UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Пенсия ҳисоб рақамидан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш ва пенсия маблағларини муддатидан олдин ечиб олиш
Пенсия ҳисоб рақамини гаровга қўйиш
- Қуйида рўйхати келтирилган сабабларга кўра ва қуйида айтиб ўтилганҳолатларда, иш берувчи пенсия дастурига аъзо бўлган ўз ишчи-ходимига пенсияҳисоб рақамини гаров таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат бериши мумкин вабунда ҳар бир пенсия дастури аъзоси учун жами пенсия маблағларининг 50 % гачабўлган қисмини гаров таъминоти сифатида қўйишга рухсат этилади. Бу ҳолатда,пенсия ҳисоб рақами гаров таъминоти сифатида қўйилган кредит ишчи-ходимгарасмийлаштирилишини назорат қилиш учун пенсия дастури ишончли вакили [урта ва кичик корхоналарпенсия жамгармасига тизими холатида「Саноатда бахтсизходисалардан сугурталаш хакидаги конун」 10-моддага мувофикМехнатни компенсатсия ва фаровонлик корпоратсиясига ишора килинган]иш берувчи биланҳамкорликда иш олиб бориши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақалариникафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 7 ②-моддаси;"Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроситўғрисида”ги Қарорнинг 2 -моддаси; Пенсия таъминоти дастуридан гаров сифатидафойдаланиш, пенсия жамғармасидан оралиқ тўлов олиш учун асос бўладиган сабабларва қаноатлантирилиши талаб қилинадиган шартлар, шунингдек, гаровнинг максималқиймати тўғрисида Эслатма).
· Ишчи-ходим биринчи марта уй-жой харид қилаётган бўлса:
· Асойсий турар-жой сифатида ижарага олинадиган уй учун олдиндан тўланадиган калит пули депозити (Фуқаролик кодексининг 303-моддасига асосан) ёки кафолат депозитини ("Уй-жой ижарасини ҳимоялаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3-2-моддасига асосан) тўлаш керак бўлганда.
※Иш берувчига бу мақсадда ўз пенсия ҳисоб рақамини гаров таъминоти сифатида қўйишига унинг иш берувчида олиб борган бутун бошли узлуксиз меҳнат фаолияти даври давомида фақат 1 марта рухсат берилади.
· Қуйидаги шахслар касал бўлган ёки жароҳат олганда ва уларнинг соғайиши ёки реабилитациялаш қарови учун 6 ой ёки ундан кўп вақт талаб қилинганда ва даволаниш харажатларини тўлаш Даромад солиғи тўғрисидаги қонуннинг ижро тўғрисидаги қарорнинг 118-5 (1) ва (2)-моддасига кўраишчи-ходим томонидан тўланганда:
√Ишчи-ходим
√Ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи
√Ишчи ходимнинг ёки унинг турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган шахс (Даромад солиғи тўғрисида"ги Қонуннинг 50① (3)-моддасида назарда тутилган қарамоғдаги шахс)
· Оралиқ тўлов учун ариза берилган санадан бошлаб 5 йил ичида ишчи-ходимга, "Қарздорларни реабилитация қилиш ва банкротлик тўғрисида"ги Қонунга кўра, банкротлик эълон қилинганда.
· Оралиқ тўлов учун ариза берилган санадан бошлаб 5 йил ичида ишчи-ходимга, "Қарздорларни реабилитация қилиш ва банкротлик тўғрисида"ги Қонунга кўра, шахсий банкротликни реабилитация қилиш бўйича суд иши тартиб-таомилларини бошлаш ҳақида буйруқ берилганда.
· Қуйидаги шахсларнинг ўқиш пулини тўлаш ёки тўй ёки дафн маросими харажатларини тўлаш учун:
√Ишчи-ходим
√Ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи
√Ишчи ходимнинг ёки унинг турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган шахс
· Агар тадбиркорнинг бизнесни тўхтатиб туриши ишчининг иш ҳақини қуйидагича камайтирса:
√ Агар ойлик иш ҳақи ("Ходимнинг пенсия нафақалари таъминоти тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 17-моддаси 1-субпараграфига биноан ўз-ўзини иш билан таъминлаган шахслар ҳолатида сотувлар бўлганда ҳам, қуйидаги амал қилади) бизнесни тўхтатиб туриш даврида (бундан кейинги ўринларда, "базис ой") базис ойдан уч ой олдинги ёки базис ойдан олдинги ойдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 0,30 фоиздан ортиққа камайса.
√ Агар базис ойнинг йили ундан олдинги йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 0,30 дан ортиққа камайган бўлса.
· "Табиий офатлар ва хавфсизликни бошқариш тўғрисида"ги асос Қонуннинг 66-моддаси 1-параграфининг ҳар бир субпараграфида кўрсатилган офатлар туфайли қуйидаги зарарлар кўрилган бўлса.
