UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Корея Республикасида хайдовчилик гувохномасини олиш
Хайдовчилик гувохномаси имтихонлари тартиби
- Хайдовчилик гувохномаси имтихонлари одатда лаёқатлилик имтихони, ёзма тест синови, автоулов бошқариш амалий имтихони ва автойўлда автоулов бошқариш имтихонига бўлинади. Хайдовчилик гувохномасини олиш учун шахс барча имтихонлардан ўтиши лозим ("Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари хақида"ги қонуннинг 83 Банди).
Хайдовчилик гувохномаси имтихонларидан озод бўлиш
- Хайдовчилик гувохномаси имтихонидан озод қилинган шахслар
· Четэл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар орасида ① Корея давлатида фуқаролик рўйхатидан ўтганлар, ② чет эл фуқароси рўйхатдан ўтган ёки озод қилинган, ③ Қочқин деб танолинганлар, ④ Этниккорейс сифатида Корея ҳудудида яшаётганлиги тўғрисида рўйхатдан ўтган фуқароларга Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихонининг бир қисмидан озод қилинади. ("Йўл-транспортлари тўғрисидаги қонун"нинг 84(1)-модда3-банди.
- Чет эл хайдовчилик гувохномаси бўлган чет эл фуқароларининг хайдовчилик гувохномаси имтихонларидан озод қилиниш меьёри
· Чет эл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлганлар Корея давлатининг ҳайдовчи-лик гувоҳномасини олмоқчи бўлганлар чет эл ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган давлат «Корея гувоҳномаси тасдиқ-ланган давлат» таркибига кирса ҳайдовчилик гувоҳномасиимтихонидан озодэтилиш стандартлари ўзгаради. ("Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидаги қонун"нинг 84(2)-модда асосий қисми, "Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидаги қонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги фармон"нинг 52(1)-модда ва 3-жадвали)
※ Қайси мамлакатлар Корея хайдовчилик гувохномасини тан олади?
Корея хайдовчиликгувохномасини тан олган мамлакатланинг хайдовчилик гувохномаси эгалари КореяРеспуликасида хайдовчилик гувохномаси олмоқчи бўлганда лаёқатлилик имтихонидан ташқари барча хайдовчилик гувохномаси имтихонларидан озод бўлади. ("Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидаги қонун"нинг 84(2)-моддаасосий қисми)
※ Корея хайдовчилик гувохномасини тан оладиган мамлакатларни текшириш учун веб сахифага киринг ва у ерда "Хайдовчилик гувохномаси" деган жойдан бошлаб <Хайдовчилик гувохномасини тайёрлаш-Автоулов миниш учун нима қилиш керак-Чет элда автоулов миниш> қисмларини ўрганиб чиқинг.
※ "Иммиграцион назорат тўғрисидаги қонун ижроси тўғрисидаги қарор" 1-жадвалда келтириган қуйидаги виза турдаги фуқаролар (А-1) Дипломат, (А-2) Расмий Алоқалар, (А-3) Келишув, (Д-7) Меҳнат таътили, (Д-9) Тижорат, Бошқарув(Д-8),(Э-1) Профессор, (Э-3)Илмий тадқиқот,(Э-4) Технологик алмашинув, (Э-7)Махсус қобилятличет эл фуқароси ҳамда (Ф-4) Этник корейслар ва уларнинг турмуш ўртоғи ҳамда 19ёшдан паст бўл-ган турмушга қурмаган фарзандларининг чет эл ҳайдовчилик гувоҳномаси Корея гувоҳномаси тасдиқлангандавлатнинг ҳуқуқий орган томонидан берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳисобланади. ("Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидагиқонун"нинг 84(2)-модда асосий қисми, "Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидагиқонуннинг ижро этилиши тўғрисидаги фармон"нинг 52(2)-модда)
Хайдовчилик Гувохномасини тақдим этиш
- Хайдовчилик гувохномаси имтихонларидан ўтган шахс имтихон топширган кундан бошлаб 30 кун ичида полиция идораси рахбаридан ёки Йўл Харакати Идорасидан хайдовчилик гувохномасини олиши керак. Хайдовчилик гувохномасини олмай туриб автоулов бошқариши таъқиқланади ("Йўл Харакати Хавфсизлиги Қоидалари хақида"ги қонунини Тадбиқ этиш Қоидалари 77 (1) Банди).
- Четэл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси имти-хонининг бир қисмидан озод этилиб Корея ҳайдовчилик гувоҳномаси берил-са, у шахснинг чет эл ҳайдовчилик гувоҳномаси қайтарилади. ("Йўл-транспорт қоидалари тўғрисидагиқонун"нинг 84(3)-модда)