UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Иш берувчиларнинг вазифалари ва мажбуриятлари
Пенсия дастури фаолиятига оид вазифалар ва мажбуриятлари
- Иш берувчи тегишли қонунлар, пенсия дастури устави ва урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармаси намунавий шартномасига риоя қилиши, пенсия дастури барқарор фаолиятини таъминлашучун қуйидаги вазифаларини етарлича эътибор ва қунт билан адо этиши керак("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"гиҚонуннинг32 ① -моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаштўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 31-моддаси):
· Иш берувчи пенсия дастури учун ишончли вакил ва/ёки васий сифатида хизмат кўрсатадиган молия муассасасини бир қатор омилларни синчковлик билан ҳисобга олган ҳолда танлаши керак, жумладан, унинг операцияларни бошқариш ва активларни бошқариш хизматларини кўрсатиш имкониятлари ва салоҳияти ва ўз соҳасидаги умумий тажрибаси ва пенсия дастурлари бўйича экспертлик салоҳиятини ҳисобга олиши керак.
※Бандлик ва меҳнат Вазирлигига пенсия дастури устави ҳақида маълумот бераётганда ёки агар пенсия дастури ишончли вакили янги танланган бўлса ёки ўзгартирилган бўлса, 300 ёки ундан ортиқ ишчи-ходимга эга иш берувчи ишончли вакил танланиши ёки ўзгартирилишининг сабабини ёзма шаклда тақдим этиши керак..
· Иш берувчи пенсия дастурини бошқарувчи ишончли вакилга ва Корея мехнат фаровонлиги корпоратсиясига ("Ходимларнинг пенсиятаъминотининг кафолати тўғрисида" ги Қонуннинг 4(6)-моддасига биноан бирнечта ишончли бошқарувчи вакиллар билан пенсия маблағларини бошқариш тўғрисидашартнома имзолаган тақдирда, етакчи муассаса назарда тутилмоқда) иш берувчинингбадалларини ҳисоблаш ва унинг "Ходимларнинг пенсия таъминотининг кафолатитўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига биноан иш ҳақини тўлаш қобилиятинианиқлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан, масалан,жамоавий битим,меҳнатқоидалари,меҳнат шартномалари ва иш ҳақлари тўғрисидаги ведомостларни тақдимэтиши лозим.
· Агар пенсия дастури ишончли вакилига еки мутахассис ташкилотга пенсия дастури аъзоларигатаълим бериш вазифаси топширилса, ишчи-ходимлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб таълим олишиучун иш берувчи барча зарур ёрдамни таъминлаши керак.
· Етакчи муассасани танлашда ёки ўзгартиришда иш берувчи бу ҳақда пенсия маблағларини бошқарувчи ишончли вакилга янги вакил танланган ёки ўзгартирилган кундан бошлаб 7кун ичида хабар беради.
Ишчи-ходимларга пенсия дастури ҳақида таълим бериш вазифаси
- Қатъий белгиланган турдаги нафақа тўлови пенсия дастури еки Қатъийбелгиланган турдаги нафақа тўловипенсия дастурини таклиф этадиган иш берувчи камида 1 йилда бир марта дастурфаолияти қандай бораётгани ҳақида ишчи-ходимларни хабардор қилиши керак вауларга қуйидагилар ҳақида таълим бериши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсиянафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг32 ② -моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақалариникафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 32 ①-моддаси)

Тасниф гуруҳи

Тавсифи

Умумий маълумот

▪ Пенсия нафақаси турлари, ҳар бир нафақа туридан фойдаланиш учун қўйиладиган шартлар ва уларнинг миқдори ва турли пенсия нафақаси турлари ўртасидаги бошқа фарқлар.

▪ Пенсия ҳисоб рақамини гаровга қўйиш, ҳисоб рақамдан пенсия нафақаларини муддатидан олдин ечиб олиш ва пенсия жамғармасига ўтказиладиган маблағларнинг кечиктирилганлиги учун фоизларга оид қоидалар.

▪ Пенсия ҳисобига ўтказиладиган нафақа тўловлар ёки бадал тўловларни ҳисоблашда асос ҳисобланадиган ишчи-ходим иш ҳақининг таркибий қисмлари.

▪ Ходим ишдан бушаганда нафакаларни тулаш коидалари ва шахсий пенсия жамгармаси тизими еки урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармасига азоларнинг кушимча тулови ҳисоб рақамига ўткартириш тартибига боглик масалалар.

