UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Пенсия дастури ишончли вакилининг вазифалари ва мажбуриятлари
Ишонч вакилнинг пенсия дастури манфаатларини ҳимоя қилиши
- Пенсия дастури ишончли вакили дастур аъзолари олдидаги мажбуриятларини кераклича эътибор ва қунт билан адо этиши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 33 ①-моддаси).
Шартнома мажбуриятларини бажариш
- Пенсия дастури ишончли вакили қуйидаги шартнома мажбуриятларини бажариши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 33 ②, 28 ①, ва29 ①-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 22①-моддаси):

Тасниф гуруҳи

Тавсифи

Операцияларни бошқариш хизматлари бўйича шартнома шартлари

▪ Иш берувчи ёки унинг ишчи-ходимларига пенсия таъминотига ўтказилган маблағларни инвестициялаш учун танланган инвестициялаш усуллари ҳақида маълумот ва ҳар бир инвестициялаш усули ҳақида тушунтириш бериш.

▪ Олдиндан яратилган бошкарув тизимини яратиш ваишлатиш ишлари (Фақат Қатъий белгиланган турдаги нафақа тўлови дастурига тааллуқли).

▪ Дастур фаолияти қандай бораётгани ҳақида маълумотларни қайд этиб бориш ва сақлаш ва бу ҳақида мижозларга маълумот бериш.

▪ Активларни бошқариш бўйича жавобгар бўлган дастур васийига иш берувчи ёки ишчи-ходимлар танлаган инвестициялаш усуллари ҳақида маълумот бериш.

▪ Шахсий пенсия ҳисоб рақамиларини очиш ва бошқариш.

▪ Иш берувчи томонидан сўралса, унинг ишчи-ходимларига пенсия дастури ҳақида таълим бериш.

▪ Агар ишончли вакил, шунингдек, пенсия дастури маъмури вазифасини ҳам бажарса, унда у қуйидаги вазифаларни ҳам бажаради:

√Пенсия таъминотига ажратиладиган нафақалар ёки бадалларни ҳисоблаш;

√Ишчи-ходим пенсияга чиққанда ёки пенсия нафақаларини ишчи-ходимга тўлаб беришни талаб этадиган бошқа вазиятлар пайдо бўлганда, бу ҳақида иш берувчи томонидан тайинланган нафақаларни расмийлаштирувчи сифатида ишончли вакилга хабар бериш; ва

√Агар иш берувчи қатъий белгиланган нафақали пенсия дастури доирасида операцияларни бошқариш хизматлари ва активларни бошқариш хизматлари бўйича бирдан ортиқ ишончли вакил билан шартномалар тузган бўлса, пенсия дастури маъмури сифатида хизмат кўрсатувчи ишончли вакил ишончли вакиллар ўртасида ўзаро мувофиқликни яхши йўлга қўйиш ва дастурнинг турли элементларини интеграциялаш учун зарур бўлган чораларни кўриши керак, жумладан, янги аъзоларни рўйхатга олиш ва манфаатли томонларни дастур фаолияти қандай бораётгани ҳақида хабардор қилиш ва ҳоказоларни амалга ошириши керак.

Активларни бошқариш хизматлари бўйича шартнома шартлари

▪ Пенсия ҳисоб рақамиларини очиш ва бошқариш.

▪ Пенсия таъминотига ажратиладиган нафақалар ёки бадалларни қабул қилиш.

▪ Пенсия таъминотига ажратилган маблағларга васийлик қилиш ва уларни бошқариш.

▪ Пенсия дастури бўйича операцияларни бошқариш хизматлари бўйича жавобгар ҳисобланган ишончли вакил томонидан инвестициялашга оид йўриқларни бажариш.

▪ Пенсия нафақаларини ишчи-ходимга тўлаб бериш.