UZBEK

Пенсия таъминоти дастурлари
Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақалари дастурини ташкил этиш
Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақалари дастури
- Бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақалари дастурини ташкил этадиган иш берувчи дастурни шундай белгилаши керакки, бунда пенсияга чиқадиган ишчи-ходимларга узлуксиз меҳнат фаолиятининг ҳар йили учун камида 30 кунлик иш ҳақи миқдорига тенг суммада пенсия нафақалари тўланиши керак ("Ишчи ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 8 ①-моддаси).
Бошқа эквивалент пенсия нафақаси схемалари
- 2005 йил 1 декабрдан олдин ташкил этилган пенсия суғуртаси ёки бир йўла бир мартада бериладиган пенсия трасти, бунда ишчи-ходим суғурталанувчи ёки бенефициар сифатида рўйхатга олинади ва ишчи-ходим пенсияга чиққанда унга бир йўла бир мартада бериладиган тақсимот нафақа ёки ишчи-ходим умрининг охиригача бериб бориладиган йиллик нафақа (аннуитет) берилади ва бундай дастурлар қуйида санаб ўтиладиган шартларни қаноатлантирса, улар бир йўла бир мартада бериладиган пенсия дастури ҳисобланади ["Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида"ги Қонуннинг қўшимча қоидалари 2 ①-моддаси (10967-сонли қонун, 7/25/2011); "Ишчи-ходимларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Қарорнинг 4 ①-моддаси (23987-сонли Президент Қарори,7/24/ 2012)]:
· Пенсия суғуртасини таклиф этувчи молия муассасаси (кейинги ўринларда “суғурта компанияси”деб юритилади) пенсияга чиқадиган ишчи-ходимларга қуйидаги икки вариантдан бирин и танлашни таклиф этади: бир мартада бериладиган тақсимот ёки аннуитет (бир мартада бериладиган пенсия трастига тааллуқли эмас).
※Шуни эсда тутингки, узлуксиз меҳнат фаолияти даври 1 йилдан кам бўлган ишчи-ходимлар пенсия нафақалари олиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар,хоҳ у бир мартда бериладиган пенсия нафақалари бўлсин, хоҳ у йиллик нафақа (аннуитет) бўлсин ва бу ҳолатда бу нафақалар иш берувчи ҳисобига ўтади.
· Агар пенсия суғурта полиси ёки шунга ўхшаш шартномалар бекор қилинса, нафақа пуллари (кейинги ўринларда"бекор қилинганлик натижасида қайтариладиган нафақа пуллар" деб юритилади) суғурталануви ёки бенефициар ҳисобланган ишчи-ходимга қайтарилади.
※Аммо агар ишчи-ходимнинг узлуксиз меҳнат фаолияти даври 1 йилдан кам бўлса, бекор қилинганлик натижасида қайтариладиган нафақа пуллар иш берувчи ҳисобига ўтади.
· Суғурталануви ёки бенефициар сифатида пенсия суғурта полиси бўйича бир йўла бир мартада бериладиган тақсимот нафақа ёки йиллик нафақа (аннуитет) ёки бекор қилинганлик натижасида қайтариладиган нафақа пулларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ишчи-ходим ушбу суғурта полисига эгалик ҳуқуқини учинчи томонга ўтказиш ёки гаровга қўйиш ҳуқуқига эга эмас.
· Суғурта компаниясидан суғурта шартномаси имзоланишидан олдин суғурталануви ёки бенефициарга суғурта шартномасининг барча шартларини аниқ ва равшан тушунтириши ва шартнома имзолангандан сўнг уни хабардор қилиши талаб этилади.
· Суғурта компаниясидан йил давомида иш берувчи томонидан тўланган пенсия суғуртаси бадаллари ёки пенсия трастига ўтказилган пенсия ажратмалари ҳақида ва ишчи-ходим пенсияга чиққанда оладиган бир йўла бериладиган тақсимот нафақалари ёки ойлик аннуитет миқдори ҳақидаги йиллик хабарномаларни суғурталануви ёки бенефициарга жўнатиб туриши талаб этилади.
Пенсия нафақалари камайишини олдини олиш чоралари
- Қуйидаги ҳолатлар содир бўлганда, қатъий белгиланган нафақа тўловлипенсия дастурини йўлга қўйган иш берувчи ишчиларга пенсия нафақлари камайишимумкинлиги ҳақида олдиндан хабар бериши ва ишчилар вакиллари биланмуҳокамаларни олиб бориш орқали пенсия нафақалари камайишини олдини олишчораларини, масалан, пенсия дастурини қатъий белгиланган бадал тўловли пенсиядастурига ўтиш ёки урта ва кичик корхоналар пенсия жамгармаси тизимига узгартириш, пенсия нафақларини ҳисоблаш мезонларини такомиллаштириш каби чораларникўришга қаратилган зарурий саъй-ҳаракатларни амалга ошириши керак (“Ишчиларпенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 32(5)-моддаси)
· Иш берувчи маълум ёшга, ишчининг узлуксиз меҳнат фаолиятига қараб иш ҳақларига ўзгартиришлар қилишни ёки иш ҳақи миқдори ва ҳажмига ўзгартиришлар қилишни ёки жамоавий меҳнат шартномаси, меҳнат фаолияти қоидалари ва ҳоказолар асосида пенсияга чиқиш ёшини кафолатлашни кўзда тутувчи тизимни жорий қилмоқчи бўлса;
· Кунига 1 ёки ундан кўпроқ соатга ёки ҳафтасига 5 ёки ундан кўпроқ соатга қисқартирилган иш вақти режими жорий қилинганлиги боис ишчилар 3 ой ёки ундан кўпроқ вақт меҳнат фаолиятини давом эттиришлари ҳақида иш берувчи ва ишчилар ўртасида келишув бўлса;
· Иш соатлари сони қисқарганлиги боис ишчиларнинг иш ҳақи камайганда;
· “Ишчиларнинг пенсия нафақаларини кафолатлаш тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида”ги Меъёрларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлса.
- Ишчиларга пенсия нафақлари камайиши мумкинлиги ҳақида хабар бермаган ва пенсия нафақалари камайишини олдини олиш чораларини кўрмаган иш берувчига беш миллион вонгача жарима қўлланилади