UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Пенсия дастурини ташкил этиш ва ҳоказолар
Иш берувчининг пенсия дастури ташкил этиш ва таклиф этиш ваколати
- Ишчи-ходимларга пенсия нафақаларини таъминлаш учун иш берувчидан қуйидаги уч пенсия дастуридан бир ёки бир нечтасини ташкил этиш талаб қилинади ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ①-моддаси).
※Узлуксиз меҳнат фаолияти даври 1 йилдан кам бўлган ва 4 ҳафталиқ ўртача қиймат ҳисобида ҳисоблаганда ҳафталик иш соатлари сони 15 соатдан кам бўлган ишчи-ходимларни пенсия дастури қамраб олмайди ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ①-моддасининг махсус эслатмаси).
- Агар корхонада жами ишчи-ходимларнинг ярмидан кўпи аъзо бўлган касаба уюшмаси мавжуд бўлса, иш берувчи пенсия дастурини ташкил этаётгандан ушбу касаба уюшмаси билан дастур борасида маслаҳатлашиши ва уларнинг розилигини олиши керак (агар бундай касаба уюшмаси бўлмаса, жами ишчи-ходимларнинг ярмидан кўп қисмининг розилигини олиши керак) ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ③ ва ④ -моддаси).
Барча ишчи-ходимлар учун пенсия нафақаларига оид бир хил ва тенг қоидалар
- Пенсия дастурини ташкил этаётганда, иш берувчи маълум тоифадаги ишчи-ходимларга нисбатан дискриминацияга (камситиш) йўл қўймаслиги керак, жумладан, ишчи-ходимга қараб пенсия нафақалари миқдорини турлича белгилаш ёки пенсия бадаллари миқдорини ҳисоблашда турлича формулаларни қўллаш каби ҳолатларга қўл ўриши таъқиқланади ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 4 ②-моддаси).
- Пенсия дастурини ишлаб чиқишда барча ишчи-ходимлар учун бир хил қоидаларни қўлламаганлик учун 2 йилгача қамоқ ёки 20 миллион вонгача жарима жазоси қўлланиши мумкин ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 45 (1)-моддаси).