UZBEK

Меҳнат жойида бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси
Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси таърифи ва хусусиятлари
Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси таърифи
- Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси (кейинги ўринларда "меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртаси" деб юритилади) деб меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртасини таклиф этадиган суғурта компанияси томонидан иш жойида бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчиларга тез ва адолатли равишда товон тўланадиган ижтимоий суғурта турига айтилади ва бу суғурта ва бу суғуртанинг мақсади меҳнат фаолиятини бажариш жараёнида бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчиларни реабилитация қилиш ва уларнинг жамиятга қайтишига кўмаклашишга қаратилган суғурта имкониятларини белгилаш ва бошқариш, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва ишчилар ижтимоий муҳофазасига қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдан иборат. ("Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси).
Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса суғуртаси хусусиятлари
- Меҳнат жойларида бахтсиз ҳодисадан суғурта қилишда ишчиларнинг эътиборсизлигидан қатъий назар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса суғуртасини (кейинги ўринларда “суғурта тўлови”) оладилар ва бу товон тўлов даражаси хусусий суғуртага нисбатан юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик нафақаси, дори- билан таъминлаш ва бошқа турли хизматлар билан таъминланади. (Манба: “2023 йил ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар / меҳнат суғуртасига обуна ва суғурта бўйича қўлланманинг” 2-варағи, Корея ишчилар меҳнат суғуртаси ва ижтимоий муҳофаза хизмати).
※ Бироқ, иш жойида бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчилар зарар учун товонни, фақат агар у бахтсиз ҳодиса иш берувчининг била туриб қилган иши ёки эътиборсизлиги туфайли содир бўлсагина, олишлари мумкин ("Фуқаролик тўғрисида"ги Қонуннинг 750- ва 751-моддалари).
- Агар иш жойидаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган ишчи, "Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, суғурта бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олган бўлса ёки олиши мумкин бўлса, суғурта полиси соҳиби бўлган иш берувчи, "Меҳнат стандартлари тўғрисида"ги Қонунда белгилаб қўйилганидек, бахтсиз ҳодиса учун товон тўлашдан озод бўлади ("Меҳнат жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 80 (1)-моддаси).
- Умуман, иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртасининг барча бадалларини иш берувчи тўлайди ("Бандлик суғуртаси ва иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси бадалларини йиғиш ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 13 (1)-моддаси).
※ "Бандлик суғуртаси тўғрисида"ги Қонунга кўра, иш берувчи ва ишчи алоҳида-алоҳида равишда бандлик суғуртасининг тегишли бадалларини тўлайди ("Бандлик суғуртаси ва иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси бадалларини йиғиш ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонуннинг 13 (2)-моддаси).
-Суғурта бўйича бериладиган нафақалар миқдори иш жойидаги бахтсиз ҳодиса туфайли кўрилган зарарнинг ҳаммасини қопламайди, балки бу сумма ўрта иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади ("Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса учун товон суғуртаси тўғрисида"ги Қонуннинг 36-моддаси (3)-дан (8)-гача бандлари)