UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Қайта ўрганиб чиқиш ҳақида талабномалардаги томонлар
Қайта ўрганиб чиқиш талабгори
- Ўрганиб чиқиш талаби юзасидан чиқарилган қарордан қониқмаган ҳар қандай шахс Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси бўйича қарорларни қайта кўриб чиқиш Қўмитасига қайта кўриб чиқиш ҳақида талабнома тақдим этиши мумкин (кейинги ўринларда "Қайта кўриб чиқиш Қўмитаси" деб юритилади) ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 106 (1)-моддаси.
- -Касб касалликлари бўйича экспертлар Қўмитаси томонидан ўрганилган суғурта бўйича моддий ёрдам масаласи юзасидан чиқарилган қарордан қониқмаган ҳар қандай шахс, "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 103-моддасига асосан, қарорни ўрганиб чиқиш ҳақида талабнома тақдим этиб ўтирмасдан, бевосита қарорни қайта ўрганиб чиқиш ҳақида талабнома тақдим этиши мумкин ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 106 (1)-моддаси).
Қайта ўрганиб чиқиш талабгори мақомининг мерос бўлиб ўтиши
- Қайта ўрганиб чиқиш талабгори вафот этганда, агар ушбу марҳум талабгор суғурта бўйича моддий ёрдамлар оладиган бенефициар шахс бўлса, "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 62 (1) ёки 81-моддасида белгилаб қўйилганидек, унинг талабгорлик мақоми унинг оила аъзоларига ўтади ва агар улар йўқ бўлса, марҳумнинг меросхўрига ёки бўлмаса, ўрганиб чиқиш ёки қайта ўрганиб чиқиш талабининг предмети ҳисобланган суғурта моддий ёрдамига нисбатан маълум ҳуқуқ ёки манфаатга эга бўлган бошқа шахсга ўтади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 110-моддаси).
Қайта ўрганиб чиқиш ҳақида талабномадаги апелляция бўйича жавобгар
- Суғурта бўйича моддий ёрдам масаласида қарор қабул қилган Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизмати қайта ўрганиб чиқиш талаби бўйича шикоятидаги жавобгар томон ҳисобланади ("Маъмурий апелляциялар тўғрисида"ги Қонуннинг 17 (1)-моддаси ва "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 111 (3)-моддаси