UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Жароҳат-касаллик учун йиллик товон пулларига таъриф
Жароҳат-касаллик учун йиллик товон пулларига таъриф
- "Жароҳат-касаллик учун йиллик товон пули" дейилганда, иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ва даволанишни бошлаганига 2 йил бўлган бўлса-да, аҳволи қуйидаги талабларни қаноатлантирадиган ҳолатда қолаётган ва ҳамон даволаниш учун моддий ёрдам олаётган ишчиларга вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам ўрнига тўланадиган суғурта моддий ёрдамлари тушунилади: ① Жароҳат ёки касаллик тузалмаган ҳолатда қолган; ② Жароҳат ёки касаллик сабабли вужудга келган жиддий ҳолатлар гуруҳи 1-дан 3-гача бўлган гуруҳни ташкил этган; ③ Даволанишни ўтаётганлиги сабабли ишга жойлаша олмай қолаётган ишчилар ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 66(1)-моддаси ва “Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида”ги қонун ижроси тўғрисидаги Қарорнинг 65(1)-моддаси ва илова қиланган 8-жадвали).
※ "Тузалмаган" дейилганда жароҳат ёки касаллик тўлиқ тузалмаган ҳолатга келиш ёки касаллик аломатлари ўзгаришсиз қолиб, даволаш ҳеч қандай кутилган самара бермаётган ҳолатга келиш тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси 4-кичик банди).
※ "Жиддий ҳолатлар" дейилганда иш жойида орттирилган ва ҳамон тузалмаган ҳолатда қолаётган жароҳат ёки касаллик сабабли вужудга келган ақлий ёки жисмоний шикаст туфайли ишчи меҳнат қилиш лаёқатини йўқотган ёки чекланиб қолган ҳолат тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси 6-кичик банди).