UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
"Қўшмиллатли оилалар учун кўмак хақида"га қонун қулланилган қўшмиллатли оилалар
- "Қўшмиллатли оила" атамаси қуйидаги оилаларга нисбатан ишлатилади ("Қўшмиллатли оилалар учун кўмак хақида"га қонуннинг 2 Банди 1 субпараграфи):
1. "Корея Республикасида истиқомат қилувчи чет эл фуқароларига нисбатан муносабат хақида"ги асосий қонуннинг 2 Банди 3 субпараграфида белгиланган никоҳ мигранти ва "Фуқаролар хақида"ги қонуннинг 2дан 4чигача Бандларига кўра Корея Республикаси фуқаролигини туғилганида олган шахс билан қурилган оила;
2. "Фуқаролар хақида"ги қонуннинг 3 ва 4 Бандларига кўра Корея Республикаси фуқаролигини олган шахс ва юқоридаги қонуннинг 2дан 4чигача Бандларига кўра Корея Республикаси фуқаролигини туғилганида олган шахс билан қурилган оила;
- Шу билан бирга, қўшмиллатли оилаларга кўмак ёрдами чет эл фуқароси ва Корея Республикаси фуқароси хақиқаттан ҳам бирга яшаган даврда туғилган фарзандлари бор қўшмиллатли оилаларга берилади ("Қўшмиллатли оилалар учун кўмак хақида"га қонуннинг 14 Банди).
- Қўшмиллатли оила ажрашиш ёки бошқа бирор бир сабабга кўра ажралишсада, "Қўшмиллатли оилалар учун кўмак хақида"га қонун бир вақтлар бу оиланинг аъзоси бўлган фарзандларга таалуқли бўлади ("Қўшмиллатли оилалар учун кўмак хақида"га қонуннинг 14-2 Банди).
※ (https://m.easylaw.go.kr/MOM) веб сахифанинг Қўшмиллатли Оилалар қисмига кириб қўшмиллатли оилаларга кўмак қисмидан қўшимча маълумот олинг.