UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Республикаси Фуқаролик Кодекси Тегишли Қонун деб тан олинганда Оламдан кўз юмган турмуш ўртоғига тегишли мулкга меросхўрлик қилиш
- Меросхўрликда, шахслар қуйидаги тартибда меросхўр бўлишади ва турмуш ўртоғи доимо меросхўр бўлади (Фуқаролик Кодекси 1000 (1) Банди).
1. Мерос қолдирган шасхнинг кейинги қондош авлодлари (яъни қондош яқинлари яқинлик кетма-кетлигида - ўғиллар, қизлар, неваралар, чеваралар ва хоказо);
2. Мерос қолдирган шасхнинг олдинги қондош авлодлари (яъни қондош яқинлари яқинлик кетма-кетлигида - ота-она, буви ва бува ва ҳоказо);
3. Мерос қолдирган шахснинг ака ва опалари;
4. Мерос қолдирган шахснинг тўртинчи поғона иккинчи даражали қондош яқинлари.
Турмуш ўртоғининг меросхўрлик тартиби
- Мерос қолдирган шахснинг омон қолган турмуш ўртоғи доимо меросхўр бўлади. Агар мерос қолдирган шахснинг қондош олдинги ва кейинги авлодлари бўлса, турмуш ўртоғи хам қолган меросхўрлар тартибига асосан меросхўр сифатида тан олинади. Агар меросхўрлар мавжуд бўлмаса, турмуш ўртоғи ягона меросхўр саналади (Фуқаролик Кодекси 1003 (1) Банди).
Мероснинг қонуний белгиланган қисмлари
- Мерос қолдирган шахснинг омон қолган турмуш ўртоғининг улуши унинг олдинги авлодлари улушидан 50 фоизга оширилиши керак агар улар билан биргаликда қоладиган бўлса, ёки унинг кейинги авлодлари улушидан 50 фоизга оширилиши керак агар улар билан биргаликда қоладиган бўлса (Фуқаролик Кодекси 1009 (2) Банди).