UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Қайта кириш рухсатномаси
Қайта кириш рухсатига мувофиқ ва рухсат олишдан озод шахслар
- Қайта кириш рухсатига мувофиқ шахслар
· Истиқомат қилишга рухсат этилган муддат ичида Корея Республикасини тарк этиб, Корея Республикасига қайта кирмоқчи бўлган чет эл фуқароси Адлия Вазирлигидан рухсатнома олиши керак ("Иммиграция назорати хақида"ги қонуннинг 30 (1) Банди асосий қисми).
- Қайта кириш рухсатномаси олишдан озод бўлиш
· Қуйидаги мезонларнинг бирортасига жавоб берувчи доимий яшаш мақомига эга бўлган шахс ва қайта кириш рухсатномасидан озод қилиниши учун асосли сабабга эга бўлган шахс қайта кириш рухсатномасини олишдан озоддир ("Иммиграция назорати хақида"ги қонуни 30 (1) Банди шарти ва "Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари44-2 (1) Банди):
√ "Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 1-3-иловада кўрсатилган Корея Республикасидан чиқиб кетганига икки йил тўлмаган ва қайта кирмоқчи бўлган Муқим Истиқомат қилиш (Ф-5) мақомига эга чет эл фуқароси;
√ "Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 1-2- кўрсатилган Корея Республикасидан чиқиб кетганига бир йил тўлмаган (қолган муддатга агар бу муддат бир йилдан кам бўлса) ва қайта кирмоқчи бўлган 1. Дипломатлар (А-1) дан 25 ёшгача. Ҳамроҳлик қилувчилар (Ф-3), 27. Никоҳ мигрантлари (Ф-6) 30. Бошқалар (Г-1)мақомига эга чет эл фуқаролар;
※ “Иммиграцияниназорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ мамлакатга киришитақиқланган чет элликлар ва “Иммиграцияни назорат қилиш тўғрисида”ги қонуннинг10-моддасининг бирортасига тааллуқли бўлганлар бундан мустасно эмас(44-2-модданинг 1-банди қоидалари) "Иммиграция назорати тўғрисидагиқонунни тадбиқ этиш қоидалари").
Қайта кириш рухсатномаси учун ариза
- Кореяга қайта кириш учун рухсат олмоқчи бўлган хориж фуқароси қайта кириш учун рухсатнома олиш ҳақидаги аризани (34 Шакл. "Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари Аризаси) тегишли Муҳожирлик хизмати раҳбарига, Муҳожирлиги хизмати бошқармаси бошлиғига, Муҳожирлик хизматининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига тақдим этиши ва арига қайта кириш учун сабабларни изоҳлаб берадиган ҳужжатларни илова қилиши керак ("Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 39-6 (1) Банди).
- Қайта кириш муддати олдинги истиқомат қилиш русхати муддатидан ошмайдиган муддат ичида аниқланади ( "Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 39-6 (3) Банди).
- Чет эл фуқароси қайта кириш рухсатини олганидан сўнг, унинг паспортига қайта кириш рухсати ва муддати ёзилиб муҳрланади, ёки қайта кириш рухсати стикери ёпиштирилади ("Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 39-6 (4) Банди).
Рухсат берилган қайта кириш муддатини узайтириш аризаси
- Узайтириш учун сабаблар
· Агар чет эл фуқароси касаллик ёки бошқа сабаблар туфайли белгиланган қайта кириш муддати ичида қайтиб кела олмаса, у Адлия Вазирлигидан қайта кириш муддати тугамасдан туриб қайта кириш рухсати муддатини узайтириши лозим ( "Иммиграция назорати хақида"ги қонуни 30 (3) Банди).
- Узайтириш учун ариза
· Рухсат берилган қайта кириш муддатини узайтирмоқчи бўлган чет эл фуқароси дипломатик ваколатхона бошлиғига ариза ("Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 61 Шакл) ва сабаблари кўрсатилган хужжатларни тақдим этиши керак ("Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 39-7 (1) Банди).