Пенсия дастурлари турлари
Пенсия дастурларининг қандай турлари мавжуд?
- Пенсия дастурларининг асосий уч тури мавжуд: қатъий белгиланган нафақа тўловлари билан жамғариб бориладиган пенсия дастури,қатъий белгиланган бадаллар билан жамғариб бориладиган пенсия дастури ва якка тартибдаги пенсия дастури ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонун 2 (7)-моддаси):
Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури
|
Қатъий белгиланган бадалли пенсия дастури
|
Якка тартибдаги пенсия дастури
|
▪ Бу пенсия дастурида ишчи-ходим пенсияга чиққанда оладиган пенсия таъминоти олдиндан белгиланган нафақа тўловларни жамғариб бориш ҳисобига шакллантирилади. ▪ Иш берувчи ишчи-ходимнинг пенсия ҳисоб рақамига нафақа тўловларни ўтказиб боради ва уни бошқаради.
|
▪ Бу пенсия дастурида иш берувчи ишчи-ходимнинг пенсия ҳисоб рақамига олдиндан белгиланган пенсия бадалларини ўтказиб боради, бадал миқдори йиллик иш ҳақининг 1/12 қисмига тенг бўлади. ▪ Бу пенсия дастурида ишчи-ходим ўз пенсия ҳисоб рақамини ўзи бошқаради ва пенсия ёшига етганда жамғарилган бадаллар жамини ва инвестицион фаолиятдан олинган фойдаларнинг тўпланган суммасини олади.
|
Бу дастур ишчи-ходим ишдан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда оладиган пенсия нафақаларини шахсий пенсия жамғарма ҳисоб рақамида сақлаш имконини беради.
|
<Манба: Бандлик ва меҳнат Вазирлиги веб-сайти>
|
Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури
Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастурининг мақсади
- "Қатъий белгиланган нафақали пенсия дастури" шундай пенсия дастурики, унда ишчи-ходим пенсияга чиққанда оладиган пенсия таъминоти олдиндан белгиланган нафақа тўловларни жамғариб бориш ҳисобига шакллантирилади ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 2 (8)-моддаси).
- Иш берувчи ҳар йили пенсия жамғармасига нафақа тўловлари қилиб боради, бунинг учун пенсия дастурининг ишончли вакили сифатида хизмат қиладиган молия муассасасига нафақа маблағларини ўтказади. Ишчи-ходим пенсияга чиққандан сўнг олдиндан қатъий белгиланган ушбу пулларини олади, пенсия жамғармасининг инвестицион фаолияти натижалари қандай бўлишидан қатъий назар (Манба: Пенсия дастурлари, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастурини жорий этиш
- Қатъий белгиланган нафақали пенсия дастурини жорий қилмоқчи бўлган иш берувчи ушбу дастур устави лойиҳасини ишлаб чиқиши керак, устав лойиҳаси ишчи-ходимлар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқилиши ёки устав иш берувчи ва ишчи ходимлар ўртасидаги фикрлар якдиллигини ифода этиши керак ҳамда устав қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак, шунингдек, иш берувчи ушбу устав ҳақида Бандлик ва меҳнат Вазирлигига маълумот бериши керак, шу билан бирга, пенсия дастурида уставида қуйидаги қоидалар ўрин олиши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 4 ① -моддаси):
· Пенсия дастури ишончли вакили ва васийи сифатида хизмат кўрсатадиган молия муассасасини танлаш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурига аъзо бўлувчилар тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурига аъзо бўлиш даври тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия нафақалари миқдори тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия нафақаларини қоплаш учун зарур молиявий манбаларни таъминлаш тўғрисидаги қоидалар;
· Нафақалар турлари ва уларни олиш шартлари;
· Операцияларни бошқариш хизматлари ва активларни бошқариш хизматлари бўйича шартномалар имзолаш ва уларни бекор қилиш ва бекор қилинган тақдирда, шартнома ҳуқуқини учинчи томонга ўтказиш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастури фаолияти қандай бораётгани ҳақида маълумот бериш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастури аъзоси пенсияга чиқиши ва пенсия пулларини тўлаб бериш талаб этиладиган бошқа вазиятлар, шунингдек, тўловни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурини тугатиш ёки тўхтатиш учун асос бўладиган сабаблар ва шу жараёнган тегишли бошқа тартиб-таомиллар тўғрисидаги қоидалар;
· Операцияларни бошқариш хизматлари ва активларни бошқариш хизматлари учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастури аъзоларига пенсия дастури ҳақида таълим бериш усули ва тартиблари тўғрисидаги қоидалар; ва
· Бирдан ортиқ нафака пенсия берувчи корхона операцияларни бошқариш хизматлари хакида шартнома тузган тақдирда вужудга келадиган муаммоларни қандай ҳал этиш тўғрисидаги қоидалар билан боглик масалалар [пенсия дастури аъзоси шахсий пенсия ҳисоб рақамига еки кичик корхоналар пенсия жамгармаси аъзалари кушимча тулов хисоб вараги белгиламанган холатларда, шу жумладан нафакалар утказиладиган пенсия таъминотчисини тайинлаш билан боглик масалалар]
Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастури
Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастурининг мақсади
- "Қатъий белгиланган бадалли пенсия дастури" шундай пенсия дастурки, унда иш берувчи ишчи-ходим пенсия ҳисоб рақамига олдиндан белгиланган бадал тўловларни ўтказиб боради ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 2 (9)-моддаси).
