқ ўз ишчи-ходимларига пенсия нафақаларини таъминлаши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг қўшимча қоидалари 8-моддаси (10967-сонли қонун,7/25/ 2011)):
· 2010 йил 30 ноябригача якунланган меҳнат фаолияти даври учун пенсия нафақалари: Ҳея қандай пенсия нафақалари ажратиш талаб этилмайди.
· 2010 йил 1 декабрь ва 2012 йил 31 декабрь оралиғидаги меҳнат фаолияти муддати учун пенсия нафақалари: Доимий ажратиладиган пенсия нафақаларининг 50% қисми.
· 2013 йил 1 январдан кейин бошланган меҳнат фаолияти муддати учун пенсия нафақалари: тўлиқ миқдорда