Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамларга таъриф
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамларга таъриф
- "Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам" дейилганда, иш жойида орттирилган жароҳат ёки касалликдан жабр кўрган ишчиларга даволаниш учун ишга бора олмаган давр давомида тўланадиган суғурта моддий ёрдами тушунилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси).
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамлар олиш учун белгиланган талаблар
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамлар олиш учун белгиланган талаблар
- Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам иш жойида орттирилган жароҳат ёки касалликдан жабр кўрган ишчиларга даволаниш учун ишга бора олмаган давр давомида тўланади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси).
- Иш жойида орттирилган жароҳат ёки касалликдан жабр кўрган ва даволаниш учун ишга бора олмаган давр 3 кун ёки ундан кам бўлган даврни ташкил этса, вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам тўланмайди ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси шарти).
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам талаб қилиш
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам талаб қилиш
- Ишдаги вазифаларини бажариш жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи (кейинги ўринларда "иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи" деб юритилади) вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш учун Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизматига вақтинчалик моддий ёрдам учун ёзма талабнома ва бахтсиз ҳодиса содир бўлган ойдан олдинги тақдим этиши керак["Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси шарти, "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 21 (1)-моддасининг 1-кичик банди,"Товон тўлаш ишлари тўғрисида"ги Йўриқноманинг 13 (1)-моддаси ва 7-формаси].
※ Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ҳар бир ишчи вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш талабномасини бевосита Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизмати идорасига ташриф буюрган ҳолда ёки интернет орқали Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизматининг Бандлик/Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртаси тўлиқ хизмат саҳифаси орқали тақдим этиши мумкин.
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати
- Агар вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам талаб қилиш ҳуқуқидан вақтинчалик ишга чиқмаган давр бошланган сананинг эртанги кунидан бошлаб 3 йил давомида фойдаланилмаса, бу ҳуқуқ муддати тугаб, кучини йўқотади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 112 (1)-моддаси 1-кичик банди).
- Агар бенефициар ишчи вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам сўраб, ариза тақдим этса, вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам талаб қилиш ҳуқуқи муддати тўхтайди. Агар талаб қилиш ҳуқуқи муддати тўхтатилган ушбу моддий ёрдам олиш талаби содир бўлган ҳолат иш жойидаги бахтсиз ҳодисами ёки йўқми, бу борада бирор қарорга келишни талаб қиладиган 1-талаб бўлса, моддий ёрдам талаб қилиш натижасида ҳуқуқ муддатининг тўхтатилиши суғурта бўйича бериладиган бошқа моддий ёрдамларга ҳам таъсир қилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 113 -моддаси).
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам тўланиши
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам тўланиш муддати
- Моддий ёрдамни тўлаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 14 кун ичида ушбу моддий ёрдам тўланади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 82 (1) -моддаси).
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам миқдори
- Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун ёрдам пулининг кунлик миқдори ишчининг ўртача иш ҳақининг 70/100 улушига тенг суммани ташкил этади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 52-моддаси асосий гапи).
- Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам сифатида таклиф этиладиган пул ёки бошқа қимматликларга нисбатан ҳеч қандай давлат ёки маҳаллий ҳокимликлар йиғимлари ундирилмайди ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 91-моддаси).
Ҳали тўлаб берилмаган вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамни талаб қилиш ва уларнинг тўлаб берилиши
- Агар вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олувчи бенефициар вафот этса, марҳумнинг яқинлари вафот этган бенефициар ўрнига ушбу моддий ёрдамни олиш учун Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизматига ёзма талабнома тақдим этишлари керак ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 81-моддаси ва "Товон тўлаш ишлари тўғрисида"ги Йўриқноманинг 49-моддаси ва 29-формаси).
- Тўланмаган ушбу моддий ёрдамни тўлаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 14 кун ичида ушбу моддий ёрдам тўланади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 82 (1) -моддаси).
Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ва мусодара қилишнинг таъқиқланиши
- Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш ҳуқуқи ишчи қарилик пенсиясига чиқиши билан бекор бўлмайди ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 88(1)-моддаси).
- Вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдам олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, мусодара қилиш ёки гаров таъминоти сифатида таклиф этиш мумкин эмас ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 88(2)-моддаси).
Ноқонуний қўлга киритилган моддий ёрдамнинг ундирилиши
- Агар вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун моддий ёрдамлар қаллоблик ёки бошқа ноқонуний воситалар ёрдамида қўлга киритилган бўлса, у шахсдан вақтинчалик ишга чиқмаганлик учун берилган моддий ёрдам қийматининг икки бараварига тенг миқдордаги сумма ундирилади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 84(1)-моддаси олдинги қисми).