UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Ўрганиб чиқиш ҳақида талабномалардаги томонлар
Ўрганиб чиқиш талабгори
- Ўрганиб чиқиш талабгори дейилганда, суғурта бўйича моддий ёрдамлар масаласида қабул қилинган қарор ва ҳоказолар бўйича ўрганиб чиқиш талаби натижасига нисбатан норозилик шикояти билдирган ҳолда қарорнинг бекор қилиниши ёки унинг ўзгартирилишини талаб қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга шахс тушинилади ("Маъмурий апелляциялар “тўғрисида”ги” Қонуннинг 13 (1)-моддаси ва "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 111 (3)-моддаси.
Ўрганиб чиқиш талабгори мақомининг мерос бўлиб ўтиши
- Ўрганиб чиқиш ёки қайта ўрганиб чиқиш талабгори вафот этганда, агар ушбу марҳум талабгор суғурта бўйича моддий ёрдамлар оладиган бенефициар шахс бўлса, унинг талабгорлик мақоми унинг оила аъзоларига ўтади ва агар улар йўқ бўлса, марҳумнинг меросхўрига ёки бўлмаса, ўрганиб чиқиш ёки қайта ўрганиб чиқиш талабининг предмети ҳисобланган суғурта моддий ёрдамига нисбатан маълум ҳуқуқ ёки манфаатга эга бўлган бошқа шахсга ўтади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 110-моддаси).
Апелляция бўйича жавобгар
- Суғурта бўйича моддий ёрдам масаласида қарор қабул қилган Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизмати ўрганиб чиқиш талаби бўйича шикоятидаги жавобгар томон ҳисобланади ("Маъмурий апелляциялар тўғрисида"ги Қонуннинг 17 (1)-моддаси ва "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 111 (3)-моддаси.