UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Марҳум ишчи оила аъзоларига моддий ёрдамга таъриф
Марҳум ишчи оила аъзоларига моддий ёрдамга таъриф
- "Марҳум ишчи оила аъзоларига моддий ёрдам" дейилганда, ишдаги вазифаларини бажариш оқибатида вафот этган ишчи оила аъзоларига тўланадиган иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси доирасидаги моддий ёрдам тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 62 (1)-моддаси).
※ "Марҳум ишчи оила аъзоси" дейилганда, вафот этган ишчининг эри ёки хотини (бунга марҳум билан амалда никоҳ муносабатларида бўлган шахс ҳам киради), фарзанди, ота-онаси, невараси, бобо ва бувиси, ака-укаси ёки опа-синглиси тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси 3-кичик банди).