UZBEK

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Мехнат жойида бахтсиз ходисани компенсация Суғуртаси
Мехнат жойида бахтсиз ходисани компенсация Суғуртасини сотиб олиш
- Чет эл фуқароларига тегишли холатлар
· Мехнат Бахтсиз Ходисаси Товон Тўлови Суғуртаси Корея Республикасида жойлашган барча ташкилот ва корхоналардаги чет эллик ходимлар учун тегишлидир (таваккалчилик даражаси, кўлами, манзили ва хоказолар алохида белгиланган ташкилотлар мустасно)
Профессионал ишга таалуқли бахтсиз ходисалар
- Профессионал иш туфайли жарохат, хасталик, ногиронлик ёки ўлимни бошидан кечирган ишчиларга Мехнат Бахтсиз Ходисаси Товон Тўлови Суғуртаси Қонунига биноан товон тўлови тўланиши керак (Мехнат Бахтсиз Ходисаси Товон Тўлови Суғуртаси Қонунининг 37 (1) Банди ва 5 Бандининг 1 субпараграфи).
1. Иш давомида рўй берган бахтсиз ходиса
A. Мехнат шартномаси ёки бошқа келишув асосида мехнат қилаетганда рўй берган бахтсиз ходиса;
B. Корхона эгаси томонидан ишлатишга берилган ускунанинг яроқсизлиги ёки эхтиётсизлик билан сақлангани туфайли рўй берган бахтсиз ходиса;
C. Корхона эгаси томонидан берилган ва унинг қарамоғида бўлган автотранспортда ишга келаётиб ёки ишдан кетаётиб рўй берган бахтсиз ходиса;
D. Корхона эгаси молиялаштирган ёки бошқарган маросимда қатнашиш давомида рўй берган бахтсиз ходиса;
E. Корхона эгаси томонидан назорат қилинган ёки бошқарилган деб саналган дам олиш вақти давомида рўй берган бахтсиз ходиса;
F. Ўз мехнат фаолиятига алоқадор барча бахтсиз ходисалар.
2. Профессионал ишга таалуқли хасталиклар
A. Мехнат давомида жисм, кимёвий суюқлик, чанг, патоген нарсалардан фойдаланиш ёки алоқада бўлиш, танасига зарар етказиши мумкин бўлган ишни бажариш, ёки соғлиғига зарар етказувчи барча сабалардан келиб чиққан хасталиклар;
B. Профессионал ишга таалуқли жарохат натижасидаги хасталик
C. Меҳнат стандартлари тўғрисидаги қонуннинг 76-2-моддасига биноан, иш жойидаги тазйиқ, мижоз томонидан оғзаки ҳақорат ёки бошқа сабаблар туфайли иш жойидаги руҳий стресс билан боғлиқ касаллик
D. Профессионал иши сабабчи бўлган бошқа барча хасталиклар.
3. Қатнаш вақтидаги бахтсиз ҳодиса
A. Корхона эгаси назорати ва бошқаруви остида қатнаш вақтида, жумладан , корхона эгаси таъминлаган транспорт ёки шунга ўхшаш воситалар ёрдамида қатнаш вақтида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар
B. Одатий кундалик йўналишлар ва йўлларда қатнаш вақтида содир бўладиган бошқа бахтсиз ҳодисалар
Суғурта манфаати категориялари ва тафсилотлари
- Меҳнат жойида рўй берган Бахтсиз Ходиса Товон Пули Суғуртаси манфаатлари 8 турга бўлинади: тиббий муолажа манфаатлари, вақтинчалик ишсизлик манфаатлари, ногиронлик манфаатлари, тиббий қаров манфаатлари, боқувчисини йўқотганлиги манфаатлари, жарохат ва хасталик товон пули нафақаси, жаноза харажатлари ва махсус реабилитация манфаатлари ("Меҳнат жойида рўй берган Бахтсиз Ходиса Товон Пули Суғуртаси хақида"ги қонуннинг 36 (1) Банди).
※ Меҳнат жойида рўй берган Бахтсиз Ходиса Товон Пули Суғурта хақида кўпроқ маълумот олиш учун Меҳнат Вазирлигининг (http://www.moel.go.kr) интернет саҳифасига киринг.