UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Тиббий ёрдам харажатларини тўлаб бериш
Тиббий ёрдам харажатларини тўлаб бериш
- Корея ишчилар учун товон ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш хизмати ишдаги вазифаларини бажариш сабабли орттирган жароҳат ёки касалликдан жабр кўрган ишчиларга (кейинги ўринларда "иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи" деб юритилади) уларни иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор тиббиёт муассасасида даволатишнинг ўрнига уларнинг ўзига бевосита қуйидаги тиббий ёрдам харажатлари учун пул тўлаши мумкин ["Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 40 (2)-моддаси шарти, "Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисида"ги Қарорнинг 38 (1)-моддаси ва "Тиббий хизмат кўрсатиш ишлари тўғрисида"ги Йўриқноманинг 21 (3) ва (4)-моддаси ]:
- Қуйидаги ҳолатлардан бири содир бўлганда ишчи иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
1. - Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи бахтсиз ҳодиса содир бўлган ернинг яқин атрофида иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор тиббиёт муассасаси бўлмаганлиги сабабли тиббий ёрдамни иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
2. - Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчининг жароҳати ёки касаллиги ҳолати махсус тиббий ускуналар ёки технологияларини талаб қилса ва у ишчи шошилинч тиббий хизматни бахтсиз ҳодиса содир бўлган ернинг яқин атрофидаги иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор тиббиёт муассасасида керакли ускуналар ёки технологиялар йўқлиги сабабли иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида олган ва тиббий хизмат харажатларини ўз ёнидан тўлаган бўлса;
3. - Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи, юқоридаги 1-ва 2-пунктларга мувофиқ, иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида операция қилинган бўлса ва жароҳат ёки касаллик ҳолатини текшириш учун ўша тиббиёт муассасасида амбулатор даволанишни ўтайдиган бўлса, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
4. 1-ва 2-пунктларга тенг ҳолатларда, яъни иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олгандан сўнг тиббий хизмат харажатларини ўша алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасаси ёки дорихонага тўлаган бўлса;
- Қуйидаги тиббий ёрдам учун бериладиган моддий ёрдам турлари учун тўлаб бериладиган харажатлар (бундай тиббий ёрдам бўйича моддий ёрдамлар иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор тиббиёт муассасаси томонидан берилмайдиган бўлса):
· Протезлар ва бошқа турдаги протез мосламалари билан таъминлаш;
· Беморга қараш;
· Бошқа муассасага ўтказиш.
- Қуйидагилардан бирига тегишли бошқа тиббий ёрдам харажатлари:
·Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи тиббий ёрдам учун бериладиган 1-моддий ёрдамлар белгиланишидан олдин содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли тиббий ёрдам олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
·Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи суғурта шартнома муносабатлари ўрнатилганлиги хабар қилиниши керак бўлган санадан кейинги кун ва суғурта шартнома муносабатлари ўрнатилганлиги хабар қилинган кун орасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли тиббий ёрдам олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
·Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи қўшимча жароҳат ёки касаллик ёки қўшимча тиббий хизмат белгиланишидан олдин қўшимча жароҳат ёки касаллик ёки қўшимча тиббий муолажа сабабли зарурат юзасидан тиббий ёрдам олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади;
· Иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи тиббий ёрдам учун моддий кўмак бериш ёки бермаслик бўйича қарор қабул қилиш вақтида иш жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртасига алоқадор бўлмаган тиббиёт муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олганда, тиббий ёрдам харажатлари тўлаб берилади.