UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Виза билан кириш
Виза учун ариза бериш
- Чет эл фуқаросининг Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурган ва дипломатик ваколатга (Корея Республикасидаги элчихона ва консулликлар назарда тутилмоқда; бундан кейин айниси ишлатилади) эга бўлган оила аъзоси ёки қариндоши Кореяга кириш учун визага ариза бериши керак. Корея Республикасига саёхат ёки қариндошлар зиёрати учун келмоқчи бўлган чет эл фуқаросига Қисқа-муддатли Зиёрат (С-3) визаси берилади ва бу виза Корея Республикаси худудида уч ойгача қолиш рухсатини беради.
- Аризачига Қисқа-муддатли Зиёрат (С-3) визаси олиши осонроқ кечиши учун зиёрат мақсадини тасдиқлайдиган Корея Республикасидаги чет эл фуқароси тақдим этган таклифнома, маълумотномани (Корея Республикасида нотариал тасдиқланган) ариза бериш мобайнида топшириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Топширилиши керак бўлган хужжатлар
- Виза берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар мамлакатга қараб турлича бўлиши мумкин. Кўпроқ маълумот учун визага ариза топширилаётган мамлакатнинг элчихонасига мурожаат қилинг.
Виза беришга алоқали огоҳлантиришлар
- Аризачи виза олиш учун хужжатларни уч ой олдин топширган бўлса ва виза олмоқчи бўлса, аризачи янгидан хужжатлар топшириши керак ("Иммиграция назорати хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Коидалари 12 (3) Банди).