UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Касбий реабилитация учун моддий ёрдам
Касбий реабилитация учун моддий ёрдамга таъриф
- “Касбий реабилитация учун моддий ёрдам” дейилганда, 1 дан 12 гача бўлган меҳнатга лаёқатсизлик гуруҳига кирувчи меҳнатга лаёқатсизлик учун бериладиган моддий ёрдам олувчи (кейинги ўринларда "меҳнатга лаёқатсизлик учун моддий ёрдам олувчилар" деб юритилади) ва қайта ишга жойлашиши учун касбий тайёргарликни ўташи талаб этиладиган шахсларга касбий тайёргарлик харажатлари учун моддий ёрдам ва касбий тайёргарлик учун нафақа кўринишида, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик учун моддий ёрдам олувчиларни ишга олувчи корхона эгаларига ишга қайтиш учун моддий ёрдам, касбий мослашув бўйича тайёргарлик харажатлари учун моддий ёрдам ва касбий тикланиш машқлари харажатлари учун моддий ёрдам кўринишида бериладиган суғурта моддий ёрдамлари тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 72 (1)-моддаси).
Касбий реабилитация учун моддий ёрдам турлари
- Касбий реабилитация учун моддий ёрдам турлари ① қайта ишга жойлашиш учун касбий тайёргарликни ўташи талаб этиладиган шахсларга тўланадиган кабий тайёргарлик харажатлари учун моддий ёрдам ва касбий тайёргарлик учун нафақалар ҳамда ② корхона эгаларига ишга қайтиш учун моддий ёрдам, касбий мослашув бўйича тайёргарлик харажатлари учун моддий ёрдам ва касбий тикланиш машқлари харажатлари учун моддий ёрдамдан иборат ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 72 (1)-моддаси).