UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Манфаатларга Муносиб Шахслар ва Ариза Тартиби
Чет эл фуқароларига тегишли холатлар
- Чет эл фуқароси сифатида рўйхатдан ўтган ва қуйидаги холатларга тегишли бўлган шахс Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида”ги қонунга мувофиқ деб деб топилгпн тақдирда имтиёзлар олиш хуқуқига эга булади (“Миллий Минимал яшашшароитини ҳимоя қилиш хақида”ги қонун 5-2 Банди ва “Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида”ги қонунни Тадбиқ этиш Қарорининг 4 моддаси).
1. Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурган ва қуйидаги пунктларнинг бирортасига жавоб берган чет эллик шахс;
A. Корея Республикаси фуқаросидан фарзанд кутаётган шахс;
B. Қарамоғида Корея Республикаси фуқароси бўлган вояга етмаган боласи бўлган шахс;
C. Корея Республикаси фуқаролигига эга бўлиб турмуш ўртоғининг қариндошлари билан бирга кун кўриш учун ишлаб пул топган шахс.
2. Корея Республикаси фуқароси бўлган турмуш ўртоғидан ажраган ёки Кореялик турмуш ўртоғи қазо қилган, ва Корея Респуликаси фуқароси бўлган вояга етмаган бола қарамоғида бўлган ёки қазо қилган турмуш ўртоғидан фарзанд кутаётган шахс.
Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш манфаатларига эга бўлиш аризаси тартиби
- Манфаатдор бўлиш учун ариза бериш
· Мувофиқ деб топилган шахс, унинг яқинлари, ва бошқа манфаатдор шахслар манфаат тўловларига мувофиқ деб баҳоланганда тўловларни олиш учун Махсус Ўз-ўзини Бошқарувчи Туман хокимига ёки ваколатли Си/Гун/Гу бошлиғига ариза беришлари мумкин ("Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида"ги қонуни 21 (1) Банд).
- Топширилиши керак бўлган хужжатлар
· Тегишли шахс нафақалар берилишини сўраб ариза тақдим этганда, у қуйидаги молийвий маълумотлар, кредит маълумотлари ёки суғурта маълумотларини тақдим этиш ҳақидаги ёзма розилик хатини тақдим этиши керак ("Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида"ги қонуни 21 (3) Банд, "Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қарори 36 Банд ва "Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қоидалари 34 (1) Банд).
1. Молиявий маълумот
1) Муддатсиз депозит, яъни оддий жамғарма, жамғарма депозити, ихтиёрий жамғарма депозити, чет эл валютаси депозити ва хоказо: Сўнги уч ойдаги ўртача банк хисоб рақами баланси ва жами депозит
2) Жамғарма депозити, яъни муддатли депозит, тўлдириб турилувчи жамғарма, даврий жамғарма ва хоказо: Депозит баланси ёки умумий киритилган маблағ миқдори
3) Акциялар, даромадли қимматли қоғозлар, инвестиция пуллари, инвестиция акциялари ва кўчмас мулк (нафақа) трасти: Кун якуни биржа савдоси қиймати. Биржа савдоларида қатнашмайдиган акциялар мавжудлигида уларнинг қиймати "Мерос солиғи ва Совға солиғи хақида"ги қонунни Тадбиқ этиш Қарори 54 (1) Бандига асосан баҳоланади.
4) Облигациялар, қарз тилхатлари, чеклар, облигация гувохномлари, янги акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш хуқуқи гувохномаси ва трансфер қилиш мумкин бўлган депозит гувохномалари: Номинал қийматлари
5) Омонат жамғармалари: Мунтазам тўлаб бориладиган пул миқдори ёки кун якуни баланси
6) 1) дан 5) пунктгача бўлган мулкдан келадиган фоизлар ва дивидендлар ёки чегирмалар
2. Кредит маълумоти
1) Заём ва қарзлар хақидаги маълумот
2) Тўланмаган кредит карта баланси
3. Суғурта маълумоти
1) Суғурта полиси: Қайтариладиган пул миқдори ёки сўнги йилда тўланган мукофот пули
2) Омонат суғуртаси: Қайтариладиган ёки мунтазам тўланадиган пул миқдори
※ "Миллий Минимал яшаш шароитини ҳимоя қилиш хақида"ги қонуннинг манфаатлари хақида кўпроқ маълумот олиш учун Соғлиқ ва Турмуш Фаровонлиги Вазирлигининг (http://www.mohw.go.kr) веб сахифасига киринг.