▪ Пенсия нафақаларини солиққа тортиш, жумладан, пенсия даромад солиғи ва пенсияга чиққандаги даромад солиғи ҳақида маълумот.

▪ Иш берувчи пенсия дастурини тўхтатганда ёки тугатганда ишчи-ходимлар пенсиясини ҳимоялаш учун кўрилган чоралар.

▪ Пенсия дастури аъзоларининг даромад, ёш ва узлуксиз меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб активлар ва мажбуриятларни бошқаришига оид умумий йўриқлар ва ҳаётнинг қарилик босқичини режалаштиришнинг муҳимлиги ҳақида тушунтириш.

Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури

▪ Охирги 3 йилда пенсия ҳисоб рақамига ўтказилган нафақа тўловлар.

▪ Пенсия дастури турига кўра ўтказиладиган нафақаларнинг стандарт миқдори.

▪ Олдинги ҳисобот йили охиридаги ҳолатга кўра, пенсия ҳисоб рақамига ўтказилган нафақалар балансининг энг кам нафақалар миқдорига нисбати.

▪ Агар молийвий барқарорлаш режаси жорий этилган бўлса, ушбу режанинг тафсилотлари ва унга қанчалик риоя қилинганлиги.

▪ Пенсия нафақаларининг қандай инветицияланиши ва инвестициялаш бўйича қўйилган мақсад ҳақида маълумот.

Қатъий белгиланган бадалли пенсия дастури

▪ Иш берувчи ажратган пенсия бадаллари миқдори ва уларни тўлаш графиги ва ҳолати.

▪ Агар қатъий белгиланган бадалли пенсия дастури икки ёки ундан ортиқ иш берувчи томонидан биргаликда таклиф этилган бўлса, стандарт устав ва стандарт шартнома ҳақида маълумот.

▪ Диверсификацияланган инвестициялаш ва ўтказилган пенсия бадалларини барқарор бошқаришни таъминлашга қаратилган бошқа инвестициялаш қоидалари.

▪ Пенсия дастури ишончли вакиллари томонидан таклиф этилган коллектив инвестициялаш қимматли қоғозлари ва бошқа инвестициялаш каналлари, жумладан, даромад структураси, ориентир сотув нархлари, инвестиция риски ва хизмат ҳақлари ҳақида маълумот.

Қатъий белгиланган нафақали пенсия нафақалари камайишини олдини олиш чоралари
- Қуйидаги ҳолатлар содир бўлганда, қатъий белгиланган нафақа тўловлипенсия дастурини йўлга қўйган иш берувчи ишчиларга пенсия нафақлари камайишимумкинлиги ҳақида олдиндан хабар бериши ва ишчилар вакиллари биланмуҳокамаларни олиб бориш орқали Қатъий белгиланган турдаги нафақа тўлови пенсия еки урта ва кичиккорхоналар пенсия жамгармасига тизимига узгартириш, пенсия нафақаларикамайишини олдини олиш чораларини, масалан, пенсия дастурини қатъий белгиланганбадал тўловли пенсия дастурига ўтиш ёки пенсия нафақларини ҳисоблаш мезонларинитакомиллаштириш каби чораларни кўришга қаратилган зарурий саъй-ҳаракатларниамалга ошириши керак (“Ишчилар пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида”гиҚонуннинг 32(5)-моддаси)
· Иш берувчи маълум ёшга, ишчининг узлуксиз меҳнат фаолиятига қараб иш ҳақларига ўзгартиришлар қилишни ёки иш ҳақи миқдори ва ҳажмига ўзгартиришлар қилишни ёки жамоавий меҳнат шартномаси, меҳнат фаолияти қоидалари ва ҳоказолар асосида пенсияга чиқиш ёшини кафолатлашни кўзда тутувчи тизимни жорий қилмоқчи бўлса;
· Кунига 1 ёки ундан кўпроқ соатга ёки ҳафтасига 5 ёки ундан кўпроқ соатга қисқартирилган иш вақти режими жорий қилинганлиги боис ишчилар 3 ой ёки ундан кўпроқ вақт меҳнат фаолиятини давом эттиришлари ҳақида иш берувчи ва ишчилар ўртасида келишув бўлса;
· Иш соатлари сони қисқарганлиги боис ишчиларнинг иш ҳақи камайганда;
· “Ишчиларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Меъёрларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлса.
- Ишчиларга пенсия нафақлари камайиши мумкинлиги ҳақида хабар бермаган ва пенсия нафақалари камайишини олдини олиш чораларини кўрмаган иш берувчига беш миллион вонгача жарима қўлланилади