UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Дафн харажатларига таъриф
Дафн харажатларига таъриф
- "Дафн харажатлари" дейилганда, ишдаги вазифаларини бажариш оқибатида вафот этган ишчининг дафн маросимларини ўтказувчи унинг оила аъзосига тўланадиган иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси доирасидаги моддий ёрдам тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 71 (1)-моддаси).
※ "Марҳум ишчи оила аъзоси" дейилганда, вафот этган ишчининг эри ёки хотини (бунга марҳум билан амалда никоҳ муносабатларида бўлган шахс ҳам киради), фарзанди, ота-онаси, невараси, бобо ва бувиси, ака-укаси ёки опа-синглиси тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси 3-кичик банди).