- Иш берувчи тўлайдиган бадаллар (ҳар йил учун камида йиллик иш ҳақининг 1/12 қисмига тенг миқдорда) ишчи-ходимлар пенсия ҳисоб рақамига белгиланган график асосида ўтказиб борилади. Пенсия ҳисоб рақамини ишчи-ходимнинг ўзи бошқаради ва у иш берувчи тўказадиган бадаллардан ташқари ўзи ҳам ушбу ҳисоб рақамга пул ўтказиб туриши мумкин (Манба: Пенсия дастурлари, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастурини жорий этиш
- Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастурини жорий қилмоқчи бўлган иш берувчи ушбу дастур устави лойиҳасини ишлаб чиқиши керак, устав лойиҳаси ишчи-ходимлар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқилиши ёки устав иш берувчи ва ишчи ходимлар ўртасидаги фикрлар якдиллигини ифода этиши керак ҳамда устав қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак, шунингдек, иш берувчи ушбу устав ҳақида Бандлик ва меҳнат Вазирлигига маълумот бериши керак, шу билан бирга, пенсия дастури уставида қуйидаги қоидалар ўрин олиши керак ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 19 ①-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 10 ① ва ② -моддаси):
· Иш берувчи тўлайдиган бадаллар тўғрисидаги қоидалар;
· Иш берувчи томонидан тўланадиган бадаллари депозитини белгилаш ва тулаш тўғрисидаги қоидалар;
· Тўланган бадалларни бошқариш ва инвестициялаш тўғрисидаги қоидалар;
· Тўланган пенсия бадалларини бошқариш ва инвестициялаш усуллари ва маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қоидалар;
· Олдиндан белгиланган бошкарув тизимига оид масалалар
· Пенсия бадалларини муддатидан олдин ечиб олиш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастури ишончли вакили ва васийи сифатида хизмат кўрсатадиган молия муассасасини танлаш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурига аъзо бўлувчилар тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурига аъзо бўлиш даври тўғрисидаги қоидалар;
· Нафақалар турлари ва уларни олиш шартлари;
· Операцияларни бошқариш хизматлари ва активларни бошқариш хизматлари бўйича шартномалар имзолаш ва уларни бекор қилиш ва бекор қилинган тақдирда, шартнома ҳуқуқини учинчи томонга ўтказиш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия таъминоти дастури фаолияти қандай бораётгани ҳақида маълумот бериш тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастури аъзоси пенсияга чиқиши ва пенсия пулларини тўлаб бериш талаб этиладиган бошқа вазиятлар, шунингдек, тўловни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги қоидалар;
· Пенсия дастурини тугатиш ёки тўхтатиш учун асос бўладиган сабаблар ва шу жараёнган тегишли бошқа тартиб-таомиллар тўғрисидаги қоидалар;
· Операцияларни бошқариш хизматлари ва активларни бошқариш хизматлари учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги қоидалар; ва
※Бу хизмат ҳақлари, одатда, иш берувчи томонидан тўланса-да, ишчи-ходим пенсия ҳисоб рақамига ўзи қўшимча пул ўтказиши билан боғлиқ хизмат ҳақларини ишчи-ходимнинг ўзи тўлайди.
· Пенсия дастури аъзоларига пенсия дастури ҳақида таълим бериш усули ва тартиблари тўғрисидаги қоидалар.
Якка тартибдаги пенсия дастури
Якка тартибдаги пенсия дастурининг мақсади
- "Якка тартибдаги пенсия дастури" шундай дастурки, у ишчи-ходимга ишдан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда оладиган пенсия нафақаларини шахсий пенсия ҳисоб рақамида сақлаш имконини беради (Манба: Пенсия дастурлари, Бандлик ва меҳнат Вазирлиги).
- Якка тартибдаги пенсия дастурига аъзо бўлган шахслар пенсия таъминоти учун маблағларни ўз шахсий ҳисобларидан ўтказиб борадилар ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 24 ③-моддаси).
※Аммо пенсия таъминоти жамғармасига ўтказиладиган йиллик маблағлар жами миқдори 18 миллиондан ошиши мумкин эмас (агар бирдан ортиқ пенсия ҳисоб рақами бўлса, барча ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағларнинг жами). Бунга олдинги иш берувчидан олинган пенсия маблағлари кирмайди ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 24 ③-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 17-2 моддаси).
Якка тартибдаги пенсия дастурини ташкил этиш
- Якка тартибдаги пенсия дастурини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ишчи-ходимдан қуйидаги мезонлардан бирини қаноатлантириш талаб этилади ("Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 24 ②-моддаси; "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 17-моддаси):
· Пенсия нафақаларини бир йўла бир марта бериладиган тақсимот кўринишида олган шахслар;
· Қатъий белгиланган турдаги нафақа тўлови пенсия дастури, еки урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармаси тизимига аъзо бўлган вақўшимчасига ўз шахсий маблағлари ҳисобига жамғариладиган якка тартибдаги пенсиядастурини ташкил этмоқчи бўлган шахслар;
· Якка тартибдаги тадбиркорлар;
· Узлуксиз меҳнат фаолияти даврига асосланган ҳолда 1 йилдан кам бўлган меҳнат фаолияти даври учун пенсия нафақалари бермайдиган иш берувчиларда меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар;
· 4 ҳафталик ўртача кўрсаткичга асосланган ҳолда 15 соатдан кам бўлган ҳафталик соатлари учун пенсия нафақалари бермайдиган иш берувчиларда меҳнат фаолиятини олиб борувчи шахслар;
· Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақалари дастурига аъзо бўлган шахслар;
· Давлат ишида ишловчилар;
· Ҳарбий ходимлар;
· Ўқитувчилар; ёки
· Махсус почта идоралари ишчи-ходимлари.