√ Агар офат минтақадаги уй-жой объектларини супуриб ташласа, тарқатиб юборса ёки қисман вайрон қилса [“Даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддаси 1-параграфининг 3-субпараграфига биноан, уй-жой объектлари фақат обуначи, турмуш ўртоқ ёки ишчи билан бирга яшайдиган қарамоғдаги шахсларга тегишли (шу жумладан турмуш ўртоқ ҳам)].
√ "Даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддаси 1-параграфи 3-субпараграфига биноан обуначининг турмуш ўртоғи ёки обуначи (шу жумладан, турмуш ўртоқ) билан бирга истиқомат қилувчи қарамоғдаги шахс йўқолганда.
√ Агар обуначига офат оқибатида 15 кундан ортиқ касалхонада даволанишни талаб қиладиган даражада зарар йетган бўлса.
Муддатидан олдин пенсия дастуридан маблағларни ечиб олиш
- Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастурига аъзо бўлган ишчи-ходим қуйидаги ҳолатларда пенсия ёшига етмай туриб пенсия дастуридан маблағларини ечиб олиши мумкин ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 14-моддаси):
· Ишчи-ходим биринчи марта уй-жой харид қилаётган бўлса;
· Асойсий турар-жой сифатида ижарага олинадиган уй учун олдиндан тўланадиган калит пули депозити (Фуқаролик кодексининг 303-моддасига асосан) ёки кафолат депозитини ("Уй-жой ижарасини ҳимоялаш тўғрисида"ги Қонуннинг 3-2-моддасига асосан) тўлаш керак бўлганда.
※Ишчи-ходимга уй ижараси депозит тўловини тўлаш мақсадида пенсия дастуридан маблағларни муддатидан олдин ечиб олишига унинг иш берувчида олиб борган бутун бошли узлуксиз меҳнат фаолияти даври давомида фақат 1 марта рухсат берилади.
· "Табиий офатлар ва хавфсизликни бошқариш тўғрисида"ги асос Қонуннинг 66-моддаси 1-параграфининг ҳар бир субпараграфида назарда тутилган зарарлар кўрилган бўлса.
√ Агар офат минтақадаги уй-жой объектларини супуриб ташласа, тарқатиб юборса ёки қисман вайрон қилса [“Даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддаси 1-параграфининг 3-субпараграфига биноан, уй-жой объектлари фақат обуначи, турмуш ўртоқ ёки ишчи билан бирга яшайдиган қарамоғдаги шахсларга тегишли (шу жумладан турмуш ўртоқ ҳам)].
√ "Даромад солиғи тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддаси 1-параграфи 3-субпараграфига биноан обуначининг турмуш ўртоғи ёки обуначи (шу жумладан, турмуш ўртоқ) билан бирга истиқомат қилувчи қарамоғдаги шахс йўқолганда.
√ Агар обуначига офат оқибатида 15 кундан ортиқ касалхонада даволанишни талаб қиладиган даражада зарар етган бўлса.
· Қуйидаги шахслар касал бўлган ёки жароҳат олганда ва уларнинг соғайиши ёки реабилитациялаш қарови учун 6 ой ёки ундан кўп вақт талаб қилинганда ва унинг даволаниш харажатлари унинг йиллик иш ҳақининг 125/1000 миқдорида ишчи-ходим томонидан тўланганда:
√Ишчи-ходим
√Ишчи-ходимнинг турмуш ўртоғи
√Ишчи ходимнинг ёки унинг турмуш ўртоғининг қарамоғида бўлган шахс
· Пенсия маблағларини муддатидан олдин ечиб олиш учун ариза берилган санадан бошлаб 5 йил ичида ишчи-ходимга, "Қарздорларни реабилитация қилиш ва банкротлик тўғрисида"ги Қонунга кўра, банкротлик эълон қилинганда.
· Пенсия маблағларини муддатидан олдин ечиб олиш учун ариза берилган санадан бошлаб 5 йил ичида ишчи-ходимга, "Қарздорларни реабилитация қилиш ва банкротлик тўғрисида"ги Қонунга кўра, шахсий банкротлик реабилитацияси бўйича суд иши тартиб-таомилларини бошлаш ҳақида буйруқ берилганда.
· Агар обуначи пенсия таъминоти тизими бўйича иш ҳақи олиш учун кредитларни гаров билан сўндирмоқчи бўлса ва агар иш Бандлик ва меҳнат Вазирлигининг қарорига биноан эълон қилинган сабабларга мос келадиган бўлса.
※ Агар обуначи юқоридаги сабабларга кўра пенсия захираларини ечиб олишни ният қилса,захира миқдори кредитнинг асосий қисми ва фоизларини тўлаш учун зарур бўлган харажатлардан кам бўлади.